Alimoff team books



Download 3,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi3,26 Mb.
#190386
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Имконсизлик физикаси1

 


III 
ФАЗЕРЛАР ВА ЎЛИМ ЮЛДУЗЛАРИ 
Радионинг келажаги йўқ. Ҳаводан оғирроқ бўлган учар машиналар бўлиши 
мумкин эмас. Тез орада рентген нурлари ёлғон эканлиги аён бўлади. 
 
Лорд Келвин, физик, 1899 йил 
 
Бу (атом) бомба ҳеч қачон портламайди. Мен буни портловчи моддалар 
бўйича мутахассис сифатида айтяпман. 
 
Адмирал Уилям Лихи 
Тўрт... уч... икки... бир... ўт оч! 
Ўлим юлдузи – бу ўртача ой ўлчамидаги каттакон қурол. Малика Леянинг 
ватани бўлмиш ҳимоясиз Алдераан сайёраси томон ўқ узиб, ўлим юлдузи уни 
бутунлай йўқ қилади. Бу сайёра бутун қуёш системаси бўйлаб парчаланиб кетиб, 
титаник портлаш алангасида йўқолади. Бир вақтнинг ўзида миллиард жон чексиз 
азоб ичида қичқиради ва шу билан галактиканинг ҳар қандай жойида сезиладиган 
кучларнинг ғазабига сабаб бўлади. 
Аммо ҳақиқатда ҳам “Юлдузлар жанги” филмидаги ўлим юлдузига ўхшаш 
қурол бўлиши мумкинми? Лазерли қуроллар батареясини бутун бошли 
сайёранинг кулини кўкка совурадиган тарзда йиғиб, йўналтирса бўладими? Лук 
Скайуокер ва Дарт Вейдерларники каби ўзи аслида ёруғлик нуридан ташкил 
топган, аммо зирҳли пўлатни ҳам осонгина кесишга қодир машҳур ёруғлик 
қиличлари ҳақида нима дейиш мумкин? “Юлдузлар жанги” сериалидаги фазерлар 
сингари ёруғлик қуроллари келгуси авлод ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва 
аскарлари учун мос қурол бўла оладими? 
“Юлдузлар жанги”нинг янги, ўзига хос ва ажойиб махсус эффектлари 
миллионлаб 
томошабинларда 
унутилмас 
таассурот 
қолдирди, 
аммо 
кинотанқидчилар бошқача фикрда. Улардан баъзиларининг таъкидлашича, ҳа, 
албатта, филм ижодкорлари чин дилдан томошабиннинг диққатини тортишга 
ҳаракат қилишган, лекин аслида бундай нарсалар ҳақиқатга мутлақо тўғри 
келмайди. Танқидчилар бир овоздан такрорлашда давом этмоқдалар: бутун 
бошли сайёрани майда бўлакчаларга парчалаб ташлайдиган ой ўлчамидаги нурли 
қурол – бу кўз кўриб, қулоқ эшитмаган сафсата-ку; тўсатдан қаттиқ жисм 
ҳолатига кирадиган ёруғлик нуридан яратилган қиличлар ҳам бўлиши мумкин 
эмас. Буларнинг барчаси ҳатто узоқ-узоқлардаги галактикаларда бўлиш учун ҳам 
кўплик қилади. Бу сафар таниқли махсус эффектлар устаси Жорж Лукас бироз 
чегарадан чиққандек. 
Эҳтимол, бунга ишониш қийиндир, аммо ёруғлик нурига чексиз миқдордаги 
энергияни сиғдириш мумкин; бу ерда ҳеч қандай жисмоний чекловлар йўқ. Ўлим 


юлдузи ёки ёруғлик қиличининг яратилиши ҳеч қайси физика қонунларига зид 
эмас. Бундан ташқари, сайёрани портлатишга қодир бўлган гамма нурланиш 
тарами табиатда мавжуд. Узоқ масофадаги сирли гамма-чайқалишлар натижасида 
ҳосил бўлган нурланишнинг кучли чайқалиши узоқ коинотда портлаш содир 
этишга қодир, бундай портлаш куч жиҳатдан фақатгина Катта портлашдан кейин 
иккинчи ўринда туради. Бундай “қурол”нинг нишонида турган ҳар қандай сайёра 
ҳақиқатан ҳам қовурилади ёки майда бўлакларга парчаланиб кетади. 

Download 3,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish