Alimoff team books



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana26.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#471194
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Имконсизлик физикаси 1-3 боб

 
НУРЛИ ҚУРОЛЛАР ТАРИХИ 
Нурланиш энергиясини жиловлаш орзуси аслида янги эмас; унинг 
илдизлари қадимги дин ва мифологияга бориб тақалади. Юнон худоси Зевс 
одамларни чақмоқ ёрдамида отганлиги билан машҳур. Шимол худоси Торнинг 
Мёллнир номли чақмоқ отишга қодир сеҳрли болғаси бўлган, ҳиндларнинг 
худоси Индра эса сеҳрли найзасидан энергетик нурлар отар эди. 
Нурни ҳақиқий амалий қурол сифатидаги тасаввур қилиш Нютон ва 
Лейбницдан икки минг йил олдин, ўзининг примитив дифференциал ҳисоблари 
версиясини ишлаб чиқишга муваффақ бўлган буюк юнон математиги 
Архимеднинг асарларида пайдо бўлган. Милоддан аввалги 214 йил иккинчи 
Пуни уруши даврида Рим генерали Марцелла қўшинларига қарши афсонавий 
жангда Архимед Сиракузия қироллигини ҳимоя қилишга ёрдам бера туриб
катта қуёш нурларини акс эттирувчи батарея ясаган, қуёш нурларини душман 
кемаларининг елканларига қаратган ва шу тариқа уларни ёқиб юборган, деб 
ҳисоблашади. (Олимлар ҳалигача бундай нурли қурол ҳақиқатан ҳам ишлаган 
бўлиши мумкинми, деб баҳслашадилар; бир неча олимлар турли натижалар 
билан ушбу ютуқни қайта тиклаб кўришга ҳаракат қилишган.) 
Нурли қуроллар 1889 йилда Герберт Уэллснинг “Дунёлар уруши” классик 
романи билан илмий фантастика саҳифаларига кириб келди. Ушбу романда 
Марсдан келган ўзга сайёраликлар иссиқлик энергияси нурларини ўзларининг 
уч оёқли штативларга ўрнатилган қуролларидан йўналтириб, барча шаҳарларни 
вайрон қилишган. Иккинчи жаҳон уруши даврида дунёни забт этишда ишлатиш 
учун ҳамиша техниканинг энг сўнгги ютуқларини ўрганишга ва ўзлаштиришга 
тайёр бўлган нацистлар ҳам, турли хил нурли қуролларни, шу жумладан
параболик кўзгу ёрдамида кучли овозли нурларни йўналтирган акустик 
қурилмаларни синаб кўришган. 
Фокусланган ёруғлик нури бўлган қурол Жеймс Бонд ҳақидаги 
“Голдфингер” филми намойиш этилгач, жамоатчиликнинг қизиқишини уйғотди; 
бу лазер намойиш этилган биринчи Голливуд филми эди. (Унда афсонавий 
инглиз айғоқчиси металл столга боғлаб қўйилган ва секинлик билан унга кучли 
лазер нури яқинлашган, аста-секин столнинг унинг оёқлари орасидаги қисми 
эрийди ва қаҳрамонни иккига ажратиб қўйишига бир баҳя қолади.) 


Дастлаб, физиклар Уэллснинг романида тасвирланган нурли қурол ғояси 
устидан шунчаки кулиб қўйишди, чунки бундай қуроллар фанга маълум оптика 
қонунларига тўғри келмас эди. Максвелл тенгламаларига кўра, биз атрофимизда 
кўриб турган ёруғлик когерент эмас (яъни турли хил частоталар ва фазаларга эга 
тўлқинларнинг тўқнашувидир) ва тез тарқалади. Бир пайтлар когерент, 
фокусланган ва бир хил нурни, масалан, лазер нурини ҳосил қилишнинг иложи 
йўқ, деб ҳисоблашган. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish