Янгибозор тумани ҳокимлигининг 2022 йил иккинчи



Download 101 Kb.
Sana23.07.2022
Hajmi101 Kb.
#845108
Bog'liq
II ярим йиллик иш режа


Янгибозор тумани ҳокимлигининг 2022 йил иккинчи ярим йиллик
ИШ РЕЖАСИ

Янгибозор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари мажмуаси - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимнинг 2022 йил 2-ярим йиллик иш режаси







Т/р

Амалга ошириладиган вазифалар

Бажариш муддатлари

Масъуллар:
Идоралар ва ташкилотлар, туман ҳокимлиги мутахассислари

1

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳамда туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича тегишли чоралар кўриш.

2022 йил июл-декабр ойларида

тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Халметов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари

2

Маҳаллаларга бириктирилган республика, вазирлик, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда “Маҳаллабай” ишлаш бўйича чоралар кўриш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, тижорат банклари
туман давлат солиқ инспекцияси, тегишли
идора ва ташкилотлар раҳбарлари

3

Молия ва солиқ органлари томонидан солиқ қарздорликларни сўндириш борасида олиб борилаётган ишларни мухокама қилиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман молия бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари

4

Янги ташкил этилган корхоналарнинг фаолият юритиши бўйича доимий мониторинг ташкил этиш ва аниқланган камчиликларни ҳал этиш чораларини кўриш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман давлат солиқ инспекцияси, статистика бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, тижорат банклари раҳбарлари

5

Туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш, мавжуд муаммолар ва уларни ечими борасида чора-тадбирларни белгилаш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, ҳунармандлар уюшмаси туман бўлими, давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари

6

Тумандаги аҳоли хонадонларида 2022 йил давомида чорвачиликни, паррандачиликни, иссиқхоналарни ташкил этиш, томорқа ер майдонларида мевали дарахт етиштириш, шунингдек, хонадонларда меҳнат билан банд бўлиш ва даромад олиш имконини берадиган бошқа фаолиятни ташкил этишни молиялаштириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилишини таъминлаш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Тижорат банклари туман бўлимлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари

7

Туманда мева-сабзавот, гўшт-сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшимча лойиҳаларни ишлаб чиқиб, қайта ишлаш қувватларини камида 2 баробарга ошириш чораларини кўриш

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман ҳокими ўринбосарлари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман инвестиция бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, тижорат банклари раҳбарлари

8

Туманда “яширин” иқтисодиётнинг улушини камайтириш чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман давлат солиқ инспекцияси, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, тегишли ташкилотлар раҳбарлари

9

Туманда макроиқтисодий барқарорликни ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш.
Бунда иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқиш. Шу асосда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари

10

2022 йилга белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, молия-пул параметрлари бажарилиши ҳолатини, инфляция даражасини прогноз параметрлари доирасида сақлаб туриш бўйича кўрилаётган чораларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2022 йилга белгиланган параметрлари бажарилишини таҳлил қилиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари

11

Республика ишчи гуруҳи томонидан Хоразм вилояти шаҳар ва туманлари ҳамда маҳаллалардаги муаммолар, имкониятлар ва “ўсиш нуқталари” ўрганилиб, уларни ривожлантириш ҳамда аҳоли ҳаётини яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирларининг тумандаги маҳаллалар кесимида бажарилиши таъминлаш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Сектор раҳбарлари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари

12

Туманда фуқароларга 2022 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутиши бўйича тарғибот- ташвиқот ишларини олиб бориш. Шу орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, туман солиқ инспекцияси, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари

13

Туман ички бозорида истеъмол товарлари ва хизматлар бўйича нархларнинг кескин ошишининг олдини олиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман молия бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими,
“Янгибозор деҳқон бозори” МЧЖ

14

2022 йил учун аҳоли бандлиги дастури параметрларининг бажарилишини таҳлил қилиш,
бунда ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида барқарор иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор бериш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман бандликка кўмаклашиш маркази,
туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими,
туман давлат солиқ инспекцияси, тегишли идора ва ташкилотлар
раҳбарлари

15

Қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатиш даражасини жадал оширган ҳолда хизматлар кўрсатиш соҳасини, айниқса, уларнинг замонавий, юқори технологияли турларини янада ривожлантириш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими,
тижорат банклари,
тегишли идора ва ташкилотлар,
раҳбарлари

16

Давлат солиқ инпекцияси ва тижорат банклари билан ҳамкорликда ҳар бир соҳа ва тармоқ кесимида индивидуал ёндашиш ва таҳлил қилиш орқали даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча даромадларни таъминлаш чораларини кўриш

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман давлат солиқ инспекцияси, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, тижорат банклари
раҳбарлари

17

Аҳоли вакилларининг бизнес билан шуғулланиш истаги бор тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўламлари ва сифатига, имтиёзли кредитлар ажратиш ҳолатига ва масъул идоралар томонидан тизимли равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида амалий ёрдам кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ижросини амалга ошириш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Тижорат банклари ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутахассислари

18

Туманда кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Тижорат банклари ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутахассислари

19

Аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб томорқа ва қўшимча томорқалардан фойдаланиш даражаси ҳамда уларда етиштирилаётган маҳсулот ҳажми ва турларини таҳлил қилиш.

2022 йил июл-декабр ойларида

Туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Халметов


Download 101 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish