Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Бир-бирларингизнинг молларингизни ножоиз еманглар. Билатуриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейиш мақсадида ҳокимларга гуноҳкорона улардан узатманглар



Download 82,7 Kb.
bet25/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Бир-бирларингизнинг молларингизни ножоиз еманглар. Билатуриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейиш мақсадида ҳокимларга гуноҳкорона улардан узатманглар.

«Бошқанинг молини ейиш» дейилганининг маъноси ўғирлик қилиш, омонатга хиёнат этиш, фириб-алдов билан ўзлаштириш, пора бериш ва олиш, зўрлик билан тортиб олиш, қиморда ютиб кетиш, ножоиз тижорат билан қўлга киритишдир. Юқоридаги усулларнинг ҳар бири орқали мол топиш шариатда ҳаром қилинган. Золим ҳокимларга бошқанинг молидан эҳсон қилиш, ўз молини уларга пора қилиб бериш ё улар билан бирга ҳаром ишлар қилиш ҳам тамоман ножоиздир.

  1. Сиздан ҳилол ҳақида сўрашади. «Улар инсонлар учун ва ҳаж учун вақт ўлчовидир», денг. Уйларингизнинг орқа тарафидан келишингиз яхшилик эмас, яхшилик тақводорликдадир. Уйларга эшикларингиздан киринглар ва Аллоҳдан қўрқинглар, шундагина нажот топасизлар.

Ояти каримадаги «ҳилол» янги чиққан ой маъносида.
Ўтмишдаги араблар эҳромга кирганидан кейин яна уйларига кирмоқчи бўлишса, дарвозадан эмас, томдан тушишар ё уйининг орқа томонини тешиб ўша ердан киришар эди. Улар бу нарсани яхши амал, деб эътиқод қилишарди. Аллоҳ таоло бу ояти каримада мазкур эътиқоднинг маънисизлигини билдириб, яхшилик фақат Ўзига тақво қилиш билан бўлишини зикр этмоқда.

  1. Сиз билан урушаётганларга қарши Аллоҳ йўлида жанг қилинглар, аммо тажовуз этманглар. Аллоҳ, албатта, тажовузкорларни севмайди.

  2. Уларни кўрган жойингизда ўлдиринглар, сизларни чиқаришган жойдан уларни ҳам қувиб чиқаринглар. Фитна қотилликдан ҳам ёмондир. Ўзлари уруш бошламагунча улар билан Масжидул-Ҳаром олдида жанг қилманглар. Агар сизларга уруш очишса, уларни ҳам ўлдиринглар, кофирларнинг жазоси шудир.

  3. Куфрдан қайтишса, Аллоҳ, албатта, мағфиратли ва раҳмлидир.

  4. Фитна қолмагунича ва дин Аллоҳгагина бўлмагунича улар билан урушинглар. Агар тўхташса, золимлардан бошқасига душманлик йўқ.

Ояти каримадаги «дин» сўзи кенг маънони англатади, «дин» дейилганида иймон, амаллар, тоат-ибодат, тақво ва яхшиликлар тушунилади. «Фитна-фасод» эса диндан чиқиш ва бошқаларни ҳам чиқаришдир. Бу нарсалар Масжидул-Ҳаромда ва муҳаррам ойида уруш қилишдан ҳам ёмондир. Инсонлар ўртасида зулм йўқолиши, халқни диндан узиб, гумроҳ қилинмаслиги ва Аллоҳ таолонинг ҳукми жорий бўлиши учун жиҳод фарз қилинган.

  1. Ҳаром ой ҳаром ойга муқобилдир, ҳаромларда қасос бор. Ким сизларга душманлик қилса, сизлар ҳам шунинг баробарида душманлик қилинглар. Аллоҳдан қўрқинглар, билингки, Аллоҳ тақводорлар биландир.

Олтинчи ҳижрий сананинг зулқаъда ойида умрага борган Расулуллоҳни (соллаллоҳу лалайҳи васаллам) ва саҳобаларини Масжидул-Ҳаром ҳудудида эҳром ҳолатида мушриклар тўсишди. Орадан бир йил ўтиб шу умранинг қазосига боришганида саҳобалар: «Энди урушиш тўғри келиб қолса, нима қиламиз», деб қўрқишди. Парвардигор ушбу ояти карима билан уларга жавоб берадики, улар уруш ҳаром қилинган ойлар ҳурматини поймол қилишса, сизлар ҳам улардан қасос олинглар.


  1. Download 82,7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish