Алиф, лам, мим. Ҳуруфи муқаттаъа, яъни узуқ ҳарфлар Қуръони Каримнинг 29 сураси бошланишида келган. Олтита сурада эса айнан «алиф, лам, мим»


Ана ўшалар дунё ҳаётини охират эвазига сотиб олувчилардир, уларнинг азоби енгиллатилмайди ва уларга ёрдам ҳам қилинмайди



Download 82,7 Kb.
bet12/40
Sana16.04.2022
Hajmi82,7 Kb.
#556847
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
2 5278383917655656359

Ана ўшалар дунё ҳаётини охират эвазига сотиб олувчилардир, уларнинг азоби енгиллатилмайди ва уларга ёрдам ҳам қилинмайди.

  • Ҳақиқатан, Мусога Китоб бердик ва ортидан пайдар-пай пайғамбарларни юбориб турдик. Марям ўғли Исога очиқ мўъжизаларни бердик ва Муқаддас Руҳ билан қўлладик. Қачонгача бир Пайғамбар сизларга ёқмайдиган бирор ҳукмни келтирса, кибр қиласизлар, бировини ёлғончига чиқариб, бошқасини ўлдирасизлар?

    Муқаддас Руҳ деганда Жаброил алайҳиссалом ёки Исми Аъзам тушунилади, Исо алайҳиссалом бунинг баракотидан ўликларни тирилтирар эдилар.

    1. Улар: «Қалбларимиз ёпиқ», дейишади. Аслида Аллоҳ куфрлари сабабли уларни лаънатлаган, шунга иймонлари оз.

    2. Уларга Аллоҳ ҳузуридан ўзларидагиларни тасдиқловчи китоб келганида − олдин шу китобдан кофирларга қарши ёрдам кутиб юришган эди − ўзларига таниш нарса келганида эса уни инкор қилишди. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!

    Кофирларга қарши курашда душман ғолиб келгудай бўлса, ёрдам кутган яҳудийлар: «Охирги замон Пайғамбари тезроқ келсайдилар», деб дуо қилишар эди. У Зот келганларида эса ўзлари инкор қилиб, кофирлардан бўлишди.

    1. Улар Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига фазлидан юборганига ҳасад қилиб, Аллоҳ туширган нарсага куфр келтиришдек жуда ёмон нарса эвазига жонларини сотишди. Шунда ғазаб устига ғазабга гирифтор бўлишди. Кофирларга хўрловчи азоб муқаррардир.

    2. Агар уларга: «Аллоҳ туширган нарсага иймон келтиринглар», дейилса, «Биз ўзимизга туширилган нарсага иймон келтирамиз», деб ўз китобларини тасдиқлаб келган Ҳақ китобни инкор қилишади. (Эй Муҳаммад): «Агар мўмин бўлсангизлар, нега олдин Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирдинглар?» денг.

    3. Ва Мусо сизларга очиқ ҳужжат келтирди, сизлар эса у йўқлигида золимлардан бўлиб бузоққа сиғиндингизлар.

    Бани Исроил Мусо алайҳиссалом кўрсатган ҳассанинг илонга айланиши, қўлларининг оппоқ бўлиши, денгизнинг иккига бўлиниши, Тавротнинг туширилиши каби очиқ-ойдин далил-ҳужжатларни кўриб туриб ҳам, Мусо алайҳиссалом Тур тоғига Аллоҳ таоло билан роз айтишга кетганида бузоқни илоҳ санаб, унга сиғина бошлашган.

    1. Сизлардан аҳд олиб, тепангизга Тур тоғини кўтариб: «Биз сизларга берган Китобни маҳкам тутинглар ва эшитинглар», деганимизни эсланглар. Улар: «Эшитдик, аммо итоат қилмаймиз», дейишди. Куфрлари сабабидан қалбларига бузоқ муҳаббатини солдик. (Эй Муҳаммад,)  айтинг: «Агар мўмин бўлсанглар, иймонларингиз буюрган нарса бунчалик ёмон-а!».

    Яъни Бани Исроил ташида итоат қилганини айтса ҳам, қалбида буни инкор қилар эди. Шунинг учун Муҳаммад алайҳиссаломга уларнинг бу иймонлари ёмонлигини айтиш буюрилмоқда.


    1. Download 82,7 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish