1.4.
Қадимги юнон ва римликларнинг
геосиѐсий таълимотлари
Тарих адабиѐтларида антик Юнонистон ва Рим, уларга хос
тамаддунлар қадимги Ғарб геосиѐсий анъаналарининг ва
тафаккурининг бешиги деб ҳисобланади. Юнон олимлари:
милетлик Фалес (м.о. 625-547) ва Анаксимандр, тарихчи Геродот ва
Фукидид, файласуф Платон ва Аристотель, қадимги Рим нотиғи ва
стратеги Марк Цицерон, географ Страбоннинг асарлари Европа
қитъасида қадимги дунѐнинг геосиѐсий манбалари сирасига
киритилган. Бу олимларнинг асарларида география, ҳарбий
стратегияга оид материаллар ва маълумотлар, геосиѐсий фикрлар
баѐн этилган
2
.
Анаксимандр
(м.о. 610-547 йиллар) илк бора жаҳоннинг ва
Европанинг кенг миқѐсли харитасини тузиб, қитъанинг бўлғуси
давлат ходимлари ва геостратегларига ғоят муҳим хизмат қилди. У
дунѐнинг марказига Юнонистонни қўйиб, Европа ва Осиѐнинг
кўпгина ҳудудларини қадимий юнон масканлари каби унинг
атрофида акс эттирган. Бу харита доира шаклида ва океанлар билан
ўраб олинган ҳолатда чизилган.
Тарих, география ва этнография соҳасида таниқли олим бўлган
қадимги юнон олими
Геродот
(м.о. 484-425 йиллар) алоҳида
геосиѐсий мерос қолдирган. Геродот 10 йилдан кўпроқ умрини
саѐҳатга бағишлаб, Миср, Ливия, Бобил, Эрон, Кичик Осиѐ, Қора
денгиз бўғозлари, Жанубий Кавказ, Озарбайжон, Жанубий Италия,
Ўртаер денгизи ва бошқа муҳим геостратегик ҳудудларни ўрганди,
океанлар, денгизлар, дарѐлар, бу ҳудудлардаги халқлар ва
давлатлар тўғрисида бой материал тўплади. Ҳозирги геосиѐсий
тадқиқотчиларнинг фикрича, айни Геродотдан бошлаб
қадимги дунѐнинг олимлари атрофдаги олам, инсонлар, давлатлар
ва географик ҳудудларга геосиѐсий ѐндаша бошлаганлар.
1
Гражданская политика. Мир политической мысли: Хрестоматия по политологии. СПб, 1993, кн.1, ч1, с.18-
22.
2
Джеймс П., Мартин Д. Все возможные миры: история географических идей. М.,1988, с.39-40; геродот.
История. Ленинград, 1972; Фукидид. История. Ленинград, 1981; Аристотель. Сочинения. Т.4, М., 1981;
Страбон. География. М., 1994.
26
Геродотнинг “Ҳодисаларнинг шарҳи” асарида тарихий, сиѐсий,
ҳарбий-стратегик, мифологик, этнографик ва географик олам
ҳақида етарлича геосиѐсий материал тўпланган. Унинг “Тарих”
китобида тарихий ҳодисалар географик нуқтаи назардан, географик
маконлар бўлса тарихий нуқтаи назардан баѐн этилган. “География
– тарихнинг ифодачисидир” деган машҳур ибора ҳам айни
Геродотга тегишлидир.
Геродотнинг тарих харитаси ўша вақтдаги тўртта йирик халқ –
колхидаликлар, саспирлар, мидияликлар ва эронликлар ерлашган
ҳудудлар ва давлатларнинг чегараларини кўрсатиш асосида
чизилган. Геродот бу халқларни Шимолий денгизлар ва Ҳинд
океани соҳилларида яшайди, деб тасвирлаган.
Геродот ўз асарларида варвар халқларнинг турмуши ва
анъаналари, Эллада тарихи, халқларга раҳбарлик қилган айрим
давлат
арбобларининг
сиѐсати,
қабилалар,
полисларнинг
ҳудудлари, Европа, Осиѐ ва Африкадаги катта ва минтақавий
давлатлар, бошқа ҳудудларнинг географик-сиѐсий ва континентал
ерлари тўғрисида маълумотлар берган.
Юнон тарихчиси
Фукидид
(м.о. 460-396 йиллар) ўзининг
“Тарих” китобида пелопоннесликларнинг афиналиклар билан
урушини тасвирлаб, кўпгина геосиѐсий фикрларни ўртага
ташлаган. Гап шундаки, Афина билан Спарта ўртасида узоқ давом
этган уруш Элладага ҳукмрон бўлиш учун рақобат характерига эга
бўлган. Фукидид бу минтақанинг геостратегик тарихи, географияси
ва демографиясининг бир бутун манзарасини чизишга ҳаракат
қилган. Унинг асарларида ижтимоий тузилма ва давлат бошқаруви,
демократия ва олигархия, машғулотларнинг турли турлари ва
ҳоказоларни реалистик таҳлил этиш асосида тарихда биринчи
марта прагматик ѐндашув намунаси намойиш этилди.
Фукидид, шунингдек, қадимги юнон тарихчилари орасида
биринчи бўлиб тарихий жарѐнни ташқи сиѐсий ва ҳарбий фаолият
сифатида тадқиқ қилди. Ўз асарларида у куч омилини давлатлараро
муносабатларда асосий ва характерли белги деб баҳолади. Айни
чоғда у тарихда биринчи бўлиб денгиз билан қуруқлик орасида
қарама-қаршилик мавжудлигини акс эттирди.
Фукидид уруш давлатнинг нормал вазияти ва инсон табиатида
бўлгани сингари, янада каттароқ маконларни қўлга киритиш, ўз
ҳудудини кенгайтиришга интилиш давлат табиатига хос
хусусиятдир, деб ҳисоблади. Шунинг учун ҳам жаҳонда вазият ҳеч
27
қачон барқарор бўлмайди, у ѐки бу давлат кучайгач, мавжуд
ҳолатни ва жаҳон тузилмасини куч билан ўзгартиришга ҳаракат
қилади.
Қадимги юнон файласуфи
Do'stlaringiz bilan baham: |