1.2.Қадимги Хитой ва Ҳиндистонда
геосиѐсий таълимотлар
16
Тадқиқотчиларнинг фикрича, энг қадимги геосиѐсий таълимот
намуналари Шарқда (Хитой, Ҳиндистон, Араб дунѐси ва бошқа
маданият ўчоқларида) вужудга келган.
Хитой заминида дастлабки давлат бирлашмаси милоддан
олдинги II минг йиллик бошида барпо этилган. М.о. XVIII асрда
мамлакат Шан қабиласи ҳокимияти остида бирлаштирилган. Узоқ
вақт ягона давлат бўлган Хитойда м.о. V асрда ички кураш
бошланган ва давлат турли подшоликларга бўлиниб кетган ҳамда
хорижий истилолар учун қулай шароит пайдо бўлган. Айни шу
даврдан бошлаб Хитой империяси чет давлатларнинг ҳужумларига
дучор бўлди ва хитой халқи бир неча бор чет эл босқинчиларига
қарши курашга бош кўтаришга мажбур бўлди.
Тадқиқотчилар
умуман
Хитойда
миллий
бирликнинг
шаклланиши тарихини Чжоу империяси даврига оид деб билишади.
Мамлакат тарихида бу давр Хитойда хорижий душманларга қарши
умумий ҳаракат бошлангани билан характерланади. Хитой
аҳолисининг онгида геосиѐсий ғоялар ва марказлашган Хитой
давлати доктринаси айни шу даврда пайдо бўлди.
Қадимги хитойларнинг геосиѐсий тасаввурларига кўра, бу
мамлакат “само остидаги дунѐнинг маркази” (хитой тилида “тян)
эди. Аслида, Хитой деган номнинг ўзи “чжунго” сўзидан (чжун –
“ўрта”, го - “давлат”) келиб чиққан бўлиб, “ўрта империя” деган
маънони англатади. Бу вақтдан бошлаб Хитой империяси
марказлашган давлат тизимидан, қулай географик шароитидан ва
уларнинг сўзи билан айтадиган бўлсак, “парвардигор уларга инъом
этган устунликлардан” фойдаланиб, замонасининг энг ривожланган
техник, маданий ва ҳарбий империясини бунѐд этдилар ва
атрофдаги ҳудудларни босиб олишга киришдилар.
Буюк Хитой империясининг энг гуллаб-яшнаган даври м.о. Ш
асрга Син сулоласи даврига тўғри келади. Бу сулоланинг
ҳукмронлик давридан бошлаб Хитойни марказлаштириш жараѐни
ниҳоясига етади ва Жануби-Шарқий Осиѐнинг бутун замини унинг
таркибига қўшиб олинади.
Қадимги Хитой давлатининг раҳбарлари атрофдаги оламга
муносабатларда ўз ҳарбий, сиѐсий ва геостратегик вазифаларини
режали равишда, реалистик ва прагматик бошқарув асосида амалга
ошира бориб, жаҳоннинг бошқа давлатлари ва халқлари билан
ўзаро муносабатнинг жиддий ва системали стратегиясини
17
яратдилар. Чет эл босқинчиларига қарши кураш вазифаси бу
стратегиянинг энг ўзак талабларидан бири эди. Моҳият эътибори
билан, ташқи босқинчиларга қарши кураш фақат Хитойгина эмас,
балки Қадимги Юнонистон ва Қадимги Рим геостратегик
фаолиятининг асосини ташкил этган ва ҳукмрон табақанинг асосий
бурчи ҳисобланган. Бу даврда Буюк Хитой деворининг қурилиши
ҳам чет эл босқинчилигининг олдини олиш учун давлат томонидан
кўрилган тадбирлардан бири бўлди.
Қадимги Хитойда геосиѐсий ғоялар мифологик, социо-
антроморфологик дунѐқараш асосида шаклланган эса-да, улар айни
чоғда тугал реалистик тушунча намунаси бўлган. Атрофдаги
оламни жонли инсон каби тасаввур қилган хитойлар инсоннинг
унга ва жамиятнинг патриархал тузилишига боғлиқ эканини тўла
идрок этардилар. Ўша даврдаги (Лао-цзи, Конфуций, Мен-цзи ва
м.о. 579-289 йилларда яшаган бошқа) мутафаккирларнинг бизгача
етиб келган қўлѐзмаларида кўп масалалар – қўшни катта ва кичик
давлатлар, бу давлатларнинг бунѐд этилишида дарѐ ва кўллар,
денгиз ва океаннинг роли, дунѐ марказида империяларнинг
жойлашуви, катта давлатларнинг кичик давлатлар учун
жозибадорлиги, геосиѐсий ҳудудларга аҳолининг ўзаро келишув
йўли билан ерлаштирилиши ва ҳ.к.лар тўғрисида қатор ҳарбий-
стратегик, геосиѐсий ва географик ғоялар баѐн этилган. Чунончи,
Конфуций (м.о. 551 – 479) “Лунь-юй” (“Мулоҳазалар ва
суҳбатлар”) асарида гарчи геосиѐсий муаммолар ҳақида тўғридан-
тўғри сўзламаса-да, қўшни давлат устидан ғалаба қозониш,
ҳукмронликнинг яширин тактик усуллари ва йўллари (вербал
коммуникациялар воситаси), давлат раҳбари ва ҳукмрон табақанинг
маънавий бошқаруви асослари, давлатнинг куч-қуввати ва унинг
маконда ўз аксини топиши, иерархияли бошқарув тизими ва унинг
хусусиятлари билан боғлиқ қатор масалаларни тилга олган.
Муаллифнинг геосиѐсий ғоялари, қўшни давлатлар устидан ғалаба
қозониш ва уларни ўз таъсири остига олиш доктринаси
хитойларнинг яширин ва ѐлғон уйдирмалар йўли билан фириб
бериш, кутилмаган зарбалар бериш сингари тушунча тарзи ва
стратегиясига асосланган эди. У бу стратегияни давлатни
муваффақиятли бошқаришнинг ва инсоният жамиятида табиий
фарқлар бўлишининг эътироф этилиши билан боғлаган эди.
Конфуций табиатдаги жонли организмлар орасида бўлгани каби
жамиятда ҳам ҳар бир инсон турлича куч, мавқе, ҳуқуқ ва
18
бурчларга эга бўлади, деб ҳисоблар эди. У ўз ижтимоий қонун-
қоидасини бундай изоҳлаган: “Ҳоким – ҳоким, ота – ота, ўғил –
ўғил, идора қилувчи ҳам, идора қилинувчи ҳам ўз ўрни ва ҳуқуқини
билмоғи даркор”
1
.
Қадимги Хитой файласуфи Мен-цзининг (м.о. 372-289)
асарларида ҳам оригинал геосиѐсий фикрларни учратиш мумкин.
Унинг илмий меросида “тўрт денгиз доирасида ҳокимият ғояси”
баѐн этилган ва геостратегик жиҳатдан асослаб берилган. У
Конфуцийнинг “маънавий бошқарув” концепциясини “халқ ва
давлатга хизмат этиш” фалсафаси билан бойитиб, давлатга
раҳбарлик қилган шахс қандайдир қадам ташлашдан олдин унинг
геосиѐсий натижаларини ўйлаб олиши, бу қадамнинг у раҳбарлик
қилаѐтган давлат ва халққа қандай оқибатлар келтириши
мумкинлигини олдиндан билиши керак, деб ҳисоблаган.
Мен-цзининг асарларида, муаллифнинг дунѐқарашига мувофиқ
равишда, “тўғри бошқарув илми”нинг формуласи ва турли
жиҳатлари баѐн этилган. Узоқни кўра билиш, инсонпарварлик ва
адолат муаллифнинг “тўғри бошқариш” стандартининг асосий
аломатлари сифатида кўрсатилган.
Тарихий адабиѐтларда Хитой давлатининг ривожида Хан
сулоласининг (м.о. 206 – м.к. 220 йиллар) ҳокимиятига алоҳида
эътибор берилган. Хан сулоласи давлат фаолиятида реалистик
геостратегик дастур мавжуд бўлгани геосиѐсий маънода муҳим
аҳамият касб этган ва бу диққатни жалб қилади. Асосини учта –
Хитойнинг ҳудудий бутунлиги, аҳолининг аста-секин кўпайиб
бориши
ва
ижтимоий
турмуш
нормалари,
иерархияли
бошқарувнинг ўзгармас қоидалари ташкил этган бу геостратегик
йўл мазкур сулола ҳокимиятининг муваффақиятли бошқаруви ва
Хитойнинг ХVIII асрга қадар собит тараққий этишининг чинакам
геостратегик тилсими каби баҳоланиши мумкин.
М.о. Ш асрда ҳозирги Ҳиндистон ҳудудида ҳам геосиѐсий фикр-
мулоҳазалар майдонга келган. Бу даврда мазкур заминда Ҳараппа
маданияти асосида умумҳиндистон тамаддуни шакллана бошлаган.
Бу тамаддун м.о. II аср ўрталарига қадар мавжуд бўлган. М.о. II
асрда жангари орий қабилаларининг бу ҳудудга бостириб кириши
ва улар томонидан давлат тизимининг барпо этилиши қадимги
Ҳиндистоннинг геосиѐсий, маданий ва ҳарбий стратегияси пайдо
бўлишига олиб келди.
1
Мудрецы поднебесной. Симферополь, 1998, с.80.
19
Бу давлат раҳбарларининг геосиѐсий тушунчалари қадимги
орийларнинг маънавий маданияти обидаси бўлган Ведаларда
сақланиб қолган. Бу обидаларда олам гул солинган саватлар сузиб
юрадиган океанга ўхшатилади. Тадқиқотчилар ҳиндистликларнинг
географик тасаввурида бу саватлар ва гуллар сайѐра маконлари
(қитъалар)ни, катта океан ва унинг ичидаги ҳудудлар бўлса,
континентал ва субконтинентал ҳудудларни, шунингдек Шимолий
ерларни билдирган, деб ҳисоблашади
1
.
Баъзи геосиѐсатчилар бу манбалардаги ер тақсимоти ҳатто
ҳозирги дунѐнинг денгиз, қуруқлик ва денгизлар орасидаги ярим
ороллар системасига том уйғун тушади, деб айтишади. Классик
немис сайѐҳи К. Риттер ѐзганидек, қадимги орийларнинг геосиѐсий
тафаккури табиат (океан ва қуруқлик) ва инсон жамияти (давлат)
орасида боғлиқликнинг бирлигини ўзида акс эттирган. Орийлар,
худди хитойлар сингари, борлиқ (дунѐ)нинг марказига тегишинча
ўз халқи (мамлакати)ни қўйганлар ва шу билан этномарказчи
ғояларни жамият ва маданият асоси, деб ҳисоблаганлар
2
. Моҳият
эътибори билан, кейинги даврларда, ҳатто классик геосиѐсатда ҳам
бунга ўхшаш ғоялар миллий геосиѐсий назарияларнинг асосини
ташкил этди.
Қадимги Ҳиндистон тамаддунининг меъморларидан бири,
тарихчи, адабиѐтчи ва маданиятнинг бошқа соҳаларига оид кўпгина
ғоялар муаллифи брахман Артхашатра Каутильянинг “Давлат
бошқаруви илми” китобида (м.о. IV асрда ѐзилган) ва сиѐсат
илмига оид қўлѐзмаларида жуда қимматли геосиѐсий ғоялар ва
фикрлар ўз аксини топган. Давлатни самарали бошқариш,
бошқарув ва ҳуқуқ, уруш ва дипломатия масалалари, бўш ѐтган ѐки
босиб олинган жойларга аҳолини жойлаштириш қоидалари
тўғрисида у ўртага ташлаган фикрлар, шу жумладан геосиѐсий
мулоҳазалар бугунги кунда ҳам жаҳон геосиѐсатчиларини ҳайратда
қолдирмоқда. Хусусан, унинг аҳолини жойлаштириш иши
марказий ҳокимият томонидан олиб борилиши кераклиги, аҳолини
ер билан таъминлаш, чегараларни ташқи босқинлардан ҳимоя этиш
учун истеҳкомлар қуриш ва шу сингари ғояларини ўз даврининг
энг илғор назарий фикрлари деб ҳисобласа бўлади.
Албатта, Каутилянинг асарлари қатъий геосиѐсий моҳиятга эга
бўлмаган ва асосан давлат бошқаруви масалаларига бағишланган
1
Желтов В.В., Желтов М.В. Геополитика: история и теория. М., 2009, с.51-52.
2
Ўша жойда, 52-бет.
20
эди. Бироқ унинг географик омил ва макон ўртасидаги боғлиқлик,
давлатнинг хавфсизлиги ва чегаралар тўғрисидаги ғоялари, кўпдан-
кўп геостратегик мулоҳазалари ўша вақтдаги геосиѐсий
тафаккурнинг намунаси бўлди.
Маконни давлатнинг муҳим заҳираси ва ташқи дунѐ билан
муносабатларнинг асоси деб ҳисоблаган Каутилья яшаш
маконларининг чегаралари дарѐлар ѐки тоғлар, ўрмон, буталар,
жарлар, кўтармалар билан иҳота этилиши даркор, деб ѐзган эди.
Унинг фикрича, бу истеҳкомлар ѐ табиий бўлиши, ѐки янгидан
барпо қилиниши лозим.
Каутильянинг
мулоҳазалари, гарчи, умуман, қадимги
ҳиндларнинг диний-идеалистик қарашларига суянган бўлса-да,
геосиѐсий ва геостратегик масалалар, табиат ва унинг стратегик
имкониятлари, географик макон омиллари ва ҳоказоларга оид
тушунчалари реал географик ва табиий геосиѐсий маълумотларга
асосланган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |