Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайд
нинг
(1332-1406) асарларида ҳам геосиѐсий тушунча намуналарини
учратишимиз мумкин. Унинг кўпдан-кўп геосиѐсий ғоялар баѐн
этилган “Араблар, форслар, берберлар ва уларнинг катта миқѐсдаги
ҳокимиятни қўлга киритган замондошлари ҳақида маълумотлар ва
ибратли насиҳатлар китоби ѐки Катта тарих”и асарини (1367),
шунингдек “Муқаддима” номли қомусини алоҳида қайд этиш
лозим. Ибн Халдун ҳар иккала асарида араблар, форслар ва
бербарлар яшаган ерларнинг географияси, иқлими, аҳолининг
ерлашиш тамойиллари, этник, ижтимоий ва маданий фарқлари,
1
Гражданская политика. Мир политической мысли: Хрестоматия по политологии. СПб, 1993, кн.1, ч.П, с.4-
6.
24
тарихи ва маданияти тўғрисида кўпдан-кўп маълумотлар берган. У
аҳолининг ерлашиши билан боғлиқ географик назариянинг кўпгина
элементларини асослаб берган. Бу назария неча юз йиллардан сўнг
В.П.Семѐнов Тянь-Шанский томонидан ўртага ташланган.
Муаллифнинг
айтишича, кишилар дунѐни ўзлаштириш
жараѐнида биргаликда озиқ-овқат топиш ва босқинчилардан
ҳимояланиш учун бу ҳудудларда яшаган бошқа кишилар ва халқлар
билан ҳамкорлик қиладилар. У бу жараѐнни доимий, инсонларнинг
дунѐни ўзлаштиришда бирлашиши ва бир-бирига ўзаро ѐрдам
қилишини абадий ва такомиллашиб борадиган жараѐн деб
ҳисоблайди,
инсониятнинг
оддийликдан
мураккабликка,
цивилизацияга қадар бўлган тараққиѐти ўтроқлашиш ва ҳамкорлик
йўлидан ўтишини, келажакдаги муваффақиятлар мана шу йўлга
боғлиқ эканини таъкидлайди.
Гарчи Ибн Халдуннинг тамаддунлар назарияси қадимги
қариндош-уруғчилик муносабатлари ( у бундай бирлашувни
“асабийя” деб атаган) негизига асосланган бўлса-да, муаллиф
бошқа яқинлик алоқаларини истисно этмаган. У кишилар жамиятда
дастлаб қариндошлик асосида бирлашадилар, сўнгра бошқа
кишиларни ҳам бу жамиятга тортиб, конкрет мақсадлар йўлида
бирлашадилар, деб ҳисоблаган. У инсонларнинг бирлашувининг
асосий сабаблари орасида мудофаа ва яшаш учун жипслашишнинг
аҳамияти устун эканини кўрсатар экан, инсонларнинг бундай
бирлашуви пировардида ягона давлат барпо этиш билан поѐнига
етади, деб қайд қилади. Бундай давлат ўз таркибида турли-туман
ижтимоий гуруҳ ва халқлар мавжуд бўлишини истисно қилмаган.
Ибн Халдун юқорида қайд қилинган тинч йўл билан бирлашув –
Асабийяни давлат барпо этишнинг энг яхши йўли деб ҳисоблаган.
Лекин давлатлар Асабийясиз ҳам бунѐд этилиши мумкин. Бу
истило йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бошқача қилиб
айтганда, ҳокимиятга келган қайсидир бир тоифа истило йўли
билан бошқа қабилаларни ўзига бўйсундиради. У ҳатто бунга
мисоллар ҳам келтирган. Масалан, Халифаликнинг исломни бошқа
халқлар орасига зўрлик йўли билан ѐйишини у Асабийянинг
бузилиши, ўзга этносларнинг ягона этномарказ тузилмада
бирлаштирилиши тарзида тасаввур қилган. У, шунингдек, турли
25
этносларни зўрлик йўли билан бир давлат таркибига қўшиб олган
эронликлар, салжуқий туркларга оид мисолларни ҳам келтирган
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |