Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

жаҳон системаси ва унинг 
геосиѐсий тузилмасининг ҳал қилувчи ва муҳим вазифаси
бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. 
 Биринчидан 
– бу Ер курраси қуруқлигининг муҳим маконлари, 
айниқса, хом ашѐ манбалари, ҳозирги даврдаги ѐнилғи-энергетика 
заҳиралари, геосиѐсий стратегик йўллар (дарѐдан денгизга ўтиш 
кечувлари, қитъалар ва материкларни бирлаштирувчи кечувлар, 
нақлиѐт-коммуникация йўлаклари, савдо йўллари ва ҳ.к.), ташқи 
дунѐ билан бевосита алоқа имконини очиб берадиган чегаралар
устидан назорат қилиш вазифасидир. Геосиѐсатнинг бу 
категориялари бугунги кунда ҳам жаҳон кучлари манфаатлари ва 
курашининг мақсадини ташкил этади. Масалан, Буюк Британия ва 
Россия каби давлатлар жаҳон геосиѐсий маконида денгиз ва 
қуруқликда устун стратегик воситаларга эга бўлгани туфайли 
тараққий этди ва жаҳон сиѐсатида ҳал қилувчи мавқени эгаллади.
Эндиликда тинчлик вақтларида барча давлатлар жаҳон денгиз 
ва савдо коммуникацияларидан бирдай фойдаланадилар. Бироқ 
стратегик ташув нуқталари ва бир макондан иккинчисига кечув 
йўллари ва бошқалар худди олдинги замонларда бўлгани сингари, 
ҳозирда ҳам АҚШ, Буюк Британия, Россия, қисман Туркия ва 
бошқа буюк давлатларнинг қўлидадир. Ҳолбуки, улар бир вақтлар 
Буюк Британия, Голландия, Португалия, Испания ва қисман 
Усмонийлар Туркияси ва Россияга қарашли эди. 
Бугунги дунѐнинг учдан икки қисмини Евроосиѐ ва Африка 
қитъалари ташкил этади. Бу ҳудудларда тахминан беш миллиард 
киши яшайди. Шунинг учун бу минтақаларнинг ўз вақтида 
геосиѐсат классикларининг “жаҳон ороли” дея тавсифлаган 
геосиѐсий аҳамияти бугунги кунда ҳам ўз макон аҳамиятини 
йўқотгани йўқ. 


389 
Тўғри, бугунги кунда қуруқлик маконлари устидан назорат 
классик геосиѐсатда бўлгани сингари, катта жиддий геосиѐсий 
аҳамиятга молик эмас. Бироқ бу маконлардаги табиий ресурсларни 
ўзлаштириши, меҳнат заҳираларига эга бўлиши ва геоиқтисодий 
бойишнинг бошқа воситаларидан фойдаланишига қараб, жаҳон 
давлатларининг иқтисодий ва сиѐсий роли тегишли равишда 
аниқланади.
Ҳозирги замонда жаҳон макони устидан назорат кўп жиҳатдан 
давлатларнинг ўз ҳудуди ва чегаралари доирасида аҳолига виртуал 
таъсири, халқларнинг ижтимоий тузилмаси, хулқ-атвор маданияти 
ва дунѐқарашига таъсир ўтказиш имкониятлари билан аниқланади. 
Ҳозирги шароитда геосиѐсий маконлар устидан назорат борган 
сари улар устидан ахборот назорати ўрнатишга алмашмоқда. 
Агар жаҳон маконининг денгиз қисми ҳақида сўзлайдиган 
бўлсак, шуни қайд қилиш керакки, бугун денгиз унинг воситасида 
жаҳон денгиз ташувлари, трансмиллий қитъалараро савдонинг, 
ѐқилғи ташувининг катта қисми ва бошқа давлатларо иқтисодий 
алоқалар амалга ошириладиган макон ва нақлиѐт йўли 
ҳисобланади. Жаҳон савдосининг кўпи Ғарбий Европа, Осиѐ 
(Япония ҳисобига), Шимолий Америка ва қисман Латин Америкаси 
мамлакатларида амалга оширилаѐтир. Агар ҳозирда хом ашѐ, 
ѐқилғи-энергетика соҳа маҳсулотлари асосан саноат жиҳатидан 
ривожланган давлатларга ташилиши ҳисобга олинса, унда жаҳон 
океанлари ва денгизларининг геосиѐсий роли янада яққолроқ 
намоѐн бўлади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish