(Беловежск шартномасига
кўра)
тарқалди ва натижада жаҳонда сиѐсий ва синфий қарши
туриш асосига қурилган халқаро муносабатлар системаси тугади.
Шундай қилиб, халқаро системалар ва геосиѐсий даврлаштириш
тарихининг1945 йилда Иккинчи Жаҳон уруши тугагандан ва БМТ
ташкил этилгандан кейин бошланган учинчи – Ялта-Потсдам
босқичи АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчиларининг тўла
ғалабаси билан якунланди. Беловежск даври деб аталган вақтдан
бошлаб янги геосиѐсий босқич бошланди. Шу билан жаҳон сиѐсати
ва халқаро геосиѐсий муносабатларда синфий қарама-қаршиликдан
янги геосиѐсий воқеликка ўтилди.
Геосиѐсий муносабатлардаги Беловежск даври СССР ва
социалистик лагернинг қулаши, жаҳонда янги-янги мустақил
давлатларнинг пайдо бўлиши, уларнинг халқаро ҳуқуқ субъектига,
АҚШнинг жаҳонда ягона улкан давлатга айланиши, унинг
гегемонлиги остида “янги тартибот” деб ном олган халқаро
муносабатлар системасининг барпо этилиши билан характерланади.
385
IX БОБ
ҲОЗИРГИ ЖАҲОН СИСТЕМАСИ ВА УНИНГ
ГЕОСИЁСИЙ ВОҚЕЛИГИ
9.1. Ҳозирги жаҳон системасининг тавсифи ва янги
геосиѐсий тенденциялар
СССРнинг қулаши ва социалистик блокнинг ҳалокатидан сўнгги
воқеликлар, эски ва янги давлатлар, айрим-айрим геосиѐсий
акторлар ва улар орасидаги муносабатлар ва ҳ.к.лар ҳозирги жаҳон
геосиѐсий тузилмасининг асосини ташкил этади.
Шуни қайд қилиш керакки, ҳозирги дунѐда “совуқ уруш”
давридаги мафкуравий зиддият бартараф этилибгина қолмай, айни
чоғда жаҳон геосиѐсий системасидаги давлатлараро алоқалар
характерининг ўзи, воқеликлари ва вазифалари, акторлари,
таркибий қисмлари, кун тартиби ҳам жиддий равишда ўзгарди.
Авваллари миллий давлатларнинг манфаатлари ва ўзаро алоқалари
асосида қурилган жаҳон системаси бу жараѐнга янги акторларнинг
қўшилиши, ички ва ташқи сиѐсат масалаларининг, давлат
суверенитети ва миллий манфаат каби геосиѐсий тушунчаларнинг
ўзгариши, чегараларнинг борган сари шаффофлашуви, геостратегик
ва геоиқтисодий хавфсизликнинг янги талаблари ва ҳ.к.лар
натижасида ҳам шаклан, ҳам мазмунан ўзгарди, янги сифатга эга
бўлди.
Агар олдинги системада халқаро ҳуқуқнинг асосий вазифаси
суверен давлатларнинг миллий ҳуқуқларини, уларнинг хавфсизлиги
ва
ҳудудий
бутунлигини
ҳимоя
этишдан,
давлатлараро
муносабатларни йўлга қўйишдан иборат бўлса, янги жаҳон
системасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя этиш,
халқаро хавфсизликни таъминлаш, глобал экологик ва ижтимоий
таҳдидларнинг олдини олиш, давлат бошқарувида қонунларга риоя
этиш, шаффофлик ва эркин сиѐсий рақобатни таъминлаш
вазифалари олдинги қаторга чиқди. Булар айрим-айрим
давлатларнинг суверен ҳуқуқлари ва миллий манфаатларини
борган сари орқага суриб қўймоқда.
Ҳозирги халқаро ва геосиѐсий муносабатлар жуда мураккаб
системага айланди. Бу система иштирокчилари сони тўхтовсиз
кўпайиб бормоқда, уларнинг қамров доираси кенгаймоқда. Агар
386
Вестфаль системасидан XXI аср бошигача бўлган даврда асосан
давлатлар ва давлат коалициялари халқаро алоқалар қатнашчиси
бўлган эса, ҳозирги босқичда уларнинг сони ноҳукумат
ташкилотлари ҳисобига бир неча баробар ортиб кетди. Ҳозирги
вақтда жаҳон сиѐсатида миллий давлатлар билан бир қаторда
халқаро трансмиллий тузилмалар, ҳукуматлараро ва ноҳукумат
ташкилотлари, давлат ичидаги минтақалар фаолият кўрсатмоқда ва
улар алоҳида ажралиб турибди. Бу акторлар ХХ аср охири – ХХI
аср бошларида анъанавий геосиѐсий субъектларни халқаро ҳаѐт
майдонидан аста-секин бир чеккага суриб, таъсир кўрсатиш ва
бошқаришнинг стратегик механизмларини эгалламоқда ва ҳам
ижобий, ҳам салбий (халқаро террор, наркобизнес, диний фанатизм
ва б.) роль ўйнамоқда, миллий давлатлар билан бирга халқаро
муносабатлар, халқаро ҳуқуқ ва трансмиллий глобаллашувнинг
асосий акторларига айланмоқда.
Учинчи мингйиллик арафасида сайѐрамизда юз берган ҳодиса
ва жараѐнлар, бу даврдаги давлатлараро алоқаларнинг характерли
хусусиятлари, жаҳонда ўзаро алоқаларни амалга оширишга жалб
этилган акторларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги ўтмишда маълум
бўлган системалардан тубдан фарқ қилади. Қадимги дунѐ ва ўрта
асрлардаги давлатлараро муносабатлар ҳам, XVII аср охири – ХХ
аср бошларида капитализм ва мустамлакачи империялар гуллаб-
яшнаган даврдаги геосиѐсий жараѐнлар ҳам, инсоният 1917-1990
йилларда бошдан кечирган мафкуравий қарши туриш даврида ҳам
геосиѐсат бугунгидай мураккаб ва зиддиятли бўлмаган.
Жаҳон геосиѐсий тузилмасида бўлаѐтган мураккаб жараѐнлар ва
ўзгаришларни анъанавий геосиѐсий тасаввурлар, классик сиѐсий
мезонлар ва концепциялар билан тасвирлаш энди мумкин бўлмай
қолди. “Қуруқлик ва денгиз кучлари ўртасида абадий қарама-
қаршилик ва кураш” назарияси, “доимий душманлар ва
иттифоқчилар” категорияси ва шу сингари бошқа концепциялар
ѐрдамида кичик тўқнашувлар ва жаҳоншумул ларзаларни аниқ
башорат этиш ва бошқаришга одатланган классик геосиѐсий
мактаблар янги шароитда жуда мушкул аҳволга тушиб қолди.
Ҳозирги глобал геосиѐсий жараѐнларни анъанавий геосиѐсий
назария ва тушунчалар асосида тушунтириш, боз устига башорат
этиш энди мумкин эмасди. Вестфаль, Версаль ва Потсдам
даврларига хос олдинги геосиѐсий ѐндашувлар, мақсад ва ўлчамлар
янги даврда сифат жиҳатидан мутлақо янги акторлар, ҳолатлар ва
387
мувозанатларга дуч келди. Бу эса сиѐсатшунослардан тегишли
равишда янги ѐндашувларни ва баҳолаш мезонларини топишни
тақозо қилди.
Учинчи
мингйилликнинг янги шароитларида геосиѐсий
мақсадларни қандай ва нима асосида белгилаш керак, янги
геосиѐсий муносабатлар ва тартиботлар қандай бўлади, аввалги
мафкуравий қутблашишни нимага ва қандай алмаштириш даркор,
мамлакатларнинг миллий манфаатлари ва миллий хавфсизлиги
қандай баҳолаш мезонлари асосида ва қайси йўл билан мувозанатга
келтирилади, бу ишда ким ҳакам ролини ўйнайди ва шу каби
жаҳоншумул саволларга классик геосиѐсат доирасида жавоб топиш
амалда мумкин эмас. Бир сўз билан айтганда, янги шароит классик
геосиѐсатнинг аниқ тушунча ва категориялари билан изоҳланган
геосиѐсий координатларининг аввалги системасидан тамоман фарқ
қиладиган геосиѐсий таҳлил ва ѐндашувларни талаб қилди.
Кўриниб турганидек, анъанавий геосиѐсий ўлчамлар, қолиплар ва
стереотиплар ҳозирги дунѐнинг ривожланиш тенденцияларига энди
жавоб беролмай қолди, айни чоғда сайѐранинг маданий геосиѐсий
макони ва тобора кенгаяѐтган “ѐввойи дунѐ” ўртасидаги зиддиятли
жараѐнлар тобора кучайди.
Гарчи ХХ асрда геосиѐсатга киритилган давлатларнинг
иерархияли таснифи: “асосий дунѐ” (Ғарб мамлакатлари), “иккинчи
дунѐ” (собиқ социалистик мамлакатлар), “учинчи дунѐ”
(ривожланаѐтган собиқ мустамлака мамлакатлари) ва, ниҳоят,
“тўртинчи дунѐ” (ноҳукумат ва давлатлараро ташкилотлардан
иборат янги акторлар) жаҳон геосиѐсий тузилмасининг ҳозирги
вазияти ҳақида муайян тасаввур берса-да, унинг моҳиятини тўла
ѐритиб бера олмайди.
Ҳозирги сайѐравий геосиѐсатда геосиѐсий тузилмани анъанавий
геосиѐсатда таклиф қилинганидек, миллий давлатлар (бугунги
кунда уларнинг сони 204тага етди) ўртасидаги муносабатлар
тарзида эмас, балки халқлар (ҳозирги вақтда уларнинг сони
2000дан кўпроқ) ўртасидаги муносабатлар системаси сифатида
тасаввур қилишга уринадиган ѐндашувлар ҳам бор. Бундай
ѐндашув, шубҳасиз, жаҳоннинг мавжуд воқелигидан жуда узоқ
бўлиб, айрим манфаатдор марказларининг хомхаѐлидан бошқа
нарса эмас.
Жаҳон маконини тавсифлаш борасида анъанавий ва классик
геосиѐсатда ҳозиргача жуда жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Агар
388
фан-техника тараққиѐтига ва инсониятнинг ишлаб чиқариш
эҳтиѐжларига назар ташланса, олдинги стратегик ва ностратегик
ҳудудларда жиддий ўзгаришлар юз берганини кўриш мумкин.
Классик
геосиѐсатнинг сал бўлмаса жаҳон геосиѐсий
тузилмасининг қонуни ва тенденцияси даражасига кўтарилаѐзган
Қуруқлик ва Денгиз, улар ўртасидаги доимий кураш категорияси,
жаҳон тижорати ва геостратегик хавфсизлик тушунчаси ҳозирги
вақтда мутлақо бошқача моҳият касб этди.
Бироқ шундай муайян мақсад ва хусусиятлар борки, ўша
замонда ҳам, ҳозирги босқичда ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: |