Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Беловежск даври: сайѐра геосиѐсий



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Беловежск даври: сайѐра геосиѐсий 
тузилмасининг “янги тартибот” моделининг
вужудга келиши 
1990 йилларнинг бошида халқаро муносабатлар системасида 
жуда жиддий ўзгаришлар юз берди. Бу вақтга қадар системанинг 
ички тузилмаси ва характерига муҳим таъсир кучига эга бўлган 
АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг кучайиши шароитида СССР ва 
унинг социалистик блоки жуда кескин инқирозга учради. 1945 
йилдан бошлаб икки блок ўртасидаги иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий 


381 
рақобат ҳам СССР, ҳам унинг иттифоқчиларининг тараққиѐт 
потенциалини тўла қуритиб битирди, Ғарб давлатларига қарши 
курашда тўла мағлубиятга олиб келди. Давлат ва фуқаролар 
ўртасидаги муносабатларни пролетар инқилоби тамойиллари 
асосида олиб борадиган социалистик давлат бошқаруви, 
коммунистларнинг ички сиѐсати жадал ҳалокатга юз тутди. СССР 
ва социалистик лагернинг бошқа мамлакатлари фуқаролари, 
миллий, диний, жамоат ва сиѐсий ташкилотлари мавжуд режимга 
қарши оммавий ҳаракат бошлади. Ғарб мамлакатлари ўз аксилсовет 
фаолиятида бундан моҳирона фойдаландилар. 
1986-1989 йилларда АҚШ кучли дипломатик ва сиѐсий босимни 
ишга солиб, совет қўшинларини Афғонистондан чиқаришга ва бу 
мамлакатнинг социализм йўлини тутган давлат тузумини тугатишга 
эришди. Бунинг натижасида СССРнинг ислом оламидаги обрўсига 
катта путур етди. 
АҚШ ва унинг иттифоқчилари СССРнинг кучсизланганидан 
фойдаланиб, бу вақтгача унинг геосиѐсий таъсири остида бўлган 
мамлакатлар ва минтақаларнинг ички ишларига аралаша бошлади. 
АҚШ 1990-1991 йилларда социалистик лагернинг араб дунѐсидаги 
асосий иттифоқчиси бўлган Ироқни тор-мор келтириб, СССРни 
Сурия, Жазоир, Миср, Тунис ва Ливиядан аста-секин сиқиб чиқара 
бошлади. 
Бу даврда АҚШ ва Ғарб мамлакатлари анъанавий равишда 
СССРнинг таъсир доираси ҳисобланган зоналарга – Болтиқбўйи 
республикалари, Каспий-Қора денгиз ва Ўрта Осиѐ минтақаларига 
суқулиб кира бошлади, бу минтақалардаги муҳим геостратегик 
нуқталар ва бой углеводород заҳираларини тадқиқ этишга 
киришди. 
Болтиқбўйи республикалари, Шарқий Европа ва Болқонда 
СССР ва социалистик тузумга қарши оммавий ҳаракатлар 
бошланди. Табиийки, бу ҳаракатни Ғарб тегишли равишда қўллаб-
қувватлади. Жуда қисқа вақт ичида СССРнинг Шарқий Европадаги 
Польша, Венгрия, Чехословакия, ГДР, Руминия сингари асосий 
иттифоқчилари социалистик моделдан воз кечиб, бозор 
иқтисодиѐтини ва демократик давлат барпо этиш йўлини тутдилар. 
Шундан кейин яна бир тарихий воқеа юз берди – ГДР ва ГФР 
бирлашди ва совет қўшинлари Европадан чиқарила бошланди. Бу 
жараѐнларнинг 
ҳаммасига 
АҚШ 
ва 
унинг 
НАТОдаги 
иттифоқчилари раҳбарлик қилди. 


382 
90-йиллар бошида “ким кимни” деган масала ҳал қилинаѐтган 
вақтда учинчи қутб мамлакатлари ( қўшилмаган давлатлар блоки) 
ҳам халқаро муносабатлар системасида бор эканини намоѐн қила 
бошлади.
“Бетараф блок” совет-америка қарама-қаршилигининг натижаси 
деб ҳисоблаган баъзи тадқиқотчилар ва сиѐсий марказлар 90-
йилларда бир қутбли жаҳон сиѐсати шаклланиши билан бу қутб ҳам 
йўқ бўлади деб ўйлаган эдилар. Бироқ “бетараф” давлатлар яшаб 
қолди ва гарчи “совуқ уруш” натижаси сифатида майдонга келган 
бўлсалар-да, жаҳон сиѐсати ва халқаро муносабатлар системасида 
мустаҳкам ўрин эгаллаб турганини, ўз мақеини ҳеч кимга таслим 
этмоқчи эмаслигини исботладилар. 
Бутун фаолияти давомида ҳар иккала қарама-қарши блокдан 
муайян узоқликда турган бетараф давлатлар блоки 90-йилларда 
фақат бир қутбли жаҳон системасини шакллантирмоқчи бўлган 
АҚШга муносиб қаршилик кўрсатди. СССР қулагандан сўнг айни 
шу блок халқаро муносабатлар системасида, биргаликда яшашнинг 
маданий нормаларини қарор топтириш, янги дунѐ тартиботини ва 
замонавий давлатлараро алоқаларни шакллантиришда етакчи омил 
ролида чиқа бошлади. 
80–90-йилларда тобора заифлашаѐтган социалистик блокка 
кескин қарши турган АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари 
айни шу бетараф мамлакатлар блокининг биринчи қаршилигига дуч 
келишди. Тобора глобаллашаѐтган жаҳонда “ким кимни” 
масаласини куч, зўрлик, қарши туриш, инсониятни фожиага 
етаклаши мумкин бўлган янги урушлар йўли билан ҳал этишга 
асосан айни бетараф давлатлар ва бутун жаҳон жамоатчилиги тўсиқ 
экани маълум бўлди. 
1986 йилда “N+N” номи остида шаклланган бетарафлар 
ҳаракати совет-америка зиддияти шароитида инсоният учун 
нақадар реал ва аҳамиятли бўлганини Европа ва жаҳон фақат бир 
неча йилдан кейингина тушуниб етди. Ўша йили Швециянинг 
ташаббуси билан бетараф давлатлар блоки Стокгольмда ўзаро 
ишонч, хавфсизлик ва қуролсизланиш масалалари бўйича 
конференция чақирди ва бу анжуманга қарама-қарши турган 
блокларни таклиф қилди. Конференциядан кейин, ноябрь ойида 
СССР ва АҚШнинг раҳбарлари – М.Горбачев ва Р.Рейган учрашди 
ва улар орасида музокаралар бошланди. 


383 
Айни шу конференция ва бетараф мамлакатларнинг саъй-
ҳаракати ХХ асрнинг 80–90-йилларида Шарқий Европа, ўз ҳудуди 
ва жаҳонда юз бераѐтган жараѐнларга СССРнинг ҳарбий 
аралашувининг олдини олди ва унинг умумевропа уйини 
шакллантиришда иштирок этишини таъминлади. Агар СССР 50–
60-йилларда мухолифатнинг (1956 йилда Венгрияда, 1968 йилда 
Чехословакияда, 1980 йилда Польшада) социализмга қарши 
чиқишларини дарҳол ҳарбий йўл билан бостирган бўлса, 80–90-
йилларда 
у 
социализмнинг 
тугатилиши, 
Германиянинг 
бирлаштирилиши ва, ниҳоят, СССРнинг тарқалиб кетишига ҳам 
тўла тушуниш билан ѐндашди.
Бетараф давлатлар блоки 80-йиллар охири 90-йиллар бошида 
жаҳонда синфий ва мафкуравий қарши туришни йўқ қилишда 
ўйнаган ролини 90-йилларнинг иккинчи ярмида халқаро 
терроризмга қарши кураш соҳасида ҳам намоѐн қилди. У ҳозирги 
вақтда глобаллаштиришни амалга оширишда энг фаол омил 
сифатида хизмат қилмоқда. 
Шундай қилиб, 90-йилларнинг охиридан халқаро система ва 
геосиѐсий муносабатлар таркибига кўра ҳам, характерига кўра ҳам 
ўз шаклланишининг янги босқичига қадам қўйди. 
Европа ва бутун жаҳонда янги дунѐ тартиботи шаклланаѐтгани, 
халқаро муносабатлар тамойиллари ва нормалари ўзгараѐтгани, 
уларнинг акторларининг янгилангани ЕХҲКнинг Париж саммитида 
(1990) кўзга яққол ташланди. Анжуман арафасида социалистик 
лагерь энди йўқ бўлган эди. Ўтмишда бу блокка кирган 
мамлакатлар СССР билан алоқаларини узиб, Ғарбий Европа ва 
АҚШ билан бирга янги давлат тузумини яратишга киришган 
эдилар. 
СССР таркибидаги учта Болтиқбўйи республикаси – Литва, 
Латвия ва Эстония, айтиш мумкинки, деярли мустақил давлатга 
айланган эди. Украина, Молдова, Озарбайжон, Грузия мустақиллик 
масаласини ҳал этишга, Арманистон бўлса, янги давлат тузумини 
яратишга ва Озарбайжон ерларини босиб олишга киришган эди. 
Бошқа совет республикалари ҳам ўз ички масалалари билан 
шуғулланиб, улкан совет империясининг охирги кунларини санай 
бошлаган эдилар. Шу боисдан саммитда қабул қилинган қарорлар, 
ҳуқуқ нормалари ва тамойиллари собиқ социалистик мамлакатлар 
ва СССР учун тамомила кутилган бир ҳол бўлди. 


384 
Саммитда давлатларнинг ички масалалари – инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш, демократик жамият ва ҳуқуқий 
давлат қуриш талаби, миллий, фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар 
халқаро ҳуқуқ нормалари даражасига кўтарилди ва Париж 
хартиясига киритилди. Ҳолбуки, бу ички масалалар олдин 
социалистик лагерь мамлакатлари учун деярли муқаддас 
ҳисобланар ва бу ишларга ташқаридан аралашиш асло мумкин эмас 
эди. 
Бироз вақт ўтгандан сўнг, 1991 йилда Европада социализмнинг 
асосий устуни бўлган СССР ўз-ўзидан 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish