Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

аксилпанславчилар 
томонидан 
ривожлантирилди. 
Бу 
оқим 
тарафдорлари
славянларнинг ягона марказда бирлашуви ва яона славян давлати 
барпо этишни Россия империясининг интиҳосининг ибтидоси деб 
қарардилар. Уларнинг фикрича, фақат славянлардан ташкил топган 
Россия империяси ўзининг жаҳон руҳини йўқотган, ўзининг 
Евроосиѐ ва жаҳон цивилизацияси йўлини бутунлай ѐпган бўларди. 
Руспаратсликни “панславизм романтизми” деб ҳисоблаган 
Леонтьев Россия империяси Евроосиѐнинг янада кўпроқ ҳудудлари 
ва янада йирикроқ халқларини ўз таркибига қўшиб олиб, Ғарбий 
Европа томонга ҳаракат қилмоғи даркор, деб қайд қилган эди. 
Кўряпмизки, Россиянинг келажакдаги ривожида ғарбча йўл 
танлаш керакми ѐки шарқчами, рус ғояси ва унинг тарғиботи, 
евросиѐчилик ва цивилизациялараро муносабатларда рус-славян 
бирлиги, христиан миссионерлиги ва Россия, давлат ва унинг 
бошқарув системаси каби замонасининг кўпгина геосиѐсий 
масалалари 
ўша 
вақтларда 
рус 
мутафаккирлари 
ва 
геосиѐсатчиларининг диққат марказида бўлган.
5.2. Рус геосиѐсатининг манбалари ва назариялари 
“Цивилацион 
ѐндашув” 
назарияси: 
Рус 
геосиѐсий 
мактабининг шаклланиши ва унинг кейинги ривожига энг катта 
таъсир 
кўрсатган 
мутафаккир-геосиѐсатчилар 
қаторида 
“цивилизацион ѐндашув” классик геосиѐсий назариясининг 
асосчиси, кўпгина геосиѐсий тушунчалар ижодкори, “Россия ва 
Осиѐ” деган машҳур асарнинг муаллифи 
Николай Яковлевич 
Данилевский
ни (1822-1885) алоҳида айтиб ўтиш лозим.
Данилевский 
жаҳоннинг геосиѐсий ҳаѐтида юз берган 
сайѐравий геосиѐсий ҳодисаларнинг илдизи, ундан олдинги 
геосиѐсатчилар даъво қилганидек, айрим-айрим давлатлар ва 


154 
халқлар, миллатларнинг ҳаѐти эмас, ягона цивилизация соҳиби 
бўлган, йирик маданий-диний жамият ҳаѐти қатламларига бориб 
тақалашини исбот этишга илмда илк бора ҳаракат қилган. Муаллиф 
цивилизация жиҳатидан ўзига хослиги билан ажралиб турадиган 
жамиятларни тасниф этишни таклиф қилди, уларни “тарихий 
типлар” деб атади ва шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда 
уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қонуниятларини тадқиқ 
қилди
1

Данилевскийнинг айтишича, цивилизация (ѐки маданий-
тарихий тип) – тил, ҳудуд, маънавий-психологик, маданий ва 
сиѐсий муштаракликка эга бўлган халқларнинг мажмуидир, у 
сайѐрада юз берадиган энг муҳим ҳодисаларнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучидир. 
Данилевский инсоният тарихида XIX асргача мавжуд бўлган 
цивилизацияларнинг (маданий-тарихий типларнинг) таснифини 
берди ва 13 та типни ажратиб кўрсатди. Бу ерга 
цивилизация 
тарақққиѐтининг бошланғич даврида зўравонлик билан йўқ 
қилинган иккита тамаддунни (Перу ва Мексика тамаддунлари 
кўзда тутилади) ҳам қўшди. У Миср, Оссурия-Бобил,Финикия-
Халдей (қадимги семит), Хитой, Ҳинд, Эрон, Яҳудий, Юнон, Рим, 
Араб 
(янги 
семит), 
Европа 
(роман-герман) 
ва 
славян 
цивилизациялари
ни ҳам шу қаторга қўшди. Данилевскийнинг 
фикрича, бу типларнинг ҳар бири ўз маданий даражасига мувофиқ, 
жамият ва ижтимоий система яратди ва шунинг учун ҳам улар 
ўртасида сиѐсий, маданий ва психологик тафовутлар абадий 
мавжуд бўлади
2

Цивилизация 
тафовутлари 
мезонларини 
кўрсатар 
экан, 
Данилевский цивилизация тараққиѐтининг бешта асосий қонунини 
кўрсатди. Булар: 
тил бирлиги, сиѐсий мустақиллик, ўзаро таъсир, 
турли этник элементларнинг бирлиги, уларнинг тадрижий 
ривожланиш босқичларидир. 

Данилевскийнинг геосиѐсий концепциясида макон тушунчаси 
яшаш ҳудуди ѐки инсонга ҳаѐтий зарур ресурсларни етказиб 
берадиган тупроқ сифатида эмас, балки миллий тараққиѐт ва 
ташаббус, ватанпарварлик ва бошқа маънавий ҳиссиѐтларни 
туғдирадиган муайян цивилизация ўчоғи – макон сифатида тақдим 
этилади. Агар макон аҳолиси миллий цивилизация қадриятлари ва 
1
Данилевский Н.Я. Россия и Европа. М., 1991 // Геополитика.Антология. М., 2006, с.710-711. 
2
Василенко И.А. Ўша асар, 139-146-бетлар. 


155 
илдизларидан қўпорилса, жиддий таҳлика пайдо бўлади. Аксинча, 
агар макон махсус миллий ва ғурурлантирадиган қадриятлар 
асосида яшаса, у ҳолда аҳоли ўз ташаббуси, батартиб 
ватанпарварлиги билан бу маконни барча таҳликалардан ҳимоя 
этади. Баъзи тадқиқотчилар Данилевскийнинг бу геосиѐсий фикри
Россиянинг Швеция, Польша ва Наполеон Франциясига, Гитлер 
Германиясига қарши ва бошқа урушлардаги ғалабалари билан 
тасдиқ этилди, дейишади. Яъни рус ватанпарварлигига асосланган 
халқ ташаббуси ғалабанинг асосий мезони бўлди. 
Данилевскийнинг славян цивилизациясининг характеристикаси 
ва келажагига боғлиқ ўзига хос геосиѐсий ѐндашуви бор эди. У 
жаҳоннинг келажаги сайѐрада мавжуд учта йирик жамиятга – 
Европа, АҚШ ва славян иттифоқига – мувофиқ келадиган учта 
цивилизация типи орасида мувозанат бўлишига боғлиқ, деб 
ҳисоблаган. Славянларнинг ҳаммасини бир маданий-тарихий типга 
мансуб деб билган Данилевский уларнинг барчаси кўнгилли 
равишда маркази (собиқ Византия империясининг пойтахти) 
Константинополь (у бу шаҳарни Царьград деб атаган) бўлган ягона 
давлатга бирлашиши лозим, деган. Бироқ Данилевский негадир 
туркларни ва улар Евроосиѐда барпо этган геосиѐсий реалликни 
тамомила ва қасддан инкор этган. Бунинг устига, унинг маданий-
тарихий типлари орасида турк цивилизациянинг ҳатто номи ҳам 
йўқ. Ҳолбуки, бу империя узоқ даврлар мобайнида Россия ва 
инсониятни қўрқувга солган. Бу Данилевскийнинг туркларга 
нафратининг ўзига хос кўрсаткичи эди. 
Россияда файласуф К.Леонтьев ва таниқли евроосиѐчи олим 
Савицкий Данилевскийнинг геосиѐсий назариясининг асосий 
давомчилари бўлдилар. Рус геосиѐсий мактабининг ҳар иккала 
вакили “цивилизацион ѐндашув”ни Россия ва Евроосиѐга ўзига хос 
равишда татбиқ этиб, ўзларининг тегишли геосиѐсий хулосаларини 
чиқардилар.


Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish