Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

С.Соловьев
Б.И.Чичерин, 
А.П.Сапов
ва 
бошқаларнинг 
асарларида ҳам географик детерминизм ғоялари кенг ѐритилган.
Геостратегик тараққиѐт назарияси: 
Рус классик геосиѐсатида 
рус армиясининг генерал-фельдмаршали, ҳарбий стратег 
Дмитрий 
Милютин
(1816-1912) асосий геостратегик концепциялар, хусусан 
“ҳарбий-стратегик ѐндашув” назариясини яратди. У кўпгина 
геосиѐсий ва геостратегик асарларнинг муаллифидир. Бироқ 
геосиѐсат нуқтаи назаридан унинг 
“Ҳарбий география ва ҳарбий 
статисканинг аҳамиятини танқидий тадқиқ қилиш”
асари катта 
қизиқиш уйғотади. Бу китоб узоқ вақт давомида жаҳон сиѐсий 
фанида қизиқиш уйғотган. Милютин бу асарида рус геосиѐсатининг 
ҳарбий-стратегик масалалари бўйича назарий ва амалий асосларини 
ѐритиб берган. Мазкур асар Россия ҳарбий географияси 
масаласидаги баҳсларга якун ҳам ясаган. 40 ѐшидаѐқ генерал 
унвонини олган, кенг маълумот ва кучли таҳлилий ақл-идрок 
соҳиби бўлган Милютин 1860 йилда ҳарбий вазир ўринбосари 
бўлган, сўнг Россия ҳарбий вазири даражасига кўтарилган.
Александр II нинг сўнгги йилларида у амалда мамлакат Ташқи 
ишлар вазирлигини бошқарган. 
Милютин 
Россиянинг 
келажакдаги 
геосиѐсий 
устун 
вазифаларини империя сифатида белгилаб берган. У Британия 
империясини асосий рақиб деб билишига қарамай, унга қарши фаол 
ҳаракат бошлашни эрта деб ҳисоблаган. У Россия 1853-1856 
йиллардаги Қрим уруши яраларини ҳали даволаб бўлгани йўқ, деб 
ѐзган эди. Европа ва Яқин Шарқда мувозанатни сақлаш учун, унинг 
фикрича, Россия билан Германия ҳарбий-сиѐсий иттифоқ тузиши 
лозим эди. 
1
Мечников И.И. Цивилизации и великие реки. СПб,1898, с.220.270-271,443. 


158 
Милютин ўша вақтлари буюк Туркистон ўлкаси деб аталган 
Ўрта Осиѐнинг улкан ҳудудини Россияга қўшиб олиш 
ташаббускори ва йўлбошловчиси бўлди. У илк навбатда Ўрта Осиѐ 
шаҳарларининг ярим ѐввойи кўчманчи қабилаларга феодал 
қарамлигига барҳам бериш лозим, деб ѐзди. Туркистондаги 
стратегик жиҳатдан муҳим аҳоли пунктларини рус қўшинлари 
томонидан босиб олиш учун Миютин махсус ҳарбий дастур 
тайѐрлади. Унинг фикрича, Британия империяси қудратининг асоси 
ҳисобланган Ҳиндистонга келажакда хавф солиш учун бу 
минтақани босиб олиш зарур эди. 
Милютин Россиянинг Усмонийлар Туркияси билан геосиѐсий 
муносабатларини ҳам кўздан қочирмаган. У шу муносабат билан 
Туркия билан муҳим зиддиятларни бартараф этиш йўлларини 
таклиф қилди. Ҳарбий вазирнинг режаларига кўра, турклар 
тезликда бутун Европадан қувиб чиқарилиши ва Россия назорати 
остида бўлган славян халқларидан иборат Болқон конфедерацияси 
бунѐд этилиши лозим эди. Бунда Қора денгиз бўғозлари барча 
давлатларга очиқ бўлиши ва бетараф статус олиши даркор эди. 
Милютин Эрон ва Хитойнинг инглиз аралашувига қарши 
Россия империясидан кафолат олиш истагини ҳисобга олиб ва бу 
мамлакатларни Россиянинг табиий иттифоқчилари деб билиб, улар 
билан иттифоқчилик муносабатларини авайлаб-асрашга чақирди. 
Россия генерал-фельдмаршали узоқни кўзловчи геосиѐсий 
фикрларининг мевасини Россия турклар билан 1877-1878 
йиллардаги уруш вақтидаѐқ тотиб кўрди. Ўша вақтда рус 
қўшинлари Болқонда туркларга юриш қиларкан, инглиз 
эскадрасининг ѐлғиз ҳолда фақат Дарданелл бўғозида чекланган 
қадамлар ташлашга юраги бетлади холос.
Шундай қилиб, Милютин Евроосиѐ, Европа, Ўрта Осиѐ ва 
Кавказдаги геосиѐсий ва геостратегик вазиятни мутлақо аниқ-
равшан тасаввур қилган, геосиѐсатга ҳарбий-стратегик ѐндашув 
асосида ҳодисаларнинг узоқ муддатли жараѐнини пухта 
режалаштирган. Содир бўлаѐтган ҳодисаларни у қатор объектив ва 
субъектив омиллар асосида изоҳлаган, шу нуқтаи назардан келиб 
чиққан ҳолда Россиянинг келажакдаги стратегик вазифаларини 
белгилаб берган. 
Айни Милютин рус геостратегиясида ҳарбий географияни 
амалда татбиқ этган, ҳарбий географияни назарий фан, ҳарбий 


159 
стратегиянинг таркибий қисми сифатида аниқлаб берган биринчи 
олим ва ҳарбий стратег бўлди. 
Ҳарбий география ва ҳарбий статистика предметини тадқиқ 
этган Милютин давлатлар амал қилиши ва ривожининг умумий ва 
хусусий белгиларини, сиѐсий системаси, иқтисодий ва ҳарбий 
қудрати, ҳудуди, географик ҳолатини, қўшнилари билан 
биргаликдаги умумий топографик хусусиятларини, чегараларнинг 
аҳволини ва бошқа геостратегик масалаларни ҳам шу ерга оид этиш 
керак, деб ҳисоблаган. Ҳар хил мамлакатларнинг ҳарбий 
географиясини тадқиқ этар экан, у баъзи давлатлар янада узоқ 
масофага чўзилган ва қисмлари сочилиб кетган, бошқалари бўлса 
доирага олинган ва ягона маконни ташкил этади; бири ўз вазиятига 
кўра тамомила қитъа давлати, бошқаси бўлса денгиз давлати; 
бирови мудофаа учун бошқасига қараганда катта қўшин сақлашга 
мажбур, биттаси қуруқликдаги қўшинларга, иккинчиси денгиз 
флотига эътибор беради, деб ѐзган эди. 
Мана шулардан кўриниб турибдики, рус олими ҳали 1846 
йилда, инглиз-америка геосиѐсий мактабининг яратувчиларидан 
бири Макиндер дунѐга келишидан анча олдин, АҚШнинг яна бир 
геосиѐсий назариѐтчиси, “денгиз қудрати” назриясининг муаллифи 
Мэҳэн олти яшар бўлган вақтдаѐқ геостратегик макон, қирғоқ 
чизиғи ва чегараларининг, давлатни мудофаа этишда у ѐки бу 
қўшин турининг роли ҳақидаги фикрларни илгари сурган. 
Ҳарбий стратеглар 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish