Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Евроосиѐнинг географик олами ва “тараққиѐт ери”



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Евроосиѐнинг географик олами ва “тараққиѐт ери” 
концепцияси: 
Савицкий Евроосиѐ маконини “тараққиѐт ери” ѐки 
“такрорланмас географик муҳит” деб атади. У Евроосиѐда ички 
“ижтимоий-тарихий борлиқ”нинг хорижий “географик муҳитга” 
мослашуви, уларнинг бутунлиги бу маконда уйғунлик ва 
1
Савицкий П.Н. Географические и геополитические основы евразийства // Континент Евразия. М., 1997, 
с.39-42. 


170 
барқарорликка суянадиган “тараққиѐт ери” вужудга келтиришини 
таъкидлаган эди. 
Евроосиѐчиларнинг 
Евроосиѐнинг географик дунѐси ва 
ҳудудига оид фикрлари ҳам ўзига хос эди. Эски Дунѐда иккита 
эмас, балки учта қитъа борлигини биринчи марта профессор 
В.И.Паманский 1892 йилда айтган ва унинг ҳудудларини 
тасвирлашга ҳаракат қилган. Лекин П.И.Савицкий ва унинг 
издошларигина учинчи қитъага ном бердилар. Улар “Евроосиѐ” деб 
ном қўйган бу қитъанинг чегаралари асосан Россия империяси 
ҳудудларига тўғри келади, деб тасдиқдилар. Шу муносабат билан 
Савицкий ѐзган эдики, “жаҳоннинг ўртасида жойлашган давлат” 
деб аталишга Хитойдан кўра Россия кўпроқ лойиқдир. Европада 
жойлашган Германияни “ўртадаги давлат” деб атайдилар, ҳолбуки 
Европанинг ўзи Евроосиѐнинг “ғарбий бурни”да жойлашган, у 
ҳолда Россия бутун сайѐрада марказий ўринни эгаллайди, деб аниқ-
равшан айтиш мумкин. Россия – Европанинг бир қисми ҳам, 
Осиѐнинг давоми ҳам эмас. У Евроосиѐ деб аталган мустақил 
дунѐдир
1

П.Н.Савицкий Евроосиѐни жаҳоннинг алоҳида қисми ва бошқа 
географик шартларга кўра, ѐпиқ ва типик қитъа каби тавсифлаган. 
У Шарқий Европа текислигини, Шимолда тундра соҳасини, 
Жанубда Ғарбий Сибирь ва Туркистон чўлларини, тоғлар билан 
тўсилган Шарқ, Жануби-Шарқ ва Жануб ерларини, “Эски 
Дунѐ”нинг океанга чиқиш имкони оз бўлган, денгизга бирлашган 
бошқа ерларини – Карпатдан Хинганга қадар бўлган маконни 
Евроосиѐ ҳудудига киритган. 
Европага 
хос бўлган хўжалик мақсадларида океандан 
фойдаланиш Евроосиѐ учун амалда мумкин эмас, у ўзининг 
такрорланмас муҳити ва ўз иқтисодий ривожланиш йўлига эгадир. 
Савицкий бундай деб ѐзган эди: “Унинг ҳамма дарѐлари 
меридианлар йўналишида оқади, ўтиш мушкул бўлган кенг 
чўллари Ғарбни Шарқ билан бирлаштиради. Чўл соҳаси – унинг 
тарихининг ўзагидир. Гарчи айни сув йўллари Евроосиѐда 
маданиятни юксак тараққиѐт чўққисига кўтаришга кўмаклашган 
бўлса-да, у ѐки бу дарѐ ҳавзасида пайдо бўлган ѐки ўша ерда 
қолган биронта давлат Евроосиѐни бирлаштира олмаган. Ҳар 
қандай дарѐ давлатига ҳамиша чўл хавф солиб турган. Аксинча, 
чўлга эга бўлган киши бутун Евроосиѐни сиѐсий жиҳатдан 
1
Савицкий П.Н. Ўша асар, 224-226-бетлар. 


171 
осонгина бирлаштирган. Айни буюк қудратга молик бўлган чўл 
Евроосиѐнинг бирлигини шарт қилиб қўяди”
2

Евроосиѐчилар Европа деганда “Ғарбий Европа”ни кўзда тутар 
ва унинг географик шароитини океанга боғлиқ деб билардилар. 
Континенталь иқлимга эга “Шарқий Европа” бўлса, уларнинг 
наздида Европанинг бир қисми эмас, балки Шарқий Европа, Ғарбий 
Сибирь ва Туркистон текисликлари билан бирга олганда 
Евроосиѐнинг бир бўлагидир. Савицкий бундай деб ѐзган эди: 
“Эски Дунѐнинг ўрта қисмини (Евроосиѐни) Жвнубда тоғ 
силсиласи ва ундан Шимолда жойлашган ўрмон ва тундра зонаси 
районлари билан бирга Карпатдан Хингангача узанган узлуксиз чўл 
ва саҳро минтақаси сифатида белгилаш мумкин. Бу дунѐни 
евроосиѐчилар сўзнинг том маъносида Евроосиѐ деб атайдилар”. 
Шундай қилиб, Савицкий ва унинг тарафдорлари учун 
Евроосиѐ – Европа ва Осиѐни ажратадиган ҳамда ўз табиий-
географик муҳити ва тарихий-маданий хусусиятлари билан 
ажралиб турадиган “ҳаѐтий макон”дир. Бу ерда Евроосиѐ (яъни 
Россия империяси) Эски Дунѐнинг маркази сифатида майдонга 
чиқади. Айтиш мумкинки, Савицкий бу ерда муайян маънода 
Ф.Ратцелнинг “Raum” атамасини янги макон – Евроосиѐга татбиқ 
қилади. 
Савицкий назариясида “тараққиѐт ери” (макони) у ерда 
яшайдиган халқлар (цивилизация эгалари)нинг таъсири остида бу 
халқларнинг фаолиятига уйғун шаклга киради. Инсоният учун 
бутун сайѐра ана шундай улкан “тараққиѐт ери”дир. Катта 
“тараққиѐт ери” (асосий ҳудуд) бир нечта кичикроқ “тараққиѐт 
ерлари”ни ўз ичига олади. П.Н.Савицкийнинг “тараққиѐт ери” 
Евроосиѐ мисолида кўпгина кичик “тараққиѐт ерлари” ва маданий 
типлар учун бирлаштирувчи шаклдир. Россияни барча ерлари, рус 
маданияти, тарихи ва давлатчилиги билан бирга Евроосиѐнинг 
боғловчи омили деб ҳисоблаган Савицкий уни Ф.Ратцелнинг 
“Raum”и, К.Шмиттнинг “Grossraum”и ва континенталь геосиѐсат 
бошқа вакилларининг асосий тушунчалари билан айни деб билади. 
Россия-Евроосиѐни Макиндернинг Ҳартланди билан бир деб 
билган Савицкий ѐзган эдики, бетакрор муҳитни шакллантирадиган 
жаҳон маданияти ва жаҳон тарихи айни шу маконда синтезлашади
1
.
2
Ўша асар, 229-130-бетлар. 
1
Савицкий П.Н. Ўша асар, 283-бет. 


172 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish