173
айни вақтда аксилевропадир, деган. Унинг бу аксилевропа
тушунчасини евроосиѐчилар қисман маъқулласалар-да, аксилтурк
қарашларини қатъиян рад қилганлар
2
.
Масалан,
“Чўл ва ўтроқ ҳаѐт”
мақоласида рус маданиятига
“турончилик” нуқтаи назаридан қараган П.Н.Савицкий мўғул-
татарларнинг
Евроосиѐ
маданияти,
давлатчилиги
ва
геостратегиясини
ривожлантиришдаги ролини, умуман, ижобий
баҳолаган, бу эса Данилевский давомчиларининг ва барча рус
миллатчиларининг қаттиқ танқидига дуч келган. Бу ўз-ўзидан
тушунарли, албатта. Савицкий мўғул-татарлар туфайли Россия ўз
геосиѐсий мустақиллигига эришди ва агрессив роман-герман
дунѐсидан маънавий мустақиллигини сақлаб қолди, деб ѐзган эди.
Савицкий ўзининг “татарлар бўлмаса, Россия ҳам бўлмас эди”
деган асосий тезисини геосиѐсий ва геостратегик маънода мўғуллар
Евроосиѐнинг Европа қисми ўрмон минтақасида яшайдиган
кўпдан-кўп халқлар ва жамиятларни, Евроосиѐнинг саҳро ва
чўллардан иборат Осиѐ ҳудудларини яхлит қилиб бирлаштирди ва
шакллантирди, деган фикр билан асослайди. Бундан ташқари,
маконни қитъа ўлароқ ҳис этишни Ғарбий Европанининг денгизни
ҳис
этишга
қарама-қарши
қўйган
мўғуллар
минтақада
бирлаштирувчи миссияни амалга оширдилар.
Кейинчалик бу
миссия бутунлай русларнинг қўлига ўтди. Россияни Буюк татар
хонларнинг меросхўри деб атаган Савицкий Евроосиѐ ўрмонлари
ва чўлларини бирлаштириш ҳаракатини Чингизхон ва Темур
бошлади, бу ишни руслар ниҳоясига етказдилар, деб ѐзган эди
1
.
Кўриняптики,
Евроосиѐ маданияти масаласига қарашда
Савицкий ғояларининг Трубецкой ва Данилевский ѐндашувидан
асосий фарқи – уларнинг бу маданиятни айрим халқлар
маданиятининг синтези сифатида тушунишларида эди. Унинг
фикрича, панславчилардан фақат Леонтьев рус маданиятининг
панславизм ботқоғига чўкиб кетишига қарши чиқиш учун ўзида куч
топа олди. Бироқ унинг сўзларига ҳам, рус маданиятини Европа ѐки
славян маданияти билан қориштирмайдиган, Москвани Ҳиндистон
ва Хитойдан фарқли “Осиѐ” деб ҳисоблайдиган ажнабийларнинг
холис кузатувларига ҳам ҳеч ким эътибор бермади. Эронликлар
бўлса, русларни Туроннинг ворислари деб билишади.
Аммо рус
маданиятини фақат Турон маданияти билан айни деб билиш, худди
2
Нартов Н.А. Ўша асар, 128-129-бетлар.
1
Савицкий П.Н. Степь и оседлость // Континент Евразия. М., 1997, с.232.
174
уни славянпараст оқими билан айни деб билиш каби, бир
ѐқламадир. “Турон элементи” славян, эрон ва ҳатто европа
элементи
сингари
рус
маданиятининг,
Евроосиѐ
цивилизациясининг асосий таркибий қисмидир... Россия маданияти
Европа маданияти ҳам эмас, Осиѐ маданияти ҳам ѐки уларнинг
элементларининг механик қоришмаси ҳам эмас. У – мутлақо ўзига
хос алоҳида маданият бўлиб, жаҳон тарихида Европа ва Осиѐ
маданиятлариникидан кам бўлмаган қиймат ва аҳамиятга
моликдир. Уни Ўрта Евроосиѐ маданияти сифатида Европа ва Осиѐ
маданиятларига қарши қўйиш даркор”
1
.
Буюк
мутафиккир
маданиятлар
айри-айри
маданий
элементларнинг тасодифий бирлашувидан ташкил топади, деб
қаровчиларга қарши чиқиб, маданиятни узвий ва ўзига хос бирлик,
жонли организм деб билди.
Рус-европа
маданиятининг
географик
бутунлиги
ва
муайянлигини, “Евроосиѐ” сўзининг маҳдуд ва аниқ
маъноларини
қайд этган Савицкий Евроосиѐни Россия бошчилиги остидаги
хусусий маданий дунѐ деб ҳисоблади. Евроосиѐ маданияти,
албатта, кўпгина маданиятларга боғлиқ, лекин унга энг яқини ва
жондош бўлгани – Осиѐ маданиятидир. Савийкий бундай деб ѐзган
эди: “Осиѐ унинг ўз уйидир. Келажак учун Петр I бошлаган ишни
давом эттирмоқ ва ниҳоясига етказмоқ, Европага юз тутишнинг
орқасидан Осиѐга юз тутиш ишини узвий равишда амалга оширмоқ
даркор”
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: