Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Цивилизация стратегиялари 
– Цивилизацияларнинг ўзаро 
таъсири турли тараққиѐт стратегияларини яратган. Чунончи, хитой 
цивилизацияси узоқ умри ва ворисийлиги билан кишини ҳайратда 
қолдиради. Ташқи олам билан алоқаларни узиб қўйиш ва тиклаш 
сиѐсати ўтмишда кўп марта такрорланган ва бу ҳозирги Хитойнинг 
ѐт анъаналарни ўзлаштириш зарарли эканини англаб олишига 
имкон берди. Ижтимоий тараққиѐтнинг ғарбча ғояларини кўр-
кўрона ўзлаштириш натижасида инқирозга учраган ислом дунѐси 
ҳам шундай хулосага келди. Ҳинд, малай ва бошқа цивилизациялар 
ўзига хос йўлдан боряпти. Ғарбда иқтисодий ўзгаришлар сиѐсий 
ўзгаришлар натижаси бўлиши керак, деган ишонч тарқалган. Айни 
шунинг учун ҳам демократия коммунизм устидан ғалаба қозонди.
 Цивилизация 
(суперэтник) 
ҳудудлари
– 
Географик 
детерминизмдан чиққан ҳолда, юксак пассионар энергияга эга 
этник 
маргиналларни 
вужудга 
келтирадиган 
суперэтник 
ҳудудларнинг биологик хусусиятлари билан табиий экотонларнинг 
аналогиясини қайд қилиш мумкин. Инсоннинг икки ѐқлама табиати 
– биосфера ва социосферанинг маргинали – этник ҳудудларда 
иккита парадигма (“қон ва ер” ҳамда диний) асосида иккита 
энергия қутби яратади. Халқларни конфессионал аломатларига 
кўра куч билан суперэтник ҳудудларга “ажратиш” муқаррар 
равишда “қон ва ер” энергиясининг кучайишига ва, аксинча, 
тўсиқларни олиб ташлаш, этнослараро интенсив маданий ва 
иқтисодий алоқаларни вужудга келтириш руҳнинг ижобий 
энергетикаси кучайишига кўмаклашади.
“Чақириқ ва Жавоб”
– А.Тойнбининг жаҳонга машҳур 
цивилизация назарияси. Гап цивилизациянинг замон чақириқлари 
ва атроф муҳитдан чиқаѐтган турткиларга жавоб реакцияси устида 
бормоқда. Бу назарияга кўра, цивилизациянинг яшашга қодирлиги 
ҳаѐтий муҳитни изчил ўзлаштириш имкони ва инсон фаолиятининг 
барча турларида руҳий ибтидо (ижодий куч-қувват) ривожи билан 
аниқланади. Кейинги 500 йил мобайнида Ғарбий Европа 
цивилизацияси Ер куррасининг бошқа минтақаларига маданий ва 
сиѐсий кириш борасида устунликни қўлга киритди, бу 
евромарказчилик геосиѐсатида ўз аксини топди. Усмонийлар 
қўшини 1683 йилда Вена қамалида зафарга эриша олмаганидан 
сўнг Шарқнинг Ғарб цивилизациясига ҳал қилувчи таъсири барҳам 


506 
топди. Фақат Иккинчи Жаҳон урушдан кейин Совет Иттифоқи ва 
Шарқнинг бошқа давлатлари (Хитой, Япония) жаҳон майдонида 
яна муҳим рол ўйнай бошлади, лекин улар Ғарб дунѐсига кира 
олмади. 
Халқаро 
майдонда 
кучларнинг 
янги 
нисбати 
цивилизациялар орасида алоқалар муаммосини ўртага чиқарди. 
А.Тойнбининг тарихий тараққиѐтни бундай талқин этиши СССР 
парчалангандан кейин алоҳида долзарблик касб этди. Янги 
кўпмарказлилик шароитида цивилизациялараро алоқалар муаммоси 
алоҳида зарбдорлик касб этмоқда. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish