Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Француз классик геосиѐсат мактаби



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Француз классик геосиѐсат мактаби:
XIX асрда Наполеон III 
бошлаган урушда Франциянинг иккита катта мағлубияти ва 1870-
1871 йилларда Франция-Германия урушида немисларнинг катта 
ғалаба қозониши, Вилгельмнинг Париж яқинидаги Версаль 
саройида ўз мамлакатини марказлашган империя, ўзини бўлса, 
Германия императори деб эълон этиши Францияни жиддий 
ташвишга солди. Мамлакатнинг сиѐсий, ижтимоий ва илмий 
доиралари Франциянинг Европа ва жаҳондаги кўпдан-кўп 
мустамлакаларини сақлаб қолиш, тараққиѐтнинг келажакдаги энг 
асосий вазифаларини аниқлаш, қўшнилар ва жаҳон халқлари билан 
ҳозирги ва келажакдаги муносабатлари характери ва бошқа 
геосиѐсий муаммолар устида бош қотиришга мажбур бўлишди. 
Германиянинг марказлашган давлатга айланиши, кундан-кунга 
кучайиши, Европага тобора хавф солиши шароитида французлар ўз 
1
Шмитт К. Новый «homos» земли // Элементы. М., 200, N 3, с.2. 


57 
мамлакатларининг геосий мақсадларини, блокларга ва стратегик 
гуруҳларга бирлашишда иштирок этиш тактикасини аниқлаб 
олишлари керак эди. Француз классик геосиѐсати мана шундай бир 
даврда майдонга чиқди ва бу ва шу сингари саволларга жавоб 
топишга ҳаракат қилди. 
Франция классик идеалистик геосиѐсатининг интеллектуал 
отаси ҳисобланадиган 
Жан Жак Элизе Реклю
нинг (1830-1905) 
ижоди айни шу даврдан бошланди. У 17873 саҳифа ва 4290 
харитани ўз ичига оладиган 17 жилдлик “Ер ва инсонлар. Умумий 
география” номли асарини қисмлар ҳолида нашр эттирди. Шундан 
кейин Реклю ўзининг иккинчи катта китоби – “Инсон ва ер” 
асарини ѐзди. Бу китоб кўпроқ социологик география масалаларига 
бағишланган. 
Реклю 
салафларининг “табиий шароитнинг тараққиѐтга 
таъсири”га асосланган географик детерминизм назарияларини 
танқид қилиб, ҳар қандай тараққиѐт ва таназзулнинг асоси бўлган 
“инсон ва унинг фаолияти” омилини кенг тадқиқ қилишга 
киришади. Айрим халқлар ва умуман инсониятнинг тараққиѐти 
тарихини тадқиқ этган ва умумлаштирган муаллиф айрим 
жамиятларнинг тараққиѐти билан бошқаларининг таназзули 
даврлари айни вақтга тўғри келади, деган хулоса чиқаради. Унинг 
фикрича, бу қонуниятдир. Муаллифнинг хулосаларига кўра, бирор 
давлатнинг ривожи бошқасининг таназзули ҳисобига рўй беради. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, гарчи Реклю дунѐ ва француз 
геосиѐсати тарихида қайсидир машҳур геосиѐсий назарияси билан 
эсда қолмаган бўлса-да, умуман геосиѐсат манбашунослигини, 
унинг фактологик базасини бойитган, инсониятнинг ривожи, 
жаҳоннинг геосиѐсий, геогеографик ҳолатини баѐн этиб берган, 
умумлаштирган ва ҳар қандай олимнинг ҳасадини келтирадиган 
бой мерос қолдирган
1

Ўзининг “Франция географиясининг манзаралари” (1903), 
“Шарқий Франция” (1919) ва вафотидан кейин давомчилари 
томонидан 
нашр 
эттирилган 
“Инсон 
географиясининг 
тамойиллари” (1922) номли китоблари билан француз геосиѐсат 
фанига асос солган географ 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish