Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


“Континенталь блок” ва “Ҳаѐтий макон” назариялари



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

 “Континенталь блок” ва “Ҳаѐтий макон” назариялари: 
XIX асрнинг биринчи ярмида континентал бирлик ва 
континентал сиѐсат ғоялари амалда Европанинг барча классик 
геосиѐсатчилари учун характерли эди. Бу ғояни улар инглиз-
америка мактабининг жаҳонга ҳукмронлик мақсадида илгари 
сурган 
“радикал анаконда”
сиѐсатига альтернатива сифатида 
ўртага қўйдилар. Европаликлар “анаконда сиѐсатининг” ўлдирувчи 
оғушига тушмаслик учун турли геостратегик континентал 
альянслар яратишни таклиф қилдилар, инсониятни халос этиш учун 
кўпдан-кўп назарияларни ишлаб чиқдилар. Бу борада немис 
геосиѐсатчилари Ҳаусҳофер, Шмитт ва бошқалар кўп меҳнат 
қилишди. 
Немис стратег олими, дипломат, географ, “Континантель блок” 
ва “Ҳаѐтий макон” геосиѐсий назарияларининг асосчиларидан бири 
Карл Ҳаусҳофер
(1869-1946) Континенталь Европа мактабининг 
асосий сиймоси ҳисобланади.
Ҳаусҳофер 
Германиянинг 
Биринчи 
Жаҳон 
урушидаги 
мағлубияти сабабларини узоқ ўйлаган ва Челлен сингари, бу 
мағлубиятни 
тасодифий 
ҳисоблаган, 
буни 
немисларнинг 
континентал жиҳатдан жаҳондан ажратиб қўйилгани, ҳарбий 
раҳбариятнинг жанг тактикаси заифлиги, уларнинг жаҳоний 
геостратегияни ва уруш ўлчамларини билмаслиги билан боғлаган. 
Профессиональ ҳарбий сифатида Ҳаусҳофер ўзининг бутун 
кейинги ҳаѐтини жаҳоний сиѐсатни ўрганишга, унинг геосиѐсий 
моҳиятини 
билишга, 
Германиянинг 
империалистик 
ва 
босқинчиликдан иборат геостратегиясини ишлаб чиқиш ва 
асослашга бағишлаган. Соғлиги яхши эмаслиги сабабли ҳарбий 
ишни давом эттира олмаган Ҳаусҳофер 1911 йилдан бошлаб 
умрининг охиригача геосиѐсат ва геостратегия билан шуғулланди 
ва 400 га яқин асар ѐзди. 
Ҳаусҳофер 1913 йилда Японияга бағишланган “Буюк Япония” 
номли илк китобини нашр эттирди. Бу китобида у жаҳонда кундан-
кунга ортиб бораѐтган инглиз-саксон иддаоларига қарши келажакда 


52 
Германия – Япония – Россия геостратегик блоки
ни барпо этиш 
ғоясини асослаб берди. 1919 йилда Версаль шартномасига мувофиқ 
урушда ғолиб чиққан давлатлар томонидан Германиянинг 
камситилган ҳолда парчаланиши ва бўлиб олиниши Ҳаусҳоферни 
бу давлат ва немис халқининг келажаги билан боғлиқ жуда жиддий 
ва узоқ муддатли тадқиқотларга йўллади.
Ратцель ва Челлен каби Ҳаусҳофер ҳам зарурий 
“ҳаѐтий 
макон”
ни таъминлаш ва кенгайтириш учун кураш

давлатнинг 
асосий ҳаракатлантирувчи кучидир, деб ўйларди. Унинг даъво 
қилишича, давлат барча фуқароларини катта ҳудуд ҳислари асосида 
ягона мақсад атрофида бирлаштириб, доимий равишда ўз ерларини 
кенгайтириш йўлида умуммиллий кураш олиб бориши,
 
“қўшниларидан қутулиш”
ва ўз мустақиллигини таъминлаш 
йўлларини топиши керак. “Қўшнилардан қутулиш”ни Ҳаусҳофер 
буюк давлатчиликнинг асосий белгиси деб ҳисоблаган. 
Сиѐсатшунос олим бу мақсадга эришиш учун барча қўшни 
халқларга куч позициясидан ѐндашиш керак, деб ҳисобларди. У бу 
фикрни Спинозадан олган. Спиноза 
“ҳар бир давлат, халқ, ҳар бир 
киши қўлга кирита олгани қадар ҳуқуқга эга бўлади”
, деб ѐзган эди.
Ҳаусҳофер давлатнинг геосиѐсий фаолияти асосини зарурий 
ҳаѐтий макон учун доимий кураш ташкил этади, деб билган. Унинг 
назариясига қараганда, кучли давлат ўз ҳудудини доимий равишда 
кенгайтириб бориши даркор. Бу кенгайиш ташқи чегараларини 
ўзгармас ҳолда сақлаш ва бунга ҳуқуқий статус беришни 
истайдиган кичик халқлар ва кучсиз давлатларни қўшиб олиш 
ҳисобига амалга оширилиши лозим. Шу нуқтаи назардан келиб 
чиққан Ҳаусҳофер Германиянинг қўшни кичик давлатлар устидан 
ҳукмронлик ўрнатишга интилишини муқаррар ҳол деб қараган, 
бундай ҳукмронлик учун курашни аввалбошдан оқлаган
1
.
Ҳаусҳофернинг назариясига кўра, Германия бутун Европа ва 
Евроосиѐ ҳисобига ўз ҳудудини кенгайтириб, Қитъанинг энг буюк 
давлатига айланиши лозим эди.
ХХ асрнинг 30-40-йилларида Евроосиѐ ва бутун жаҳонда бир-
бирига қарама-қарши иккита геосиѐсий блокнинг пайдо бўлиши 
сайѐрадаги кучлар нисбатини тамомила ўзгартириб юборди. Бу 
вазиятнинг – Совет Иттифоқи ва унинг ҳарбий блокининг АҚШ ва 
Ғарб мамлакатларига қарши курашининг геосиѐсий жиҳатларини 
1
Тихомиров Ю.В. Ўша асар, 117-118-бетлар. Шунингдек, қаранг: геополитика. Антология. М., 2006, с.256-
324. 


53 
атрофлича таҳлил қилган Ҳаусҳофер АҚШ бутун жаҳонда ошкора 
геосиѐсий экспансия сиѐсатини юргизмоқда, деган хулосага келди. 
Бу эса бутун жаҳон учун жиддий хавф туғдиради. Муаллифга кўра, 
бундай ҳол келажакда Қўшма Штатлар томонидан бутун 
сайѐранинг асоратга солинишига олиб бориши мумкин. 
Унинг фикрича, СССР бошчилигидаги Шарқий Осиѐ геосиѐсий 
мустақиллигини сақлаб қолиш учун ўз сиѐсий ва маданий 
фаолиятини мустаҳкамлашга мажбур. Бироқ Ҳаусҳофер фақат 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish