Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Бенито 
Муссолини
(1883-1945) раҳбарлик қилди. У ўзи асос солган 
“Пополо д`Италиа” газетасида бошланиб кетган Биринчи Жаҳон 
урушида Антантани қўллашга чақирди ва ҳақиқатан ҳам айни 
Муссолинининг фаол қутқулари остида 1915 йил майда Италия 
Антанта томонида урушга кирди. Уруш ниҳоясида Италия қулаган 
Австрия-Венгриянинг Альп тоғ тизмалари ва Адриатика 
соҳилидаги ерларидан арзимаган қисмини қўлга киритди. Бироқ 
Италия қаттиқ туриб даъво қилган Далмация унга берилмади. Уруш 


64 
туфайли қўлга киритилган ҳудудлар Италия учун на иқтисодий, на 
стратегик наф келтирди. 20-йиллардан то 1945 йилгача Муссолини 
бошчилик қилган ҳукумат назарий ва амалий геосиѐсатининг 
асосий йўналиши Европани янгидан бўлиб олишдан иборат бўлди. 
1922 йилда ҳокимият тепасига келган Муссолини итальян 
геосиѐсатининг барча йўналишларини ўзгартириб, фашистик 
ғояларни амалга оширишга бўйсундирди.
Муссолинининг итальян фашизми ғоялари назарий жиҳатдан 
геосиѐсатчи-стратег 
Жованни Жентиле
(1875-1944) томонидан 
таърифлаб берилди ва бу мамлакатнинг стратегик доктринасига 
айланди. Бу доктринанинг руҳи Қадимги Рим империяси 
идеаллари ва у томонидан олиб борилган босқинчилик сиѐсатига 
суянар эди. Бу сиѐсий дастур Иккинчи Жаҳон урушида Германия, 
Япония ва Италия аъзоси бўлган фашистик блокнинг мағлубиятига 
қадар Италиянинг расмий геосиѐсий ва давлат сиѐсатининг асосини 
ташкил этди. 
Мазкур даврда Италия классик геосиѐсатининг яна бир 
йўналишини 
Жулио Дуэ
(1869-1930) яратди. Машҳур итальян 
генерали, ҳарбий назариѐтчи ва стратег бўлган Дуэнинг мамлакат 
ҳарбий-стратегик тузилмаларида алоҳида нуфузи бор эди. 
Ж.Дуэнинг “Ҳаракатдаги армияда автомобиллардан фойдаланиш”, 
“Мотор ҳақида”, “Совуқ ҳақида” каби ҳарбий-стратегик асарлари 
Италия армиясининг асосий фаолият дастури сифатида қабул 
қилинган. 
Дуэнинг авиациянинг ҳарбий-техник ва ҳарбий-стратегик 
имкониятлари тўғрисидаги таълимоти Италия томонидан 1910-1920 
йилларда Туркияга қарши урушда, Ливия ва Мағрибнинг бошқа 
мамлакатларини ҳудудларини босиб олишида дастуриламал бўлди.
Биринчи Жаҳон уруши вақтида дивизия штаби бошлиғи бўлган 
Ж.Дуэ ҳарбий-сиѐсий вазиятни, урушаѐтган томонларнинг 
жанговар ва ҳарбий-техник имкониятларини чуқур тушунишини 
намоѐн этди ва Антантанинг Учлар иттифоқи устидан ғалабасини 
башорат қилди. 
Дуэ 1921 йилда бригада генерали вазифасидан истеъфо бериб, 
Муссолинининг ҳарбий-стратегик қароргоҳига ўтди ва унинг 
шахсий стратегига айланди. Бутун фаолиятини ҳарбий-стратегик 
тадқиқотларга бағишлаган Дуэ ўша йили ўзининг машҳур “Ҳавода 
ҳокимлик” асарини чоп эттирди. Бу асарида у авиациянинг 
замонавий урушдаги роли масаласининг геостратегиясини 


65 
ҳозирлади. Умуман, Иккинчи Жаҳон урушида Германия ҳарбий 
ҳаво кучларининг стратегиясига оид барча масалалари Дуэ 
томонидан ишлаб берилгани тадқиқотчиларнинг назаридан қочгани 
йўқ. 
Дуэ профессионал геосиѐсатчи эди. Унинг назариясига кўра, 
давлат аҳолисининг ижтимоий-психологик аҳволи ва дунѐқараши 
давлатнинг куч-қудратига мос ҳолда шаклланади. У ўзгаларнинг 
қуруқликдаги, денгиз бўйларидаги ерлари ва ҳаво маконини ишғол 
қилган турли давлатлар фуқароларининг аҳволини таҳлил қилиб, 
ҳавода ҳокимликни қўлга киритиш бу давлатлар аҳолисининг 
психологик ҳолати, кайфияти ва фаолиятига энг кўп таъсир 
ўтказади, деган хулосага келган. Шунинг учун ҳам, Дуэнинг 
назариясига мувофиқ, келгусидаги урушлар пиѐда қўшинлар, 
ҳарбий-денгиз флоти ва артиллерия томонидан эмас, кўпроқ 
авиация томонидан олиб борилиши даркор. Муаллифнинг фикрича, 
ҳавода ҳокимликни қўлга киритиш мамлакат аҳолиси асосий 
қисмининг руҳияти устидан ҳукмронликка эришишнинг асосини 
ташкил қилади. 
Моҳият эътибори билан, Дуэнинг ҳарбий авиацияни оммавий 
ишлатишга асосланган геостратегияси ўша вақтнинг ҳарбий ва 
стратегик доктриналарида тубдан бурилиш қилди. Биринчи Жаҳон 
урушининг сўнгига қадар Европа давлатларининг ҳарбий назарияси 
ва амалиѐтида пиѐда қўшинлар ҳужуми доктринаси устун бўлган 
эди. Пиѐда қўшинлар, қуруқликдаги армия қисмлари ва турлари 
унинг асосини ташкил этарди. Дуэ бўлса, пиѐда қўшинлар ҳужум 
эмас, кўпроқ мудофаа учун лозим ва улар фақат мудофаада устун 
бўлади, деган фикрда бўлган. Уруш олиб боришнинг янги 
воситалари, биринчи навбатда авиация ҳужумкор стратегиянинг 
устунлигини кучайтиради. Муаллифнинг фикрича, замонавий 
урушда ҳарбий операцияларда фақат шу йўл билан муваффақиятга 
эришиш мумкин.
Кўриняптики, 
Дуэнинг 
Европа 
армияларининг 
ҳужум 
стратегиясига келтирган янгилиги у даврда фашистлар Германияси 
томонидан кенг фойдаланилган ва урушларда татбиқ этилган. 
Дуэ мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлашда ҳарбий ҳаво 
кучларининг ролини алоҳида таъкидлаган. У ҳавода ҳарбий-
стратегик устунликка эришган давлатгина урушда пировардида 
ғолиб бўлади, деб ҳисоблаган. Кейинчалик ҳарбий-стратегик 
қонуният деб эълон қилган бу тезисини Дуэ Муссолини ва унинг 


66 
ҳарбий иттифоқчиларига қабул қилдиришга жон-жаҳди билан 
ҳаракат қилган. Фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчилари 
Европада Иккинчи Жаҳон уруши вақтида ҳарбий ҳаракатларни 
ҳарбий авиациядан фойдаланишга урғу берган ҳолда олиб бориб, 
Францияни таслим бўлишга мажбур қилишгани, Буюк Британия 
шаҳар-қишлоқларига авиазарбалар бериш йўли билан уни урушдан 
чиқаришга уринишгани бежиз эмас. 
Айни Дуэ жаҳон геостратегиясида ҳарбий ҳаво кучларининг 
ролини ва ундан фойдаланиш йўлларини биринчи бўлиб таърифлаб 
ва ҳар томонлама асослаб берди. Унинг ҳарбий-стратегик 
концепциясига кўра, ҳарбий ҳаво кучлари қуролли кучларнинг 
мустақил турига айланиши, унинг ўз стратегияси бўлиши, асосий 
ва ѐрдамчи авиация ягона қўмондонлик раҳбарлиги остида фаолият 
олиб бориши даркор. 
Унинг фикрича, ҳарбий ҳаво кучлари ҳужумчи-бомбардимончи 
ва ѐрдамчи таъминотчи авиациядан ташкил этилиши лозим. 
Ёрдамчи авиация асосий кучларга таъминотчи вазифасини ўтамоғи,
асосий кучлар ўзининг асосий вазифасини бажариши учун шароит 
яратиб бермоғи даркор.
Дуэнинг айтишича, ҳарбий самолѐтлар – бомбардимончи, 
ҳужумчи ва қирувчи самолѐтлардан фақат ҳарбий ҳаво кучлари 
таркибидагина фойдаланиш билан чекланиб қолмаслик керак, 
балки уларни бошқа ҳарбий кучлар, жумладан ҳарбий-денгиз 
кучлари таркибига ҳам киритиш зарур. 
Ж.Дуэ 1928 йилда “Келажакдаги урушнинг эҳтимол тутилган 
шакллари” номли мақоласини эълон қилди. Бу мақолада 
муаллифнинг ҳарбий стратегия тўғрисидаги чуқур ва муҳим 
геостратегик мулоҳазалари баѐн этилди. Муаллиф мақолада пиѐда, 
денгиз ва ҳаво кучларидан фойдаланиш йўлларини шарҳлар ва 
таклиф этар экан, замонавий урушнинг асосий вазифалари ва 
характеристикасини ҳам таҳлил қилган. 
Тадқиқотчилар Дуэнинг авиация стратегияси иккинчи Жаҳон 
уруши йилларида фақат Германия томонидан эътироф этилиб 
қолгани йўқ, балки барча урушаѐтган мамлакатлар томонидан 
қўлланилди, чунончи АҚШнинг уруш охирида Японияга атом 
бомбаси ташлашида ҳам бу нарса ўз ифодасини топди, деган 
хулосага келишган. Ҳатто 50-йиллардан кейинги “совуқ уруш” 
даврида НATO ва Варшава Шартномаси қатнашчиси бўлган 
мамлакатларнинг ҳарбий стратегиясида ҳам ҳавода ҳокимликка 


67 
эришиш учун самолѐтлар воситасида атом бомбасини рақиб 
ҳудудига элтиб ташлаш, ракета қуроли билан қуролланиш (1950-
йилларнинг охирида) ва шу каби масалаларда Дуэнинг 
геостратегик назариясидан фойдаланилган.
Ҳозирги даврда АҚШ, НATO ва бошқа мамлакатларнинг Корея, 
Вьетнам, Югославия, Афғонистон ва Ироқда амалга оширган 
ҳарбий амалиѐтларда асосан ҳаво кучларидан ва бомбардимончи 
самолѐтлардан фойдаланишлари ҳам, моҳият эътибори билан, Дуэ 
таклиф қилган “Келгуси урушларда ҳаво кучларининг роли 
тўғрисида”ги назариясига асосланади
1
.

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish