Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

Видаль де ла Блаш
(1845-1918) 
француз классик геосиѐсат мактабининг асосчиси ҳисобланади. У 
немис классик геосиѐсатчиларининг реалистик географик муҳит 
назариясига танқидий ѐндашиб, инсон ривожида локал атроф муҳит 
1
Қаранг: Желтов В.В. Ўша асар, 166-168-бетлар. 


58 
ва табиий ландшафтнинг ролини эътироф этишга асосланган 

Поссибилизм
” геосиѐсий концепциясини илгари сурди. 
“Инсон – локал муҳитнинг садоқатли шогирдидир” деб ѐзган 
Блаш тарих жараѐнида давлатлар ва жамиятларнинг ривожида 
юзага келадиган фарқлар, географик детерминистлар даъво 
қилганидек, мамлакатнинг макони ѐки географик атроф муҳит эмас, 
балки 
локал табиий
шароитга боғлиқ, инсон атроф муҳит яратган 
имконлар доирасида шаклланади, деди. У ҳар бир халқ атроф 
муҳитдан ўз мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ фойдаланади, 
деб ѐзди. Бироқ бу, энг аввало, 
мумкин бўлган имкониятларга 
(французчасига “posible” – “мумкин” деган маънони англатади), 
инсоннинг ғайрати, социомаданий кодига боғлиқ. Кўриниб 
турибдики, 
Ратцелдан 
фарқли 
ўлароқ, 
Блаш 
географик 
детерминизм ғоясини рад қилиб, географик ва ҳудуд омилини эмас, 
балки инсон иродаси ва ташаббусини биринчи ўринга қўйди. У 
инсон ҳам табиат сингари “географик омил” ролини ўйнаши 
мумкин, деб ѐзди. Унинг айтишича, бунинг устига бу омил тарихий 
жараѐнларга таъсир ўтказувчи субъект ролида майдонга чиқади.
Бундан кўриниб турибдики, Ратцель ва ундан бошқа немис 
назариѐтчиларининг қарашлари асосини 
Макон категорияси,
давлатнинг географик ҳолати, “ҳудуд эҳтиѐжи”, “макон ҳисси” ва 
ҳоказо геосиѐсий реализм категориялари ташкил этса, Блаш ва у 
сингари француз назариѐтчиларининг диққат эътиборида асосан 
идеал инсон омили
ва гуманистик, 
халқаро либерал муносабатлар 
турган. 
Тадқиқотчилар буни асосан шу билан изоҳлайдиларки, мазкур 
даврда французлар Европада ҳам, жаҳонда ҳам ўзларининг “макон 
масалаларини” ортиғи билан ҳал этиб бўлган ва тобора кучаяѐтган, 
“қуѐш остида жой талаб қилаѐтган” тажовузкор немис таҳдидидан 
ҳимояланиш улар учун асосий муаммога айланган эди. Шунинг 
учун ҳам улар “гуманизм” ва шу сингари “инсоний” назариялар 
позициясидан сўзлаб, жаҳон жамоатчилиги олдида ўзларини 
сулҳпарвар халқ сифатида намойиш этишга ҳаракат қилган эди. 
ХХ асрнинг биринчи ярмида немис геосиѐсатчиларига танқидий 
ѐндашув фақат Блаш эмас, балки аксарият француз олимлари учун 
ҳам характерли хусусият бўлган эди. Мазкур даврда бу уларнинг 
Европада юзага келган вазиятга ва келажакда жаҳон геостратегик 
тузилмасига қарашлари билан боғлиқ эди. 


59 
Блашнинг барча ғоялари Франциянинг тарихи, атроф муҳити ва 
географик ҳолатининг реал ва концептуал базаси асосида 
шаклланди. Блаш “Шарқий Франция” номли катта асарида 
Франция билан Германия ўртасидаги геосиѐсий рақобат 
муаммосини – Элзац ва Лотарингия ва умуман Шарқий Франция 
масаласини таҳлил қилди. У Биринчи Жаҳон урушидан кейин яна 
Франция ихтиѐрига ўтган, аҳолиси асосан немис тилида 
сўзлашадиган бу ерларни икки мамлакат орасидаги ҳамкорлик 
зонасига айлантириш ғоясини илгари сурди ва “бу бой вилоятларни 
фақат бир томонга фойда келтирадиган, бир мамлакатни 
иккинчисидан ажратадиган тўсиққа айлантириш керак эмас, балки 
биргаликда фойдаланиш йўли билан уларни янада ривожлантириш 
лозим”, деб ѐзди. Лекин мазкур моделда Блаш ўзи танқид қилган 
немис олимлари каби субъективизмга йўл қўяди, француз 
манфаатларига устунлик беради. Бу унинг бу ерларнинг Францияга 
қарашли эканини тарихий ва географик далиллар билан атрофлича 
исботлашида кўзга яққол ташланади. 
Цивилизациялар ривожида локал макон
категорияси Блаш 
назариясининг асосий элементларидан биридир. Унинг фикрича, 
локал макон асосини айрим-айрим яшаш ўчоқлари ташкил этади. 
Бу ўчоқлар кишиларнинг унча катта бўлмаган гуруҳларидан иборат 
бўлиб, инсонларнинг табиат билан ўзаро алоқаси натижасида 
шаклланади ва инсоният жамиятининг негизи ва ибтидоси ролини 
ўйнайди ҳамда цивилизация элементларини яратади. Бу бошланғич 
доирада – ижтимоий асосда аста-секин муайян “ҳаѐт образлари” 
шаклланади. Инсон атроф муҳит билан ўзаро таъсирга киришиб, 
ўсади, ривожланади. Олим бундай деб қайд этган эди: “Географик 
ўзига хослик унга табиат томонидан аввалдан берилган қандайдир 
нарса эмас, у фақат заҳира манбаидир, бу манбада табиий энергия 
уйқу ҳолатида бўлади ва уни фақат инсон уйғота олади”. 
Ратцель ва бошқа геосиѐсатчилардан фарқли ўлароқ, Блаш фақат 
атроф географик муҳитга эътибор берибгина қолмади, балки 
цивилизациялар 
тараққиѐти 
жараѐнида 
давлатлар, 
сиѐсий 
ташкилотлар ролига бошқача нуқтаи назардан ѐндашди. У инсон 
билан муҳит орасидаги ўзаро таъсир нақадар фаол бўлса, локал 
ўчоқлар орасидаги коммуникациялар: дарѐ, кўл, денгиз, тош ва 
темир йўллар ва ҳоказолар шу қадар яхши тартибга солинади, деб 
ҳисоблаган. 


60 
Блаш ўз асарларида коммуникациялар масаласига кўп эътибор 
берди ва келажакда тегишли коммуникацияларнинг кенгайиши, 
бир-бирини тугаллаши ва инсонлар ўртасиги муносабатларнинг 
кучайиши турли цивилизация ўчоқларининг ўзаро таъсирини 
кучайтиради ва ягона жаҳон давлати барпо этилиши мумкин 
бўлади. Бу давлатда инсон ўзини “жаҳон фуқароси” сифатида 
идрок этади. 
Моҳият 
эътибори билан Блаш бўлғуси

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish