Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/328
Sana26.04.2022
Hajmi2,72 Mb.
#582845
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   328
Bog'liq
Геосиёсат

геосиѐсат тушунчаси
нинг муаллифларидан бири 
бўлди. У геосиѐсатга сиѐсатшуносликнинг таркибий қисми деб 
қараб, бу фанни 
“конкрет маконда жойлашган, ривожланиб ва 
доимо кенгайиб борадиган жонли географик ва биологик организм 
– давлат”
ҳақидаги фан дея таърифлади. 
Челленнинг айтишича, ер ва тупроқ билан боғлиқ маконнинг 
асосий хоссаларини, империялар барпо этиш усулларини, 
мамлакатлар ва давлат ҳудудларининг вужудга келишини 
ўрганадиган геосиѐсат фан сифатида майдонга чиқади. 
Биринчи 
Жаҳон урушидан ва Версаль сулҳ битими 
имзолангандан кейин Челлен улкан геосиѐсатда муҳим рол 
ўйнайдиган уч географик омил тўғрисидаги тезисини асослаб 
берди. У 
ҳудуднинг кенгайиши, ҳудудий яхлитлик ва ҳаракат 
эркинлиги
ни бу омилларга оид деб ҳисоблади.
Челлен денгиз флоти ва денгиз йўлларида ҳукмрон бўлгани 
туфайли Буюк Британия бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат 
эркинлигига эга бўлган, дея тасдиқлаган. Буюк Британияга ҳудуд 
кенгайиши омили ҳам хосдир. Бироқ, катта мустамлакалари 
бўлишига қарамай, Британия ҳудудий яхлитликка эга эмас. 
Британиянинг мустамлакалари ер юзасининг 24 фойизини 
эгаллашига қарамай, жаҳоннинг турли томонларига сочилгани 
инглиз сиѐсатининг заиф томонидир. Олимнинг фикрича, кенг 
ҳудудга эга бўлган Россия ҳудудий жиҳатдан яхлитдир. Аммо 
унинг ҳаракат эркинлиги йўқ, чунки кенг денгизларга чиқиш 
имкони чегараланган. 
Худди Ратцель сингари, Челлен ҳам 
давлатни жонли организм
деб ҳисоблаган. Ўзининг “Давлат ҳаѐт шакли сифатида” (1916)
асарида мазкур тезисни илгари сурар экан, у давлат – инсон 
ҳаѐтининг ҳар хил томонларининг тасодифий ѐки сунъий 
йиғиндиси эмас, деб ѐзган эди. Давлат янада теран тарихий ва 


49 
конкрет реалликларга томир отган, унга органик ривожланиш хос, 
у инсон сингари фундаментал типнинг ифодасидир. Бир сўз билан 
айтганда, давлат биологик тузилма ѐки донли мавжудотдир. 
Агар Ратцелнинг биологик системасида давлат қуйи типдаги 
организм бўлса, Челленга кўра, давлат худди инсон каби ҳиссиѐтли 
ва фикрловчи мавжудотдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, Челлен 
ҳар қандай организмнинг моҳияти яшаш учун курашдан иборат, 
деган хулоса чиқаради. У давлатнинг яшашида куч, қувват энг 
муҳим омилдир, деб қайд қилади. Чунки қонунлар фақат 
давлатнинг кучи, қудратидан қувват олади. Агар қонун давлатга 
маънавий-оқилона элементлар бахш этса, куч унга табиий органик 
туртки беради. 
Ратцелнинг “муҳит ва давлат – бир бутунликдир” деган фикрини 
ривожлантирган Челленнинг айтишича, давлат хусусий система 
ўлароқ қуйидаги ҳаѐтий муҳим соҳалар мутлақо бўлишини тақозо 
этади: 
давлат – ягона географик макон; 
давлат – бир бутун халқ; 
давлат – ягона хўжалик; 
давлат – нормалари бўлган шаклланган жамият; 
давлат – ҳамма учун мажбурий бўлган ягона бошқарув. 
Челлен ва Ратцелга қадар ҳар қандай давлат ва халқ мавжуд 
бўлиши учун учта муҳим тарихий омил (бу ҳақда Монтескье ва 
бошқа мутафаккирлар фикр билдирган) ва Вестфаль битимида 
кўрсатилган тўртта асосий элемент бўлиши кераклиги маълум эди. 
лекин бу икки нафар геосиѐсатчи 
башариятнинг у давргача 
мавжуд бўлган давлат тушунчасини жиддий тарзда кенгайтириб, 
системалаштириб ва ниҳоясига етказиб, давлат тўғрисида 
ҳақиқий таълимот яратдилар. 
Челленнинг 
таълимотида физик-географик белгиларидан 
ташқари, давлат ўз моҳиятини яна тўртта шаклда намоѐн этади: 
ўзига хос фаол хўжалик фаолияти билан ажралиб турадиган 
шаклда – иқтисодий сиѐсат; 
миллий ва этник хусусиятлари мавжуд халқ сифатида – 
демосиѐсат; 
турли синфлар ва касб эгаларининг ижтимоий бирлиги сифатида 
– социосиѐсат; 
ўз конституцион ва маъмурий тузилмаси бўлган давлат 
бошқаруви шаклида – кратосиѐсат. 


50 
Челленнинг фикрича, бир қўлда беш бармоқ бўлгани сингари, 
давлат ҳам бешта таркибий элементдан ташкил топади, бу 
элементлар уни ягона қувватга айлантиради. Бу куч тинчлик 
даврида меҳнат қилади, уруш вақтида бўлса, кураш олиб боради ва 
ҳимояланади. 
Капиталистик ишлаб чиқариш усулининг эркин рақобатдан 
давлат-монополистик капитализмига ўтиши, шунингдек бўлинган 
дунѐни қайтадан бўлиб олиш учун бошланган Биринчи Жаҳон 
уруши Челленнинг геосиѐсий қарашларига катта таъсир кўрсатди. 
Кейинги йилларда Челлен дунѐни қайтадан бўлиб олиш 
натижаларини геосиѐсатчи олим сифатида фақат назарий жиҳатдан 
таҳлил этибгина қолмай, балки фашист диктатурасининг 
ўрнатилишида амалий иштирок ҳам қилган. Гитлернинг национал-
социализм ғоясини тарғиб қилган, парламентаризмни йўқ қилиш, 
император ҳокимиятини ўрнатиш ѐки ҳокимиятни бир қўлда 
марказлаштириш тарафдори сифатида чиққан Челлен сиѐсий 
демократия тарихда бошқарувнинг охирги шакли бўлмайди, деб 
ѐзди. 
Германиянинг қўшни давлатлар ҳудудини босиб олишини 
табиий ва “қонуний” деб ѐзган Челлен “давлатнинг муқаррар 
ривожи” учун кичик мамлакатлар ва халқларнинг вазияти табиий 
равишда оғирлашади, деб ѐзди. Муаллифнинг айтишича, буюк 
давлатлар вужудга келиши билан кичик давлатларнинг аҳволи 
оғирлашади, чунки “кичик давлатлар... ѐ чекка жойларга сиқиб 
чиқарилади, ѐки чегара районларига чекинади, ѐхуд йўқ бўлиб 
кетади. Бу ўринда адолат ва адолатсизлик тушунчалари татбиқ 
этилмаслиги лозим”. Челленнинг даъвосига кўра, сиѐсатчи, давлат 
арбоби бу табиий талабга йўл очишда эркин ва унга маломат 
қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Челленнинг фикрича, уруш халқ оммасига “иш” ва “нон” бериш 
учун олиб борилади. Кучли давлатларнинг ҳукуматлари учун эркин 
танлаш имконияти йўқ. Улар шафқатсиз зарурият қонунига 
бўйсунишга мажбурдир. Бу эса уларни чегарадан ташқаридаги 
яқинлари тўғрисида қайғуришга ундайди. Бошқа сўзлар билан 
айтганда, уруш давлат организмнинг ривожини таъминлайди ва 
кишилар бу факт олдида чорасиздир. Давлат организмнинг ривожи 
учун макон борасида кураш олиб бориш табиатнинг азалий ва 
абадий қонунига тобедир
1
.
1
Нартов Н.А.Геополитика, М., 2004, с.56-57. 


51 
Шундай қилиб, Челлен фан ва сиѐсатга янги геосиѐсий атамалар 
ва шарҳлар муаллифи сифатида кирибгина қолмай, Учинчи Рейх 
сиѐсатининг асосини ташкил этган кўпгина концепциялар 
муаллифи сифатида ҳам ном чиқарган. Йирик немис олим Карл 
Ҳаусҳофер Р.Челленнинг “Давлат ҳаѐт шакли сифатида” китобига 
жуда юксак баҳо берган. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish