Algoritmning 3ta turi mavjud


Абонент уланиш тармокларини куриш усуллари



Download 1,71 Mb.
bet48/49
Sana23.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#845463
TuriПрограмма
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

Абонент уланиш тармокларини куриш усуллари

Хозирги кунда абонент уланиш тармогида хDSL (Digital Subscriber Line - рақамли ажратилган линия) технологиялари кенг кулланилмокда. Бунга сабаб ахборот оқимининг ўсиши, компанияларнинг ва хусусий фойдаланувчиларнинг Интернет тармоғи орқали узатадиган, ҳамда корпоратив тармоқларга бўлган талаб, юқори тезликда маълумотларни рақамли телефон линияси орқали узатишларни талаб қила бошлади. Шунинг учун DSL технологияси мис жуфтли телефон симларини модернизация қилмасдан телефон линияси орқали маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун хизмат қилади.


DSL 5,4 км масофагача ишлаб турган мис телефон симлари ёрдамида турли усулларда маълумотларни ISDN узатиш тезликларидан юқорироқ тезликларда узатиш учун мўлжалланган.
ISDN (Яхлитланган (интеграллаштирилган) алоқа хизматларини ташкил этувчи тармоқ).
х- харфи ўрнида ҳал қилувчи кўрсаткичлар, масалан A,H,S,V а бошқалар бўлиши мумкин. Бошларида DSL технологиялар интерактив ТВ, видео талаби учун ишлаб чиқарилганди. Рақамли ахборотларни юқори тезликларда узатиш бўйича талабга жавоб берадиган технологияларидан бири хDSL технологияси бўлиб чиқди. Шунинг учун ҳам бу технологияга телекоммуникация фирмаларининг талаби ўсиб бормоқда. Бунга мисол Интернет ва Интернет – телефониядир. Шуни эътиборга олиш керакки, DSL технология линиясини ташкил қилиш учун хозирги пайтдаги телефон линияларидан фойдаланилади. Фойдали томони шундан иборатки, қўшимча телефон каналларини талаб қилмайди. Натижада кечаю-кундуз Интернет тармоғига уланиб, телефон алоқаси сақланиб қолган ҳолда ишлайди. DSL технологияси турларига қараб фойдаланувчи 32 Кбит/с дан 50 Мбит/с гача бўлган тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. Бундан ташқари бу технология кенг полосали телефон линиясидан, сўров бўйича видео ва масофавий ўқитишлар олиб бориш мумкин. Замонавий DSL технологияси корхона, ташкилот ёки фойдаланувчиларга интернетдан фойдаланиш учун мис кабелларга қараганда юқори тезликларда хизмат кўрсатмоқда.
DSL модемлари қуйидаги технологияларни ўз ичига бирлаштиради:

  1. АDSL (Аsymmetric Digital Subscriber Line) ассимметрик рақамли абонент линияси. Бу технология ассимметрик ҳисобланади, фойдаланувчи тармоқ орқали маълумот узатишига қараганда, тармоқ орқали фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги юқоридир. Бир жуфт симлар бўйича АDSL технологияси 5,5 км масофагача 1,54 Мбит/с тезликда маълумотларни узата олади.

  2. R - ADSL (R адаптив тезликли улаш, рақамли абонент линияси) технологияси ҳам АDSL технологиясига ўхшаб бир хил тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. R - ADSL технологиясидан фойдаланганда ҳар хил телефон линиялари орқали маълумотларни узатишда ҳар хил тезликларга эга бўлади.

  3. IDSL ( рақамли абонент линияси ) IDSL технологияси 144 Кбит/с тезликда маълумотларни дуплекс усулда узатишни таъминлайди. IDSL технологиясини АDSL дан фарқи маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN линиясидан фарқи IDSL маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN қурилмаларни улашни талаб қилганда, IDSL линияси ҳар доим уланган холда бўлади.

  4. НDSL (юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология маълумотларни узатишда симметрик линия асосида кўриб чиқади, яъни тармоқ орқали фойдаланувчига ва тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги тенгдир. НDSL технологияси 3,5 – 4,5 км гача маълумотларни узатиши мумкин.

  5. SDSL (бир линияли рақамли абонент линияси) бу технология ҳам НDSL технологияга ўхшаб маълумотларни симметрик узатиш имкониятига эга. SDSL технологияси бошқа технологиялардан 2 та ҳусусияти билан фарқ қилади:

1. Бир жуфтлик ўралган симлардан фойдаланилади.
2. Максимал маълумотларни узатиш оралиғи 3 км гача.
Бу оралиқларда видеоконференция тизимини ишлашини, 2 та йўналишда ҳам маълумотлар оқимини керак пайтда қўллайди.

  1. VDSL (ўта юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология ХDSL технологиясига қараганда тез (юқори) ҳисобланади. VDSL технологияси бир жуфт ўралган телефон симларидан чиқишдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 13 дан 52Мбит/с гача, киришдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 1,5 дан 2,3 Мбит/с гача узатиши мумкин. Лекин, бу технологияни максимал узатиш оралиғи 300 метрдан 1300 метргача бўлади. VDSL технологияни АDSL дан фарқи видео учун сўровни ва юқори частотали ТВ сигналларини узатишни таъминлайди.

DSL технологияси, овозли узатишни, кабел тармоқларида берилганларни ва видеосигналларни, ўралган телефон симларидан ташкил этувчи, фойдаланувчи юқори тезликларда маълумотларни узатишни талаб этади.
Биринчидан, DSL технологияси юқори тезликларда маълумотларни узатишни таъминлайди. DSL технологиянинг хар хил вариантлари маълумотларни хар хил тезликларда узатишни таъминлайди, ҳар ҳолда аналог модемга қараганда узатиш қобилияти юқорироқдир.
Иккинчидан, DSL технологияси фойдаланувчига оддий телефон алоқасидан ва интернетдан фойдаланиш имконини беради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish