1
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2017 йил ноябрь ойининг 14 куни Гулистон шаҳар маъмурий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи О.Ж.Жураев,
судья
ёрдамчиси
Қ.Абдуллаеванинг
котиблигида,
адвокат
Ш.Кличеванинг иштирокида, даъвогар Юлдашева Сабохоннинг жавобгар
Гулистон туман ҳокимлиги, Хужаахмедова Бузухрога нисбатан ҳоким
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги 44-сонли маъмурий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И :
Даъвогар С.Юлдашева судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, суд
мажлисида даъвони қувватлаб, аризасига асосан Гулистон туман собиқ
Октябрь қишлоқ советининг 1986 йил 6 майдаги 38/05-сонли қарори билан
унга Гулистон туман Киров-1 участкасидан қаровсиз жойдан 0.25 га ер
майдони ажратиб берилганлигини, халқ депутатлари Сирдарё вилоят совети
раёсатининг 1991 йил 18 июлдаги 12/26-а-сонли қарори билан шу ер
майдонлари (ҳозирги номи Улуғобод ҚФЙ Журабоев кўчаси 63-уй) Гулистон
шаҳар ҳудудига ўтганлигини, шу ер майдонида 2 хонали уй ва қўшимча
хўжалик бинолари қурганлигини, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2005 йил 1
декабрдаги 801-сонли қарори билан шу 0.25 га ер майдонгиа қурилган уй-жой
ва қўшимча хўжалик биноларига унинг эгалик ҳуқуқи тан олинганлигини,
мазкур турар жойни 2013 йил 24 сентябрь куни қизи Юлдошева Махфузага
ҳадя шартномаси асосида совға қилганлигини, бироқ шу ҳадя шартномасини
амалга ошириш вақтида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида
унга
тегишли
1952,54
га
ер
майдони
бўлиб
қисқариб
расмийлаштирилганлигини, чунки 0.6 га ер майдони жавобгар Хужаахмедова
Бузухро томонидан Жамолиддинова Ўктамхонга ноқонуний ҳужжатлар
асосида сотилган бўлганлигини, Б.Хужаахмедова 1999 йилда Гулистон туман
ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиб, унга қонуний равишда тегишли
бўлган 0.25 га ер майдонини о.06 га қисмини унга тегишли эканлигини
билган ҳолда қарор чиқаришни сўраганлигини, Гулистон туман ҳокимлиги
томонидан унинг аризаси бўйича ер майдони тўлиқ текширилмасдан ва
ўлчанмасдан 1999 йил 17 декабрдаги 601-сонли қарор чиқарилганлигини,
жумладан, Гулистон туман ҳокимлиги ушбу қарорни чиқаришда мазкур
ҳудуд халқ депутатлари Сирдарё вилоят совети раёсатининг 1991 йил 18
июлдаги 12/26/-а-сонли қарори билан Гулистон шаҳар ҳудудига тегишли
эканлигини инобатга олинмаганлигини баён қилиб, Гулистон туман
ҳокимлигининг 1999 йил 17 декабрдаги 601-сонли Б.Хужаахмедовага 0.06 га
ер майдонини ажратиш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўради.
Суд мажлисида сўралган даъвогарнинг ишончли вакили М.Юлдашева
ўзининг
тушунтиришида
даъвони
тўлиқ
қувватлаб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
2
Суд мажлисида адвокат Ш.Кличева ўзининг музокара сўзида даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган Б.Хужаахмедова судга келмади, келмаганлик сабабларини судга
маълум қилмади, суд ишни ФПКнинг 174-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Гулистон туман ҳокимлиги томонидан ишни уларнинг иштирокисиз
кўриш ҳақида хат тақдим қилинган.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад қилишни лозим топади.
Аниқланишича, Гулистон туман ҳокимининг 1999 йил 17 декабрдаги
601-сонли қарори билан Ишонч ДФХ уюшмаси ҳудудида яшовчи фуқаро
Б.Хужаахмедовага шу уюшмада яшовчи С.Юлдошева ва А.Кушиевлар
ўртасидаги қаровсиз етган 0.06 га ер майдони якка тартибда уй-жой қуриш
учун ажратиб берилиши белгиланган.
Фуқаролик процессуал кодексининг 60-моддаси 2-қисмига кўра,
бир фуқаролик иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
билан аниқланган фактлар ўша шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик
ишларини кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.
Гулистон туман судининг 1999 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогар С.Юлдашеванинг жавобгар Б.Хўжаахмедовага нисбатан
уйдан кўчириш ҳақидаги даъвоси рад қилинган, даъвони рад қилишда
Б.Хўжаахмедовага Гулистон туман ҳокимининг 1999 йил 17 декабрдаги
қарори билан қонуний равишда ер ажратилганлигига асосланилган. Мазкур
ҳал қилув қарорининг бекор қилинганлиги ёки ўзгартирилганлигини
тасдиқловчи суд қарори тақдим қилинмаган.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогарнинг ёшини,
пенсионер эканлигини инобатга олиб, уни давлат божидан озод қилишни
лозим топади.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 203-206-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Даъвогар Юлдашева Сабохоннинг жавобгар Гулистон туман ҳокимлиги,
Хужаахмедова Бузухрога нисбатан Гулистон туман ҳокимининг 1999 йил 17
декабрдаги 601-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъвоси
рад қилинсин.
Даъвогар Юлдашева Сабохон давлат божидан озод қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Сирдарё вилоят маъмурий судига шу
суд орқали йигирма кун ичида апелляция тартибида, олти ой ичида кассация
тартибида шикоят, прокурор протест келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи
О.Ж.Жураев
Do'stlaringiz bilan baham: |