INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
97
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
О.Ю.Минченковаларнинг “Ташкилот ходимларини бошқариш” [14] ўқув
қўлланмаси ходимларни бошқаришнинг роли ва тизимини тушунишга имкон
беради, бошқарувнинг мураккаб функцияларини очиб беради ва уларнинг
ташкилотга таосирини аниқлайди. Муаллифлар меҳнат бозорини таҳлил
қилишнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор бериб, ташкилот ходимларини
шакллантириш жараёнларини кўриб чиқадилар. Муаллифлар ходимларни
ёллашни ташкилотнинг ривожланиш стратегияси билан боғлашади.
Персонални бошқаришнинг замонавий ёндашувларини таҳлил қилишда Г.
Реймаровнинг “Ходимларни ҳар томонлама баҳолаш: Меҳнат сифатини
бошқаришга муҳандислик ёндашуви” [11] асарида менежерлар ва соҳа
мутахассислари, шу жумладан илмий ва ишлаб чиқариш соҳасидаги меҳнат
сифатини ҳар томонлама баҳолаш учун мўлжалланган компютер тизимларидан
фойдаланиш методологияси ва амалиётига бағишланган. Ушбу ҳужжатда
ноаниқ таъсирлар ва баҳолаш усулларини ўрганиш натижалари келтирилган.
Персонал фаолиятини ҳар томонлама баҳолашнинг методологияси ва
фалсафаси ишчи кучининг ички ўзига хос хусусиятларига қаратилган. Ушбу
китобни шарҳлашда техника фанлари доктори, профессор, Россия Фанлар
академиясининг Бошқариш муаммолари институти директорининг илмий
ишлар бўйича ўринбосари, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Д.А.
Новиковнинг таъкидлашича, “ушбу китоб ходимларнинг ишончли ва самарали
ишини ҳар томонлама баҳолаш ва рағбатлантиришни таоминлайдиган
услублар, дастурий таоминот ва тадқиқот натижаларининг яхлит тизимини
тавсифловчи биринчи жиддий асарлардандир”.
Новиков Д.А эса ушбу иш тизимли-таҳлилий ва инструментал нуқтаи
назардан, шунга ўхшаш йўналишдаги ички ва ташқи ишланмалардан олдинроқ
ва устундир ва у иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши талабларига тўлиқ
жавоб берадиган янги илмий соҳанинг асоси – меҳнат сифатини бошқариш
эканлигини таъкидлайди.
“Персонални комплекс баҳолаш: Меҳнат сифатини бошқаришга
муҳандислик ёндашуви” китоби муаллифи барча амалиёт ва назариётчилар
каби мамлакатларнинг келажаги кўп жиҳатдан корхоналарнинг асосий
капиталини – одамлардан самарали фойдаланишга боғлиқ эканлигини айтиб
ўтади. Ушбу ишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ишлаб чиқилган дастурий
ва услубий мажмуаларни ва уларни энергетика, ядро саноатида ва бошқа
соҳаларда қўллаш натижаларини тавсифлайди.
Свергун О., Пасс Ю., Дякова Д., А.Новиковаларнинг (12) “HR–амалиёт.
Персонални бошқариш. Ҳақиқатда у қандай” асарида ходимларни бошқариш
соҳасидаги бир қатор муаллифлик усуллари ва уларни қўллаш ва амалга
ошириш бўйича ўзига хос кўникмаларни шакллантиришга ёндашувлар
тасвирланган. Китобда таклиф қилинган ечимлар вариантлари компаниянинг
бизнес мақсадларига эришиш учун инсон ресурсларидан оқилона
фойдаланишга қаратилган. Бу ишда асосан ходимларни бошқариш хизматига,
Do'stlaringiz bilan baham: |