INTERNATIONAL SCIENTIFIC-PRACTICAL CONFERENCE
«ACTUAL ISSUES OF THE DEVELOPMENT OF THE SOCIAL SECTOR OF THE
ECONOMY: DOMESTIC AND FOREIGN EXPERIENCE»
ANDIJAN, UZBEKISTAN, MAY
2020
98
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба»
«
Актуальные вопросы развития социального сектора экономики: отечественный и зарубежный опыт
»
ходимларни бошқариш соҳасидаги ғоялар ва вазифаларни бажарувчиси
сифатида алоҳида эътибор берилган. Китоб муаллифлари таъкидлашича,
“персонални бошқариш – бу нозик масала, бу ерда ҳеч қачон ягона тўғри ечим
бўлмайди ва аниқ битта тўғри йўл йўқ” деган хулосага келишади.
Персонални бошқаришнинг назарий асосларининг қисқача мазмунини акс
эттиришда Л.И.Лукичеванинг “Персонални бошқариш” [7] қўлланмаси
диққатга сазовордир. Ушбу ишнинг ўзига хос хусусияти олинган назарий
билимлардан, жамоада ишлаш кўникмаларидан, персонал билан боғлиқ
муаммоларни ҳал қилиш ва танлашда мустақиллик ва ҳаққонийликни ҳисобга
олган ҳолда амалий машғулотлар ва ўйинларни ўтказиш методологиясидир.
Кибанова А.Я., Дуракова И.Бларнинг [5] “Ташкилот персоналини
бошқариш” қўлланмаси умумийликдан хусусийликка тамойили асосида
тайёрланган. Бу ташкилотнинг персоналини бошқаришнинг маҳаллий
йўналишлари, фаолиятнинг ушбу соҳасини амалга ошириш учун услубий
асосларни, технологияларни ўрганишга қаратилган.
Қўлланмада ташкилотнинг ривожланиш стратегияси билан боғлиқ ҳолда
ишчиларни меҳнатга жалб қилишнинг асосий мақсадлари, роли ва аҳамияти,
ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда танлаш ва ёллашнинг
шаклланишининг асосий тамойиллари ва тушунчаларини ўрганади,
ходимларни баҳолаш технологиясини белгилайди, кадрлар сиёсатининг роли,
мақсади ва мазмунини, шунингдек уни шакллантириш тажрибасини, эҳтиёжини
очиб берилади. Муаллифлар ташкилотда ишлайдиган ходимлар билан
ишлашнинг ички тажрибаси ғоясини, низоларни ҳал қилиш, ходимларни
танлаш, жойлаштириш ва персонални баҳолаш механизмларини очиб
берадилар.
В.В. Кондратев ва Ю.А. Луневларнинг “HR – инжиниринг. Персонал
фаолиятини ташкил этишнинг замонавий моделини қандай яратиш керак” [6]
амалий қўлланмаси ҳам мутасаддиларда қизиқиш уйғотади. Ушбу қўлланма
аслида профессионаллар учун навигатор бўлиб, инсонни, корпоратив
архитектурани ва ахборот технологияларини боғлайдиган инсон ресурсларини
бошқариш тизимини яратиш бўйича амалий тавсиялар беради, ўзининг ноёб
психологик моҳиятини тушунишни ҳисобга олган ҳолда шахсни ташкилий ва
роль бирлиги сифатида тушунишни очиб беради. Балашов Ю.Книнг
“Персонални баҳолаш – чет эл компаниялари кадрлар сиёсатининг асосидир”
[2] қўлланмаси ҳам диққатга сазовордир. Унда таъкидланишича, “кадрлар
сиёсати ташкилотнинг нормал ишлашини таъминлаш учун шахсларга ёки
уларнинг гуруҳларига нисбатан шахсий қарорлар тўпламини ишлаб чиқиш
билан амалга оширилади, яъни ходимларни ёллаш, жойлаштириш, лавозимга
тайинлаш, ўқитиш, лавозимга тайинлаш ва тўлаш, ходимларни ишдан бўшатиш
каби ишлар тизимли ташкил этилиши керак”.
Балашов Ю.Книнг сўзларига кўра, кадрларга тегишли қарорларнинг
асосини ходимларни ва умуман ташкилотнинг персонал ҳолатини баҳолашнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |