Акт соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факултети Мустақил иш №3 Мавзу: Давлат бюджети, солиқлар


Иқтисодий моҳиятига қараб солиқлар эгри ва тоъғри солиқларга ёки бевосита ва билвоста турларга бўлинади



Download 41,99 Kb.
bet4/7
Sana25.06.2022
Hajmi41,99 Kb.
#704715
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
makro 3-mi amaliy

Иқтисодий моҳиятига қараб солиқлар эгри ва тоъғри солиқларга ёки бевосита ва билвоста турларга бўлинади:
Тоъғри солиқларни бевосита солиқ тоъловчиларнинг оъзи тулайди, яъни солиқни ҳуқуқий тоъловчиси ҳам, ҳақиқий тоъловчиси ҳам битта шахс боълади. Тўгри солиқ юкини бошқаларга ортиш ҳолати бўлмайди. Бу солиқларга даромаддан тўланадиган ва барча мулк солиқлари киради.
Эгри солиқларнинг ҳуқуқий тоъловчилари маҳсулот (иш, хизматни) юклаб юборувчилардир (хизмат коърсатувчилардир). Лекин солиқ оғирлигини товар (иш, хизмат)ни истеъмол қилувчилар тоълайди. Бу солиқлар товар (иш, хизмат) қиймати устига устама равишда қоъйилади.
Бу солиқларнинг ижобий томони мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни четга чиқиб кетишини чегаралайди, мамлакат ичида товарлар коъп боълишига ёрдам беради. Эгри солиқлар орқали товарлар қиймати оширилмаса, бозорларда уларнинг тақчиллиги ортади. Эгри солиқлар ставкасининг асосли равишда оширилиши корхоналар фаолиятининг молиявий якунига тоъгридан-тоъгри таъсир этмайди, яъни инвестицион фаолиятини қисқартирмайди. Аммо солиқ ставкаси таҳлил қилинмасдан ошириб юборилса корхоналар маҳсулотларини сотишда қийинчиликка учраб, фойдаси ва бюджетга тоъловлари камайиши мумкин.
Бу солиқларнинг яна бир томони муомаладаги ортиқча пул массасини камайтириб, инқирозни жиловлаб боради. Бироқ бу солиқлар иш билан банд боълган аҳолининг реал даромадини пасайтиради.
Жахон солиқ амалиётида тоъғри ва эгри солиқлар нисбатига қараб у ёки бу мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ёки иқтисодий қийинчиликлари борлигини таҳлил қилиб бериш мумкин. Масалан, АҚШда тоъғри солиқлар салмоғининг бюджет даромадида 90 фоизга яқин бўлиши бу ерда ривожланган бозор иқтисодиёти мавжудлигидан дарак беради.
Эгри солиқлар таркибига ҚҚС, аксиз солиғи, божхона божи, ер ости бойликларидан фойдаланиш солиқлари киради. Юқорида айтиб утилганидек, тоъгри ва эгри солиқлар ягона солиқ тизимини ташкил этиб бир-бири билан оъзаро боғланган. Умумий солиқ суммаси оъзгармаган ҳолда бирининг ставкасини камайтириш иккинчисини ставкасини оширишни талаб этади.
Солиқларнинг умудавлат (республика) ва маҳаллий солиқларга булиниши хукумат идораларининг республика хукумати ва маҳаллий хукуматларга боълиниши асосида келиб чиқади. Ҳар бир хокимият идоралари ўзларининг бажарадиган муҳим вазифаларидан келиб чиқиб, ўз бюджетига ва уни таъминлайдиган солиқларга эга бўлиши керак. Республика хукумати умумдавлат миқёсида катта вазифаларни мудофаа, хавфсизликни сақлаш, тартиб интизом инфраструктурасини яратиш, мехнаткашларга ижтимоий химоясини ташкил этиш ва бошқа бир қатор йирик вазифаларни бажаради. Шунинг учун унинг бюджети ҳам солиқлари ҳам салмоқли боълиши шарт.
Маҳаллий солиқлар хукуматлар бажарадиган вазифаларига қараб белгиланиб, уларга доимий ва тоълиқ бириктириб берилади. Маҳаллий ҳукуматлар асосан мехнаткашларга яқин боълганлигидан уларга ижтимоий масалаларни мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият, маориф, шаҳар ва қишлоқлар ободончилиги каби вазифаларни бажаради. Маҳаллий бюджетлар даромадларини купайтириш энг долзарб масалалардан биридир. Фақат оъз даромад манбаига тоълиқ эга боълган маҳаллий хукуматлар оъз фаолиятларини тоълиқ амалга оширишлари мумкин. Акс ҳолда, ҳар хил молиявий камчиликларга йоъл қўйиш эҳтимоли бор. Маҳаллий солиқларнинг муҳим хусусияти шундаки улар фақат шу худуднинг бюджетига тушади. Бошқа бюджетларга ажратмалар берилмайди.
Маҳаллий бюджетларнинг солиқ ва йиғимлари кам бўлганлигидан бу бюджетларнинг даромадлар ва харажатларини барқарорлаштириш (баланслаштириш) анча мураккабдир. Бу масалани ечишда илгари коърсатганимиздек худуддан республика бюджетига тушадиган солиқлардан ажратмалар берилади (масалан, ҚҚС, даромад солиғи ва бошқалар). Амалиётда шу солиқлардан маҳаллий бюджетларга улар бюджетини барқарорлаштириш учун 100 фоизгача ажратма бермасдан туриб субвенсия (мақсадли ёрдам) бериш ҳоллари учрайди.
Солиқ тизимининг такомилашганлиги солиқ турлари, ставкалари, солиқларнинг давлат бюджети таркибидаги даромадининг нисбати мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қай даражада мос келиши, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакат иқтисодиётини юксалтириш мақсадларига мутаносиблиги билан белгиланади.

Download 41,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish