3. Оъзбекистон Республикаси солиқ сиёсати ва солиқ ислоҳотларининг асосий йоъналишлари
Оъзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ сиёсати қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда:
Иқтисодиётни модернизатсия қилиш ва техник қайта қуроллантиришда солиқларнинг ролини ошириш,
Солиқларнинг раҳбатлантирувчи функсиясини кучайтириш,
Солиқларни унификатсия қилиш,
Иқтисодиётга солиқ юкини пасайтириш,
Солиқ ставкаларини пасайтириш ва ҳоказо.
Тоъғридан-тоъғри солиқ ставкаларининг пасайтирилиши, кичик бизнес субектлари учун соддалаштирилган солиқ тизимининг жорий этилиши иқтисодиётга рағбатлантирувчи таъсир коърсатмоқда.
Солиқ ислоҳотлари тоъғридан-тоъғри солиқларнинг ставкаларини камайтириш, ресурс тоъловлари ва мулк солиғи боъйича тушумлларнинг давлат бюджетидаги улушини оширишга қаратилган.
Оъзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бундай имтиёзлар ички инвесторларга ҳам берилишини коъзда тутувчи “Ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қоъшимча чора-тадбирлари тоъғрисида” ги Фармони имзоланиши билан иқтисодиётга инвестициялар жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиршда янги босқич бошланди. Ушбу фармондан коъзда тутилган мақсад “хоъжалик субектлари томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизатсиялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақобатбардош, экспортга йоъналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга мқаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш...” дир.*
Фармонда хоъжалик юритувчи субектларга уч йил мобайнида ишлаб чиқарини модернизатсиялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг обекти қийматини тоълашга йоъналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган амортизатсия маблағларидан фойдаланиш шарти билан, фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилиши коъзда тутилган. Шунингдек ишлаб чиқаришга жорий этилган янги технологик жиҳозлар беш йил муддатга мулк солиғидан озод этилди. Ягона солиқ тоълайдиган ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналарига эса ягона солиқ базаси харид қилинган янги технологик жиҳознинг қийматига тенг. Аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан коъп боълмаган миқдорга камайтириш ҳуқуқи киритилди.
Мазкур фармонда божхона тоъловлари боъйича имтиёзлар ҳам белгиланган боълиб, бу имтиёзлар Оъзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қоъмитаси томонидан тасдиқланадиган технологик жиҳозлар роъйхатига мувофиқ қоълланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |