АЙБЛАНУВЧИ
Эбл ўзининг шахсий ҳаётида мавҳум дипломатик гапларни
ишлатмасликни афзал кўрарди. Алоқа нури орқали Файф билан
сўзлашар экан, ўзини бир қадаҳ май олдида ўтирган
мўйсафиддек тутди.
—
Сизни топиш қийин бўлди, Файф.
Файф жилмайди. У хотиржам ва бепарводек эди.
—
Мен банд эдим, Эбл.
—
Бундан оз-моз хабарим бор.
—
Номини айтдими?
—
Қисман. Стин биз билан етти соатча бўлди.
—
Биламан. Бу менинг хатоим. Сиз уни бизга қайтарасизми?
—
Бундай қилолмасак керак.
—
У жиноятчи.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
126
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Эбл мийиғида кулиб қўйди-да, шаффоф ва тиниқ май ичидан
чиқаётган пуфакчаларга боқиб қадаҳни чеккароққа суриб қўйди.
—
Менимча, уни сиёсий қочоқ, деб аташ мумкин. Коинот
қонуни бўйича, у Трантор ерида дахлсиздир.
—
Ҳукуматингиз сизни қўллаб-қувватлайдими?
—
Бунга шубҳам йўқ, Файф. Мен қирқ йилча ватандан четда
хизмат қилдим, Трантор нимани маъқуллайди, нимадан норози
бўлади, буларни жуда яхши биламан.
—
Назаримда, сизнинг таклифингиз борга ўхшайди...
—
Ҳа. Сизнинг қўлингизда бизнинг одам бор.
—
У ким?
—
Коинот тадқиқотчиси. Трантор мулкига қарашли Ер
сайёрасининг вакили. Менда Стин бор, сизда эса ерлик.
Қандайдир маънода мувозанатда турибмиз. Сиз ўз
режаларингизни амалга оширишни бошламай, ультиматумингиз
тугамай ва давлат тўнтаришингиз рўй бермай туриб, кирт
масаласини ҳал қилиб олсак бўларди.
—
Бунга асло ҳожат йўқ. Ҳозирги вақтда рўй бераётган
ҳодисалар Саркнинг ички ишидир. Ҳеч қандай сиёсий воқеалар
кирт саноатига таъсир қилмайди деб кафил бўла оламан.
Назаримда, бу Транторнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини
қаноатлантирса керак.
Эбл ўйга толганча сўз қотди:
—
Бизда яна бир сиёсий қочоқ борга ўхшайди. Антиқа
ҳодиса. Айтгандай, у — флориналик Резидент. Ўзини Мирлин
Теренс деб атаяпти.
Файфнинг кўзларида ўт чақнади.
—
Бизда шундай шубҳа бор эди. Сарк ҳаққи, Эбл, сайёрамиз
ишларига Транторнинг очиқдан-очиқ аралашишининг чеки-
чегараси бўлиши керак. Сиз ўғирлаган одам — қотил. Унга
сиёсий бошпана беришга ҳаққингиз йўқ.
—
Бу одам сизга керакми?
www.ziyouz.com
kutubxonasi
127
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Уни алмаштиришни таклиф қилмоқчимисиз? Нима
истайсиз?
—
Эслатиб ўтилган мажлиснинг бутун мазмуни керак.
—
Битта флориналик қотил учун-а? Албатта, йўқ!
—
Бироқ, Резидентнинг қўлга тушиш тарихи жуда қизиқ.
Бунинг шахсан сиз учун катта аҳамияти бор...
***
—
Мен бу мажлисда ўз хоҳишим билан қатнашаётганим йўқ,
—
хўмрайиб сўз қотди Файф. — Шунинг учун, сизларга бирор
нима дейишни асло истамайман. Мен фақат эшитмоқчиман.
—
Назаримда, биринчи сўзни Стин олмоқчи, — деди Эбл.
Стин дарҳол қичқира бошлади:
—
Файф! Сиз мени Транторга мурожаат қилишга мажбур
этдингиз! Сиз мухторият қонунини буздингиз. Бунинг учун
мендан яхшилик кутманг. Мен Сквайр Файф каби изқувар
номига эга бўлмоқчи эмасман, балки менда бундай истеъдод
йўқдир, лекин мен мантиқий фикр юритишга қодирман. Ҳа!
Мен ўйлаб кўрдим. Кеча бизга Файф ўзи "Икс" деб атаётган
сирли бир жиноятчи ҳақида гапирди. Хулосам шундай: Бу
уйдирмадан мақсад Саркда фавқулодда ҳолат эълон қилишдир.
У мени алдай олмади!
—
Демак, ҳеч қандай Икс йўқми? — сўради хотиржамлик
билан Файф. - Унда сиз нега қочдингиз? Бу ахир ким
гуноҳкорлигини айтиб турибди-ку!
—
Ҳали шунақами? — қичқирди яна Стин. — Мен ўзим ўт
қўювчи бўлмасам ҳам, ёнғин тушган уйдан қочишим мумкинми,
йўқми?..
—
Ҳа, мен энди сукут сақламайман. Барча ўй-фикрларимни
ошкор этаман. Икс кимлигини ҳам айтишим мумкин! Менинг
бир нарсага шубҳам йўқ: сотқинлик қилган Буюк
Сквайрларнинг бири. Уларнинг ичида энг хабардор киши ким?
www.ziyouz.com
kutubxonasi
128
Do'stlaringiz bilan baham: |