ТУТҚУН
Зоти олий Самия Файф қизи, ниҳоят, ўз хоҳишларини ифода
этишни тўхтатиб, оддий сарклик аёл каби ўз ҳуқуқларини талаб
қилишга ўтди.
—
Истаган кемани кутиб олишга менинг ҳаққим бор, —
деди у ғазаб аралаш.
Бекат бошлиғи аниқ жавоб қайтарди.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
118
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
—
Хоним, биз сизни асло хафа қилмоқчи эмасмиз. Ҳамма гап
шундаки, биз Сквайрдан, яъни, отангиздан алоҳида топшириқ
олганмиз: сизга бу кемани кутиб олишга асло изн
бермаслигимиз зарур.
—
Балки, сиз менга бекатни тарк этишни ҳам буюрарсиз?
—
Йўқ, хоним. Сизни бекатдан ҳайдаш ҳақида топшириқ
бўлмади. Истасангиз, қолишингиз мумкин. Лекин, кема қўнувчи
қудуқларга яқинлашсангиз, сизни ҳибсга олишга мажбурмиз.
У кетди. Самия бекат дарбозаси олдида тўхтаган ўзининг
ҳашамдор машинасида қолаберди.
Отасининг бу иши ўтакетган виждонсизлик эди. У қизига
доимо ёш боладек қарайди. Мана бугун ҳам...
***
...Самия отасига руҳият зонди таъсирига дучор қилинган
коинот тадқиқотчиси ва Флоринага таҳдид қилаётган хавф
тўғрисида сўз очиши биланоқ, отаси унинг гапини кескин бўлди:
—
Унинг коинот тадқиқотчиси эканлигини қаердан биласан?
—
Унинг ўзи айтди.
—
Хавфнинг қандай хилдалигини гапирмадими?
—
Уни билмайди. У руҳият зонди таъсирига дучор қилинган.
Бунинг ахир энг яхши исбот эканлигани кўрмаяпсизми? У
ҳаддан зиёд нарсаларни билган. Бу, албатта, кимгадир ёқмаган!
—
Қизнинг товуши беихтиёр пасайди. — Агар унинг фикр-
ғоялари нотўғри бўлганда, руҳият зондини ишлатишга зарурат
туғилмасди.
—
Ундай бўлса, нега уни ўлдиришмабди?
—
Сиз Хавфсизлик Хизматига айтиб, у билан гаплашишга
ижозат олиб берсангиз эди, шу нарсани аниқлардим. У менга
ишонади. Буни биламан. Хавфсизлик Хизмати ҳам ундан
менчалик кўп ахборот ололмаса керак. Дада, буйруқ беринг, мен
www.ziyouz.com
kutubxonasi
119
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
у билан сўзлашай. Бу жуда муҳим.
Файф қизининг муштум қилиб тугилган қўлларини меҳр
билан ушлади-да, жилмайди.
—
Кейинроқ, Самия. Ҳозир эмас. Тез орада қўлимизга
учинчи одам тушиши лозим. Ўшанда, балки имконият туғилар.
—
Учинчи одам? Флориналик қотил эмасми?
—
Худди ўша. Уни олиб келаётган кема бир соатлардан сўнг
қўнади.
—
Унгача коинот тадқиқотчиси билан флориналик аёлга ҳеч
нарса таҳдид қилмайдими?
—
Йўқ.
—
Яхши. У ҳолда мен кемани кутиб оламан.
—
У кимсанинг келаётгани ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса
билмаслиги керак. Сенинг боришинг ножоиз.
—
Нима қилибди?
—
Самия, мен сенга давлат сиёсатини тушунтириб
беролмайман.
—
Сиёсатми, фи! — Қиз энгашиб отасининг қоқ
пешонасидан ўпди-да, кўздан ғойиб бўлди. Ҳозир эса қиз бекат
майдонидаги машинасида ожизона ўтирар эди. Ниҳоят у тушдан
кейинги ёрқин нурли осмонда қора нуқта пайдо бўлганини,
унинг катталашаётганини сезди.
***
Самия тугмани босиб ғаладондан бинокль олди. Уни
кўзларига тутди ва осмондаги қора нуқта катталашиб,
кичкинагина кеманинг шакл-шамойилига айланди.
***
Экраннинг бутун юзасини Сарк эгаллаб турарди.
—
Фазо бекати қаттиқ қўриқланмайди, — деди Ҳенро,
www.ziyouz.com
kutubxonasi
120
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
кемани бошқарар экан. — Бу таклифни ҳам мен киритдим. Ҳар
қандай нооддий кутиб олиш Транторни шубҳалантириши
мумкин, деб айтдим. Яна айтдимки, Трантор қанчалик ҳақиқий
аҳволни билмаса, биз шунчалик муваффақият қозонамиз.
—
Саркми, Транторми, — деди хўмрайиб Теренс, — нима
фарқи бор?
—
Сиз учун фарқи катта. Мен шарқий дарбоза яқинидаги
қудуққа қўнаман. Шу заҳотиёқ сиз кема тумшуғидаги эҳтиёт
эшикдан чиқинг ва дарбоза томон жадалланг, фақат шошманг.
Агар тўсиқ учраса, ўз билганингизча иш қилинг. Сиз буни
қотирасиз, ўтган воқеалар айтиб турибди. Дарбоза яқинида
сизни машина кутиб туради, бирор элчихонага етиб оласиз...
Ҳенро совуққина илжайди.
—
Қочганингизни билишгач, энг ёмон ҳолда, мени сотқин
сифатида отиб ташлашлари мумкин. Агар мени беҳуш ҳолда
топишса, фақатгина ишдан ҳайдашади — бундай аҳмоқнинг
кимга кераги бор. Айни шу ҳол мен учун маъқулроқ. Шунинг
учун, кетишингиздан олдин менга нисбатан нейротаёқ
ишлатинг. Улар қўна бошладилар. Иллюминатордан Сарк
шаҳрининг баъзи белгиларини пайқаш мумкин эди.
—
Ўзбошимчалик, — қўшимча қилди Ҳенро, — бу яхши
оқибатга олиб келмаслигини тушунсангиз керак. Сизда икки йўл
бор: ё Трантор, ёки Сквайрлар. Агар бир соатдан сўнг Трантор
ихтиёрида бўлмасангиз, сиз барибир кечгача Сквайрлар қўлига
тушасиз. Унда ҳолингиз не кечишини гапириб ўтиришнинг
ҳожати бўлмаса керак. Буни ўзингиз жуда яхши биласиз...
Экранда бекат намоён бўлди. Бироқ Ҳенро энди унга
қарамай қўйган, қўллари бошқариш тугмаларини илдам босиб,
кемани қўндиришга тайёрларди.
Кема пастдан бир милл юқориликда оҳиста айланар экан,
дум томони билан Сарк юзасига яқинлаша бошлади.
Қудуқдан юзларча ярд юқорида юритгичлар чийиллашга
www.ziyouz.com
kutubxonasi
121
Do'stlaringiz bilan baham: |