ХОТИМА.
БИР ЙИЛДАН СЎНГ
—
Рик! Рик! — Салим Жунц кема томон интилар экан,
қўлларини силкитарди. — Лона! Сизларни таниб ҳам бўлмайди-
я! Яхшимисизлар? Қалай яшаяпсиз?
—
Жуда яхши. Хатимизни олганга ўхшайсиз, — деди Рик
жилмаяр экан.
—
Албатта. Хўш, охирги ишлар тўғрисида нима дейсиз?
Улар махсус машинага ўтириб, Жунцнинг ишхонаси томон
www.ziyouz.com
kutubxonasi
149
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
йўл олишди. Фақат шундангина Валона маъюслик билан жавоб
берди:
—
Бугун эрталаб қишлоғимизга боргандик. Ҳамма ёқ, ҳатто
далалар ҳам бўм-бўш.
Валонанинг кийиниши ўзгарганди. У флориналик деҳқон
қизга асло ўхшамас, энди унинг Империя аёлларидан фарқи йўқ
эди.
—
Бир йил ўтар-ўтмас шунча аҳоли кўчирилибди-я! — деди
Рик.
—
Иложи борича ҳаракат қиляпмиз, Рик. О, мени кечирасиз,
энди сизни ҳақиқий исмингиз билан аташ керак-ку!
—
Раҳмат, шарт эмас. Эски номимга кўниколмадим. Менинг
номим - Рик. Мен фақат шу исмни эслай оламан.
—
Коинот тадқиқотига қайтиш масаласини ҳал
қилдингизми? Рик бош чайқади.
—
Ҳа, ҳал қилдим. Энди бу соҳада ишламайман. Эс-
ҳушимнинг бу қисми бутунлай йўқолган. Лекин афсус
қилаётганим йўқ. Мен Ерга қайтаман. У сайёра менинг
ватаним... Айтгандай, мен Резидент билан учрашаман деб умид
қилгандим.
—
Учрашолмасангиз керак. У бугун жўнаб кетиш ниятида
юрибди. У сизни кўришни истамаяпти. Ўзини олдингизда
айбдор ва гуноҳкор деб билади. Сиз унга нисбатан душманлик
кайфиятида эмасмисиз?
—
Йўқ. У менга яхшилик қилмоқчи бўлган, ва ҳақиқатдан
ҳам менинг ҳаётимни яхши томонга ўзгартирди. Энг аввало, мен
Лонани топдим. — У қизнинг елкаларидан қучди. Валона унга
майин нигоҳ ташлади ва жилмайди. — Резидент руҳият зондини
хавотирлик ҳиссини олишга мослаган, бироқ кучланишни тўғри
қўймаган. Ҳа, мен энди коинот тадқиқотчиси бўлолмайман.
Аммо мен Ерга қайтаман. У ерда ҳам одамлар керак.
—
Энди мен — Ер аёлиман, — деди Валона.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
150
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Рик уфққа боқди. Юқори Шаҳар ҳар доимгидек ёрқин эди,
лекин у ерда ҳеч ким яшамасди.
—
Флоринада қанча одам қолди? — сўради у.
—
Йигирма миллион атрофида, — жавоб берди Жунц. —
Кўчириш бошланғич жараёнда турибди. Кўпчилик қўшни
сайёралардаги вақтинчалик тураргоҳларда яшаяпти. Бу
қийинчиликлардан қочиб бўлмайди.
—
Энг охирги одам бу ердан қачон кетади?
—
Ҳеч қачон.
—
Тушунмадим.
—
Резидент бу ерда қолиш учун норасмий илтимос билан
мурожаат
қилди.
Унга
норасмий
рухсат
берилди.
Жамоатчиликка бу ҳақда хабар қилинмайди.
—
Бу ерда қолмоқчи? — ҳайратланди Рик. — Бутун
Галактика ҳаққи, нега?
—
Билмадим, — жавоб берди Салим Жунц, — менимча, бу
нарсани ўзингиз Ер ҳақида сўзлаганингизда тушунтирдингиз.
Унда ҳам шундай ҳислар бор. "Мен Флоринанинг ёлғиз ҳалок
бўлишига йўл қўёлмайман", деяпти у.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
151
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |