Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
хавотирлик анча пастки қатламларда ётган бўлса кераг-у, зонд
эса уларни қидириб, йўл-йўлакай ақлни ҳам вайрон қилиб
кетган. Натижада, менинг қўлимда ақлсиз жонзот пайдо бўлиб
қолди... Рик, мени кечир, жуда афсусланаман... Шундай қилиб
коинот тадқиқотчиси бутунлай ожиз кимсага айланади. Уни
бирор кимса таниб қолиши мумкин бўлган шарт-шароитдан
асраш лозим эди. Ўлдириб ҳам бўлмасди. Унинг билимлари
менга керак эди, эс-ҳушининг қайтишига ишонардим.
Мени Флоринага Резидент сифатида жўнатишларига
эришдим-да, қалбаки ҳужжатлар билан коинот тадқиқотчисини
ҳам ола кетдим. Кейин, уни даладан топиб олишларини
уюштирдим ва Лонанинг қўлига топширдим. У доктор билан
учрашмагунча ҳеч қандай хавф туғилгани йўқ. Шунда мен
Юқори Шаҳарнинг кучланиш станцияларига боришга мажбур
бўлдим. У ердаги инженерлар саркликлардан иборат эди, лекин
кириш-чиқиш назоратини флориналиклар эгаллагандилар.
Саркда юрган пайтимда қувват олиш йўлларини етарли
даражада билиб олганим учун кучланиш симларини
туташтириш қийин бўлмади. Ўшандан бери одам ўлдиришга
кўникиб қолдим. У пайтда докторнинг қоғозлари нусхаси ҳам
сақланишини билмасдим. Бу ҳақда ўйлаб кўриш керак экан.
Кейин, юз соатча аввал, — назаримда юз йилга ўхшайди, —
Рикнинг эс-ҳуши қайта бошлади. Бор гап шу. Жунц жаноблари
тўғри айтдилар.
Энди бир нарсага эътибор қилинг. Рикнинг қоғозлари
қаердалигини фақат мен биламан. Ҳеч бир сарклик, ҳеч бир
транторлик уларни тополмайди. Агар ўша ҳисоб-китоблар сизга
керак бўлса, менга сиёсий бошпана беришингиз зарур. Сарклик
ёки транторлик ўзини ватанпарвар деб аташи мумкин-у, нега
флориналик бундай қилмаслиги керак?
—
Биз сизни Саркка бермаймиз, — деди Жунц. — Сиз
коинот тадқиқотчисига етказган жисмоний заҳматингиз учун
www.ziyouz.com
kutubxonasi
142
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
суд қилинасиз. Натижа қандай тугашини билмайман, лекин
ҳозир бизга ёрдам берсангиз, бу айбингизни енгиллаштиради.
Теренс доктор Жунцга синовчан нигоҳ ташлади.
—
Доктор, сизга ишонишга ҳаракат қиламан... Коинот
тадқиқотчисининг гапига қараганда, Флоринанинг қуёши янги
юлдуз портлаши даврига кирган.
—
Йўғ-е! — Бу хитоб Валонадан бўлак барчанинг оғзидан
чиқди.
—
Қуёш пақ этиб портлашга тайёр турибди, — истеҳзо
билан жилмайди Теренс. — Бу рўй бериши билан Флорина
тамаки тутунидек йўқ бўлиб кетади.
—
Мен коинот тадқиқотчиси эмасман, лекин юлдузнинг
қачон портлашини олдиндан айтиш мумкин эмас, деб
эшитгандим, — сўз қотди Эбл.
—
Жуда тўғри. Айтинг-чи, Теренс, сизга Рик нега шундай
хулосага келганини тушунтирмаганмиди? — сўради Жунц.
—
Эҳтимол, бу нарса унинг қоғозларида ёзилгандир. Менинг
ёдимда фақат углерод оқимлари тўғрисидаги гаплар қолган.
—
Нима деяпсиз?
—
У доимо бир гапни қайтарарди: “Углеродли коинот
оқими. Углеродли коинот оқими...". Бундан ташқари, қандайдир
“каталик эффект”
8
ҳақида ҳам сўзлаганди. Бошқа ҳеч нарса
билмайман.
Стин ҳиринглади, Файф хўмрайди. Жунцнинг кўзлари катта-
катта очилди.
Кейин Жунц ғўлдиради:
—
Мени кечиринг. Мен ҳозир қайтаман.
У уч ўлчамли тасвирни тарк этди. Жунц чорак соатдан сўнг
қайтди. Ҳайратланиб атрофга боқди. Хонада фақат Эбл билан
Файф ўтиришарди.
—
Биз сизни кутаётгандик, доктор Жунц, — деди Эбл. —
8
Каталик эффект — бирон-бир физик ёки кимёвий жараённи тезлатувчи эффект
www.ziyouz.com
kutubxonasi
143
Do'stlaringiz bilan baham: |