Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:
1.
Абрамова Г.С. Практическая психология. Москва, «Академический
проект», Москва, 2001.
2.
Акимова М.К., К.М.Гуревич. Психологическая диагностика. Москва,
2005.
3.
Бурменская Г.В.,Карабанова О.А., Лидерс А.Г. Возрастно-
психологическое консултирование.Москва, МГУ, 1990.
4.
Дубровина И.В. Практическая психология образования. Санкт-Петербург,
Питер, 2004.
5.
Маленова А.Ю. Введение в профессию в схемах и таблицах. Омск, Изд-во
ОмГУ,2004.
6.
Аверин В.А. Психология личности: Учебное пособие, 2-е издание.- СПб.:
Изд-во Михайлова В.А., 2001.- 191 с.
7.
Анастази А. Психологическое тестирование: Книга 2; Пер. с англ./ Под
ред. К.М.Гуревича, В.И.Лубовского. - М.; Педагогика, 1982.-336 с.
8.
Бурлачук Л.Ф., Морозов С.М. Словарь-справочник по психодиагностике
– СПб.: Питер Ком, 1999.-. Романова Е.С. Психодиагностика: Учебное
пособие.- СПб.: Питер, 2005.- 400 с
9.
Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога: Учеб.пособие: В
2-кн.- М.: Изд-во Владос-ПРЕСС, 2002.
145
2- амалий машғулот
Психологик профилактика ишларининг мақсад ва вазифалари
Ишдан мақсад:
таълим олишда қийинчиликни ҳис этувчи болаларнинг
ўзлаштирмаслик ва дарсдан қочиш ҳолатларини олдини олиш бўйича
стратегияни ишлаб чиқиш.
Амалий машғулотнинг олиб борилиши
Ақл фақат билимлардан иборат бўлмайди,
балки билимларни фаолиятда
қўллашдан ҳам иборат бўлади.
Аристотель
Маълумки, таълим тизими ўзига хос мураккаб жараѐндир. Бунда асосан
ўқитувчи ва ўқувчининг мақсадга қаратилган самарали фаолияти юзага келади.
Таъкидлаш жоизки, ўқитиш ўзида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўқув
мақсадларига эришиш, ўқув режалари ва дастурларида ўзлаштирилиши кўзда
тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллашган қаратилган биргаликдаги
фаолиятини ифодалайди. Ўқитиш доимо ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро ҳаракат
жараѐни ҳисобланади. Шу ўринда таълим тушунчасининг мазмунини
аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир. Таълим-инсон томонидан маданий-
ижтимоий тажрибани жамият ҳаѐти учун зарур билим, кўникмаларни
ўзлаштириш жараѐни ва натижасидир. Таълим жараѐни ўқитувчи томонидан
ташкиллаштирилади ва бошқарилади. Бу жараѐнда ўқитувчи гоҳида
бошқарувчи айрим ҳолларда иштирокчи сифатида гавдаланади.
Шуни назарда тутиш керакки, умумтаълим мактабларида таълимнинг
асосий шакли бу дарс ҳисобланади. Ҳар қандай дарснинг мақсади-ўқувчилар
томонидан маълум бир билимларни ўзлаштирилиши, кўникма ва малакаларни
эгаллаши, эгалланган билимларни амалиѐтда қўллаш, қобилиятларини
ривожлантириш ҳамда улар томонидан ижодий фаолият тажрибасини
тўпланишини таъминлайдиган психологик-педагогик шарт-шароитларни
яратишдан иборатдир.
Бунинг учун эса ўқувчи шахсидаги қобилият, иқтидорини ҳамда ѐш ва
индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ѐндашиш лозим. Бу борада
машҳур адиб Л.Н.Толстойнинг қуйидаги фикрини келтириб ўтиш лозим. Унга
кўра, ―Агар ўқувчи мактабда ўзи бирор нимани яратишга ўрганмаса, ҳаѐтда
фақат тақлид қилади, кўчиради, чунки кўчиришга ўрганиш орқали мустақил
таклифлар қилганлар камдир‖.
Ҳар қандай дарс шундай тузилиши керакки, у ўқувчида ўқиш кўникмаси
ва истагини ривожланишига яъни ўқувчини ўқув фаолияти субъекти сифатида
шаклланишига ѐрдам бериши керак.
Таълим жараѐнининг асосий иштирокчиси бу ўқувчи шахси саналади.
Ўқувчи ўқитувчи томонидан берилаѐтган билимларни мақсадга мувофиқ
ўзлаштиришга ҳаракат қилиши керак. Ўқувчи учун таълим қийин муаммоли
вазият сифатида намоѐн бўлмасдан балки унинг шахси ва келажагини
ривожлантирувчи психологик омил бўлиши лозим. Таълимга нисбатан ўқувчи
146
шахсида салбий кечинмаларнинг мавжудлиги, ўқув фаолиятида қўйилаѐтган
талаблар ва уни бажариш билан боғлиқ равишда имкониятларни мос
келмаслиги натижасида уларда қийинчиликлар учраб туради.
Шу тарзда ўқувчилар таълим олиши жараѐнида юзага келиши мумкин
бўлган қийинчиликларни кўрсатиб беринг.
1 гуруҳ: педагогик сабаблар
2 гуруҳ:
ижтимоий-маиший сабаблар
3 гуруҳ:
физиологик сабаблар
4 гуруҳ: психологик сабаблар.
Ўқувчилар таълим олиши жараѐнида юзага келиши мумкин бўлган
қийинчиликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |