Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

1.
 
Мактаб психологи фаолиятида психокоррекцион ва 
ривожлантирувчи ишларнинг мазмуни 

Психологик коррекция мукаммал шахс тараққиѐти ва фаолиятини 
таъминлаш мақсадида у ѐки бу психологик тузилишларга йўналган психологик 
таъсир сифатида ифодаланади.

Психологик фаолиятнинг маълум бир шакллари ифодаси сифатида 
―психик тараққиѐт коррекцияси‖ тушунчаси дастлаб аномал (меъѐрдан 
оғишган) ривожланиш кўринишларига мувофиқ равишда дефектологияда 
вужудга келган. Бунда у бола тараққиѐтидаги нуқсонлар, оғишларни 
тўғирлашни англатади. Психологияда психокоррекция мавжуд бўлмаган 
психик функцияларни шаклантиришга шунингдек, психик ривожланишдаги 
орқада қолиш оғишлар бузилишларни таъсир чора-тадбирлари йиғиндиси 
сифатида талқин қилина бошлади.

Келгусида амалий ѐш даври психологиясининг ривожланишига 
кўра, соғлом психик ривожланиш соасида ―коррекция‖ тушунчасини қўллаш 
доираси кенгайди. Ҳозирги кунда психолог-амалиѐтчининг диагностикадан 
ташқаридаги ҳар қандай фаолликни намоѐн қилишини психокоррекция деб атай 
бошлаганлар.

Компенсация (ўрнини тўлдириш) тушунчаси мазмун-моҳият 
жиҳатдан яқин ҳисобланади бузилган функцияларни ривожлантириш, 
тенглаштириш ҳамда бузилганлар ўрнини босиш учун сақланиб қолганларини 
қайта тузиш натижасида психик ривожланишдаги номувофиқлик бартараф 
қилинади. ―Коррекция‖ тушунчаси инсоннинг психик ҳолатини олдиндан 
маълум бўлган ―психик тараққиѐт нормалари‖ билан мувофиқлигини 
таъминлаш учун ―юқоридан‖ мақсадга қаратилган психологик таъсирни 
назарда тутади. Бу инсоннинг у ѐки бу психик намоѐн бўлишида баъзан жуда 
қатъий ташқи четдан аралашувини англатади. психологик йўналганлик 
тузилишидан боғлиқликда соғлом онтогенетик ривожланиш доирасида ақлий 
тараққиѐт коррекцияси шахс ривожланиши коррекцияси невротик ҳолатлар ва 
неврозлар ривожланиши профилактикаси ва коррекцияси фарқланади.


75 

Г.С.Абрамованинг таъкидлашича, психокоррекцион фаолиятларни 
амалга оширилиши учта муҳим нуқтаи-назарларда юз бериши мумкин: 

-―худди мен каби бажар‖ психолог масъулиятни ўз бўйнига олади 
ва жуда қатъий фаолиятлар схемасини таклиф қилади; 

-―кел биргаликда бажарамиз!‖ психолог мижоз билан масъулиятни 
бўлишади; 

-―ўзинг ушбу усуллардан бирини танла!‖ мижозга масъулиятни ўз 
бўйнига олиш таклиф қилинади; 

Бошқаларига қараганда бирор-бир нуқтаи назарни шубҳасиз 
афзаллигини қатъий таъкидлаш керак эмас. Психокоррекцион фаолиятлар 
жараѐнида вужудга келадиган аниқ вазифалар амалий психологнинг касбий 
фаолияти 
тактикаси 
ва 
стратегиялари 
танловини 
талаб 
қилади. 
психокоррекцион дастури одатда психодиагностик тадқиқот натижалари 
асосида тузилади ҳамда амалий психолог таянадиган методологик 
тамойилларга асосланади. Психокоррекция тушунчаси етарли даражада ундан 
кенг тарқалган изоҳлар психик тараққиѐт меъѐрлари тушунчаси билан 
чамбарчас боғлиқ. Чунки у ѐки бу ѐш у ѐки бу психик функциялар ―меъѐри‖ 
тадқиқотчилар томонидан кўпинча турлича изоҳланади, ―меъѐр‖ чегаралари 
фанда қатъий аниқликка эга эмас. ―Меъѐр‖ тушунчаси нисбийлиги билан 
боғлиқликда психокоррекцион фаолиятларни амалга оширишнинг мумкин 
бўлган йўллри ҳақида савол туғилади.

Иккита асосий ѐндашувни стратегик ифодалаш мумкин: 

1.Барча ―универсиал‖ психотехнологиялар учун ишлаб чиқилган 
бирлик асосида статистик аниқланадиган ўртача меъѐрга келтириш сифатида 
коррекция амалга оширилиши.

2.Инсоннинг индивидуал хусусиятлари унинг ўзига хос 
имкониятлари ва умуман унинг психик ва шахс тараққиѐтининг ўзига 
хослигига қаратилган психологик ѐрдам кўрсатиш.

Психокоррекция методлари ва усулларининг умумий тавсифномаси

Психокоррекциянинг хилма-хил методлари мавжуд психологик 
йўналишлар доирасида шаклланган бўлиб, улардан асосийси психоанализ, 
бихевиоризм 
ва 
экзистенциал-гуманистик 
ҳисобланади. 
Мазкур 
йўналишларнинг турли методологияси ―соғлом‖, ―ақл-идроки жойда‖ бўлган 
инсон модели ҳақидаги ҳар хил тасаввурлар психокоррекция воситалари ва 
усулларида тафовутни талаб қилади.

Психоаналитик ѐндашувда психокоррекцион фаолият ноадекват 
психологик ҳимояни енгиб ўтиш (бартараф қилиши) орқали ―Олий -Мен‖ ва 
―У‖ ўртасидаги ички низоли ўзаро таъсир белгиларини камайтиришга 
қаратилган.


76 

Бихевиоризм йўналишида психокоррекцияга зарурият туғдирувчи 
меъѐрдан оғиш ―зарарли‖ билиш натижаси сифатида талқин қилинади. Шунинг 
учун мижознинг ҳаѐт тарзига мос келмаган хулқ-атвор шаклларини 
ўзгартиришга алоҳида эътибор берилади, коррекцион фаолият энг аввало зарур 
хулқ-атвор шаклларига ўргатишга қаратилади.

Экзистенциал-гуманистик йўналишида психокоррекцион фаолият 
энг аввало ижобий шахс ўзгаришлари (шахсий тараққиѐт ўз аҳамиятини 
ошириш, ҳаѐт тарзини кенгайтириш) учун шарт-шароит яратиш сифатида 
тушунилади. Бунда психологнинг вазифаси мижознинг индивидуал 
хусусиятларини психик тараққиѐт меъѐрлари билан мувофиқлигини 
таъминлашга эмас, балки шахснинг ўзига хос имкониятлари, истиқболлари 
заҳираларига қаратилган мўлжалган олишдан иборат.

Рус психологиясида психокоррекцион фаолиятлар мазмуни асосий 
илмий мактабларнинг назарий ѐндашувларини акс эттиради. Масалан, маданий-
тарихий ѐндашув доирасида психокоррекция ривожланишнинг энг яқин 
зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгилар тизимини ўзлаштириш орқали олий 
психик функциялар ривожланишисифатида тушунилади. Фаолиятли-парадигма 
(сўзларни туслаш ѐки турлаш жадвали) психокоррекцияни ҳаракатлар тизими 
ва фаолиятни аниқ структуралаштиришни шакллантириш билан боғлайди.

Психокоррекция методлари ва усулларини нафақат психологиянинг 
асосий назарий йўналишлари нуқтаи назаридан балки психокоррекция 
мақсадлари нуқтаи назаридан ҳам муҳокама қилиш мумкин. Масалан, 
―Амалий 
психологнинг 
иш 
китоби‖ 
муаллифлари 
индивидуал 
психокоррекцияда иккита йўналишни ажратганлар: 

Психикани бошқарувчи функцияларини кучайтириш, эмоционал 
ўзини ўзи назорат қилиш ва ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш методлари. 
Шу ўринда мижознинг ўзини ўзи психик бошқаришини такомиллаштириш 
вазифаси ишга доир ишбилармон суҳбатлар ѐрдамида ҳал қилинади. Бу 
жараѐнда мижознинг қийинчилик туғдираѐтган аниқ хатти-ҳаракатлари, 
фаолияти муҳокама қилинади. Низоли вазиятнинг тасодифий ташаббускори ѐки 
оила аъзоси, раҳбарият ѐки ҳамкасблар томонидан билдирилаѐтган турли ташқи 
таъсирларга адекват реакцияларни шакллантириш ва назорат қилувчи 
эмоцияларни ривожлантириш, ишонтириш ѐрдамида ўзини ўзи бошқаришнинг 
билиш ва эмоционал таркибий қисмларини коррекцияси амалга оширилади.

Меъѐрий-қадриятлар коррекцияси методлари. Унинг объекти 
бўлиб, ҳамкорликдаги тамойиллар мақсадлар вазифаларга бўйсунишданг воз 
кечишни маълум тартиб ва қоидалар белгилашга қарши эътирозни асословчи 
меъѐий мажмуалар намоѐн бўлади.

Эркинликдан асоссиз марҳум қилиниш ҳисси зарарли одатларга 


77 
носоғлом қизиқишларга олиб келади. Гуруҳий психокоррекция методлари 
одатда шахс хулқ-атвори ва шахслараро мунсабатлар меъѐрини ишлаб чиқишга, 
вазиятга тез реакция билдириш қобилиятини ривожлантиришга, турли гуруҳлар 
ва турли шароитларга тез мослашишга йўналтирилган.

Бундай методлар сифатида махсус ишлаб чиқилган психотехника 
машғулот ролли ўйин гуруҳий баҳс-мунозара ва бошқалардан фойдаланилади.
 
Амалиѐтчи психологнинг диагностик - коррекцион иши мураккаб 
фаолият турларидан бири бўлиб, махсус психологик тайѐргарликни талаб 
қилади. Амалиѐтчи психологнинг диагностик - коррекцион фаолияти мураккаб, 
жавобгарликни талаб қилади. Бу жараѐн биринчи бўлиб, тарбияси қийин ва 
нормал болаларни ўрганишга бағишланган педагогик тадқикотларда Л.С. 
Виготский томонидан қўлланган. Бу схема бўйича И. Шванцара шахс 
тараққиѐтини диагностика қилишнинг босқичли экспериментал-психологик 
нуқтаи - назарини таклиф этади.
 
Бу босқичлар қуйидагилар:
-
Психологга расмий илтимос.
-
Психологик муаммони аниқлаш.
-
Тадқиқот методини танлаш.
-
Психологик диагноз қўйиш
-
Амалий тавсиялар.

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish