Тажриба (эксперимент) методи.
Бу метод турли ѐшдаги одамлар
(чақалоқ, бола, ўспирин, балоғатга етган ва қарилар)нинг психикасини
чуқурроқ, аниқроқ тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими ҳисобланади.
Эксперимент методи ѐрдамида сунъий тушунчаларнинг шаклланиши, нутқнинг
ўсиши, фавқулодда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш
жараѐнлари, шахснинг ҳис-туйғулари, характери ва типологик хусусиятлари
ўрганилади. Инсон психикасииинг нозик ички боғланишлари, муносабатлари,
қонуниятлари, қонунлари, хоссалари, мураккаб механизмлари текширилади.
Бунинг учун эксперимент материалини текширувчи синчковлик билан
танлаши, объектив тарзда ҳар хил ҳолат ва вазиятларни, яратиши, бунда
синалувчининг ѐши, ақл-идроки, характер, хусусияти, ҳис-туйғуси, қизиқиши
70
ва савиясига, турмуш тажрибасига, кўникма ва малакаларига эътибор бериши
лозим.
Тажриба методи ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига
ажратилади. Табиий метод психологик-педагогик масалаларни ҳал қилишда
қўлланади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда А. Ф. Лазурский
таърифлаган. Табиий методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари
аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган
кишиларнинг
психологик
ўзгаришлари,
ўзаро
муносабатлари,
иш
қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини ҳал қилиш назарда
тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчилар
(боғча болалари, мактаб ўқувчилари, ишчилар, деҳқонлар, ходимлар ва
ҳоказолар) нинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараѐнида берилаѐтган
билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ѐшдаги одамларга
тарбиявий таъсир ўтказиш кундалик меҳнат тарзи доирасида амалга
оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш
самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (гоҳо гуруҳ ва
жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-
йўриқлар, тавсиялар, кўрсатма ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади.
Ҳозир инсон психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб
электрон ҳисоблаш машиналари (дисплейлар), қурилмалар, мослама ва
жиҳозлар мавжуд. Улар одамдаги психологик жараѐнлар, ҳолатлар,
функциялар, вужудга келаѐтган янги сифатларни қайд қилиш ва ўлчашда
қўлланади. Кўпинча детекторлар, электрон ва радио ўлчагичлар, секундомер,
рефлексометр, хронорефлексометр, люксметр, аномалоскоп, тахистоскоп,
аудиометр,
эстезиометр,
электромиограмма
электроэнцефалограмма
кабилардан фойдаланилади.
71
Лаборатория методи ѐрдами билан диққатнинг сифатлари, сезги, идрок,
хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий
зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча
лаборатория шароитида кишилар (учувчи, шофѐр, оператор, электрончилар) ва
кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин
кўтарилиши)нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатиши бўйича
ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш,
эмоционал-иродавий, асабий зўриқиш, жиддийлик, танглик қандай содир
бўлаѐтганини ифодаловчи маълумотлар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |