Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Нима учун одамлар руҳий касал бўладилар?



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Нима учун одамлар руҳий касал бўладилар? 
Онгли фаолият олий психик фукциялардан биридир. 
Онгни эволюцион - физиологик аспектда бош мия ва бутун организмнинг 
мураккаб интеграл юқори фаолиятини таъминловчи марказий нерв 
ситемасининг холати деб таърифлаш тўғри бўлар эди. 
Юқори даражада ривожланган хайвонларда бу психик фаолиятдир. 
Психоижтимоий аспектда онгли фаолият психик фаолиятдан ажралмасдир. 
Онг ҳамиша нима ҳақидадир билим беришдан иборат, у фаолият билан 
бевосита боғлиқдир. Ҳар - ҳил руҳий касалликларда онг, эс хуш бузилиши 
мумкин. Руҳий касалликлардан ташқари эс-хуш айнишига сабаб бўладиган 
таасуротлар бор калла ва миянинг шикастланиши, интоксикациялар, кучли
руҳий жараѐнлар кучли иситма билан ўтадиган юқумли касалликлар (тепкили 
терлама, безгак, зотилжам ва бошқалар). 
Эс-ҳушнинг айниши бир неча секунддан тортиб бир неча ойга чўзилиши 
мумкин. (Эснинг кирарли-чиқарли бўлиб туриши, амбулатор автоматизм, 
истерик леторгия ва бошқалар). 
Эс-ҳуш айнишининг онгнинг йўқолиши, бузилиши, тўхташи типидаги 
хиллари қуйидагилар: обнубиляция (лотинча нубес маъноси булут) онгнинг 


45 
энг енгил даражада бузилиши, онг бир неча дақиқа хиралашиб туман 
босгандек бўлиб қолади, теварак атрофдаги вазиятни билиш, таниш 
бузилмайди, обнубиляциядан кейин амнезия бўлмайди. 
 
Невроз қандай келиб чиқади? 
Психоген касалликларнинг ҳаммадан кўп тарқалган формалари
неврастения, истерия ва миядан нари кетмайдиган хаѐл неврозидир. Невроз 
сўзи (грекча –нейрон - нерв) сўзидан олинган бўлиб, психоген касалликлар, 
яъни олий нерв фаолияти турмушдаги мушкул ахволлар ва кечинмаларнинг 
психикага ѐмон таъсир қилиши натижасида рўй берадиган ҳолатдир. 
Неврозлар таснифи учун И.П.Павловнинг одам олий нерв фаолияти 
типлари тўғрисидаги таълимоти катта аҳамиятга эга. Неврозлар кўпинча нерв 
тизими кучсиз ѐки мувозанатлашмаган кучли типдаги кишиларда вужудга 
келади. 
Одам шахсининг ўзи ва унинг тарихий ривожланиш даврида шаклланган 
бутун хусусиятлари неврозларнинг вужудга келишида муҳим рол ўйнайди. 
Айниқса қийин ва узоқ давом этадиган мушкул вазиятлар туғилса шу 
маҳалгача соппа-соғ юрган одамларда ҳам неврознинг ҳамма асосий 
формалари, жумладан истерия пайдо бўлиши мумкин. 
Бироқ истерик характер кўринишидаги мойиллик бўлса ана шунда кўпинча 
истерия келиб чиқади. Истерик характер асосан одамнинг нозик қилиб 
тарбияланиб, турмушга мослашаолмайдиган, нўноқ бўлиб қолиши натижасида 
шаклланиб боради. 
Неврознинг яна бир формаси неврастениянинг пайдо бўлишида 
характердаги бир қатор хусусиятларни нотўғри шаклланиши сабаб бўлади. 
Ота-оналар болаларни куч ва имкониятларини ҳисобга олмай туриб, 
муваффақият қозонишга ундаши шу хилдаги характер шаклланишига имкон 
беради. 
Одамнинг ѐшликдан ортиқ даражада ҳиссиѐтли қилиб тарбияланиши ва 
зиддиятли мураккаб вазиятларда бир қарорга келиши зарур бўлиб турган 
шароитларда ўз характерларини бўғиб қўйишга мойил бўлиши кўпинча миядан 
нари кетмайдиган ҳаѐл неврозининг келиб чиқишига йўл очади. 
Бемор кайфияти пасайиб умидсизлик ўз-ўзидан қониқмаганликни ифода 
этади. Хаѐлдан кетмайдиган фикрлар неврози узоқ вақт давомида сақланиб 
қолиши, сурункасига кечиш хусусиятига эга. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish