Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Оила – ижтимоий зарурат. 
Маълумки табиатдаги бутун мавжудот тирик организмлар борки 
барчасининг жуфтликда яшаши ҳаѐтий қонуниятлардир. Шундай экан, 
инсоният табиат сарвари сифатида киши-шахс тариқасида шаклланиб чиқишига 
қадар ҳам шундай табиий заруратга эҳтиѐж сезган. 
Никохдан ўтишга қадар шахслар ўзлари танлаган кишининг ирсиятини 
билишлари лозим. Афсуски, шундай касалликлар борки, улар наслдан-наслга 
ўтади. Қариндош - уруғдан қиз олиш ѐки қиз бериш одати қатъий қораланиши 
ва ундан бутунлай воз кечиш керак. Чунки айрим ота-оналар шундай 
никоҳларга розилик бериб, натижада ногирон ва касалманд фарзанд дунѐга 
келишига сабабчи бўладилар. Психогигиенаниннг энг муҳим вазифаларидан 
бири ҳар томонлама тўла тўкис жинсий ҳаѐтни қарор топтиришга ѐрдам 
беришдан иборатдир. Бу соҳадаги бузилишлар кўпинча анча-мунча руҳий 
жароҳатлар ва асаб бузилишларга олиб келади. 
Нотўғри олиб борилган жинсий ҳаѐт кўпинча кишини оғир изтиробга 
солиб у кўпгина келишмовчиликларнинг сабабчиси ҳисобланади. Айниқса 


43 
жинсий ҳаѐтдаги чекинишлар ва бу ҳаѐтнинг эстетик жихатларини билмаслик 
замирида эркакда ва аѐлда жинсий совуқлик каби бузилишлар кузатилади. 
Айрим шахсларда жинсий мойиллик устунлик қилиши натижасида у жинсий 
ҳаѐтга кўпроқ эътибор беради, бундай ҳолат шахсда патологик ривожланиш 
белгиси борлигини кўрсатади. 
Жинсий ҳаѐт фақат турмуш қургандан кейин бошланиши керак. Жинсий 
ортиқчаликлар ва сексуал бузуқликлар нерв системасини ҳолдан тойдирадиган 
омил ҳисобланади. 
Патопсихология тиббиѐт психологиясининг тармоғи бўлиб, касал одам 
психикасини ўрганадиган тармоқ. Э Кречмер (1888 - 1964) тиббиѐт 
психологиясини фан сифатида ажраб чиқишига ўзи яратган назарияси билан
ҳисса қўшган олим. 
Тиббиѐт психологиясининг мақсади беморга унинг шахсига оид 
индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шубҳасиз терапевтик самара
берадиган усулларни топиб ѐндошишдир. 
Тиббиѐт психологияси қуйидагиларни ўрганади: 
А) Касалликларни психик кўринишини. 
Б) Касалликларни келиб чиқиши ва ўтишида психиканинг қандай рол
ўйнашини. 
Б) Уларни даволашда психиканинг ролини. 
Г) Касалликларни олдини олиш ва соғлиқни мустаҳкамлашда психикани 
қандай рол ўйнашини. 
Касалликни даволашда психиканинг роли қай даражада? 
Турли касалликларни даволашда психиканинг роли жуда катта, 
касалликни даволашда касалларга психик таъсирнинг аҳамияти аллақачон 
исботланган. 
Касалларга даво мақсадида режа асосида мунтазам психик таъсир 
кўрсатиб бориш психотерапия деб аталади. 
Касалликларни олидини олиш соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашда 
психиканинг ролини алоҳида фанлар психигигиена ва психопрофилактика 
ўрганади. 
Тиббиѐт психологияси бир - бирига яқин, аммо бир - биридан фарқ 
қиладиган икки тушунчани - психопатология ва патопсихологияни (паталогик 
психологияни) ўз ичига олади. Психопатология бу-аввало руҳий 
касалликларда, шунингдек бошқа касалликларда ҳам психикада рўй берадиган 
жами ўзгаришлардир. 
Патопсихология психологиянинг ана шу ўзгаришларини ўрганадиган 
соҳаси ѐки касал одам психикаси тўғрисидаги таълимотдир. 


44 
1. Жисмоний ѐки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим
муассасалари
 
фаолиятининг ўзига хослигини назарга олиб, психолог ўз иш 
режасини айнан шу тоифадаги болалар билан индивидуал ишлашга, уларнинг 
соғлигини тиклашга қаратади. Нутқий, руҳий-асабий, ҳаракат аъзоларидаги 
камчиликларни бартараф этишда сақланиб қолган фаолият ва имкониятларидан 
тўла фойдаланиш йўлларини излайди ва бу борада муассаса врачи ва 
дефектологлари билан ҳамкорлик қилади. 
2.
 
Жисмоний ѐки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим 
муассасаси психологи тавсия этилган ташхис методикаларидан, болаларнинг 
ѐши, жинси, соғлиги, касаллик турларига қараб фойдаланади, олинган 
маълумотларни муассаса дефектологлари билан биргаликда муҳокама этади, 
болаларнинг соғлигини тиклашда бевосита иштирок этади.
3

Нуқсонли ривожланиш турларига қараб болаларнинг ҳар бирига 
индивидуал ѐндашган ҳолда уларга касбий тасаввурлар бериш, касб-ҳунарга 
йўналтириш ва касбга тайѐрлаш ишларини мураббий ва педагоглар билан 
биргаликда олиб боради, мактабдан кейинги ҳаѐт йўлини аниқ ва ижтимоий 
мақбул тарзда режалаштиришда ота-оналар ва ҳомийлар билан ҳамкорлик 
қилади.
4.
 
Жисмоний ѐки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим 
муассасаси психологи тиббий, педагогик-психологик кўрик комиссияси ишида 
психологик муаммолар бўйича ўз таклиф ва хулосалари билан иштирок этади. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish