Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Психологик  профилактика



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Психологик 
профилактика 
босқичлари 
Дастлабки 
профилактика 
(1-босқич) 
Муаммолари 
мавжуд болалар 
профилактикаси 
(2-босқич)
―Тарбияси қийин‖ 
болалар 
профилактикаси 
(3-босқич) 


38 

ижтимоийлашув, таълим ва тарбия жараѐнида шахс шаклланиши 
ҳамда ривожланишидаги оғишларнинг олдини олиш бўйича чоралар белгилаш, 
болаларнинг катталар ва тенгдошлари билан бўладиган мулоқоти ҳамда 
муносабатларида психологик шикаст етказувчи омилларни бартараф этишга 
ѐрдам кўрсатиш; 

асабий-психик зўриқиш ва шахс сифатларининг бузилиши 
аломатлари аниқланган, шунингдек, аддиктив қарамликда бўлган (алкоголь, 
наркотиклар, токсик моддаларга ружу қўйиш, интернет-қарамлик ва бошқа шу 
каби ҳолатлардаги) ўсмирларга психологик ѐрдам кўрсатиш; 

мактабгача ва умумтаълим муассасалари, меҳрибонлик уйлари 
ҳамда оилада болалар тарбияси ва таълимининг психогигиеник шарт-
шароитларига риоя этилишини назорат қилиш, бу шароитлар бузилган 
ҳолатларда чоралар кўриш; 

болалар ва ўсмирларни ўз қизиқишлари, мойилликлари, 
қобилиятлари ва билимларини татбиқ этишни хоҳлаган ҳаѐтий фаолият 
соҳаларини англаб етишга тайѐрлаш; 

ота-оналар ѐки қонуний вакилларга, педагогларга (уларнинг 
розилиги билан) шахслараро муносабатларда, оилада ѐки педагогик жамоада 
носоғлом психологик иқлим муаммоларини ҳал этишда психологик ѐрдам 
кўрсатиш, психологик шикаст етказувчи омиллар таъсирини бартараф этиш 
бўйича чоралар кўриш. 
Психологик профилактика йўналиши бўйича олиб бориладиган 
ишлар:
мақолалар ѐзиш, бюллетень (варақалар), деворий газеталар чиқариш, 
―Ишонч қути‖ ҳамда ўқитувчилар ва ўқувчилар учун турли мавзу йўналишлари 
бўйича баҳс-мунозаралар ташкил этиши, тўгараклар ташкил этиб тадбирлар, 
психологик-педагогик консилиум (муаммо, вазият, ҳолатларни ўрганиш ва 
тегишли чоралар ишлаб чиқиш жараѐни) лар ўтказиш, дарсларни психологик 
жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат. 
Психопрофилактика доирасида психолог фаолиятининг вазифалари 
таълим тизимида амалий психологик хизмат соҳасида жуда аниқ кўринади. 
Улар қуйидагилардан иборат: 
-болалар, ўсмирлар ва ѐшларни таълим муассасаси шароитларига 
мослаштиришга қаратилган фаолият, мослашув даврида болаларга ѐрдам 
кўрсатиш бўйича педагоглар, ота-оналар, тарбиячилар ва бошқалар учун аниқ 
тавсиялар ишлаб чиқиш; 
-таълим жараѐни иштирокчилари билан олиб бориладиган таълим 
жараѐнига ўқувчиларни мослаштириш ҳамда ҳар томонлама ва соғлом шахс 
тараққиѐтини таъминлаш учун мўлжалланган, индивидуал фаолият дастурини 
яратиш; 


39 
-таълим тизимида янги босқичга ўтишдаги (бошланғич мактабдан нотўлиқ 
ўртага, нотўлиқ ўртадан ўрта таълимга, ўрта таълимдан касбий фаолиятга ва 
бошқалар) дезадаптация ҳолатлаини олдини олишга ѐрдам берувчи шарт-
шароитларни яратиш; 
-таълим муассасасида ижобий психологик муҳитни яратишга қаратилган 
турли хилдаги фаолият турларини олиб бориш; 
-педагогик жамоадаги психологик зўриқишларни олдини олиш ва 
бартараф қилиш бўйича чора-тадбиларни амалга ошириш ва бошқалар.
Таълим тизимидаги юқорида қайд қилинган психопрофилактик фаолият 
вазифаларини ҳар хил ижтимоий тизимларда амалий психолог фаолиятига 
тдбиқ қилиш мумкин. у ҳолда мазкур вазифаларни умумий кўринишда 
қуйидагича ифодалаш лозим: 
-ташкилот ходимларини айниқса, янги ва ѐш мутахассисларни ушбу 
муайян ташкилот шароитларидаги касбий фаолият шартларига нисбатан 
мослаштириш бўйича фаолият; 
-алоҳида ходимлар ва турли тоифалардаги ходимлар билан ишлаш учун 
махсус дастурлар ишлаб чиқиш; 
-иш жойи, лавозими, касб ўзгаришида юзага келиши мумкин бўлган 
дезадаптация ҳолатларини олдини олишга ѐрдам берувчи шарт-шароитларни 
яратиш; 
-муассасада ижобий психологик муҳитни яратишга қаратилган ҳар хил 
фаолият турларини олиб бориш; 
-ходимларнинг психологик зўриқишларини олдини олиш ва бартараф 
қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва бошқалар.
 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish