Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


 Соғлом психикани тарбиялашда психогигиена ва



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

3. Соғлом психикани тарбиялашда психогигиена ва 
психопрофилактиканинг ўрни 
Психогигиенанинг қуйидаги тармоқлари мавжуд:
1. Ёшга оид психогигиена.
2. Меҳнат ва таълим психогигиенаси.
3. Турмуш психогигиенаси.
4. Оила ва жинсий ҳаѐт психогигиенаси. 
Ёш психогигиенаси 
Одамнинг руҳий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш вазифалари 
унинг ѐши улғайиб борган сари ўзгариб боради. Шу жиҳатдан олганда болалик 
даври, пубертат давр ва инволюция (ривожланишнинг акси, сўлиш) даврини 
ҳаммадан масъулиятли деб билмоқ лозим. 
Мана шу пайтларда одам психикасида, шунингдек, асаб тизимининг 
айрим бўлимлари ва бутун организмда катта ўзгаришлар рўй беради (шахс ва 
характернинг шаклланиши, қариш жараѐнлари) 
Илк гўдаклик даврида болани қатъий кун тартиби билан боқиш 
психогигиеник жихатдан ката аҳамиятга эгадир. 


41 
Оиладаги соғлом муҳит ота билан она ўртасидаги ўзаро муносабатлар 
фарзандлар тарбиясида муҳим рол ўйнайди. 
Тарбиянинг бузилиши ва камчилиги – ѐмон таъсир қолдирадиган 
психогигиеник омилдир. Ҳар бир даврнинг ўзига хос психогигиеник 
талабларига амал қилиш соғлом турмуш тарзини таъминлайди. Жумладан кун 
тартиби, тўғри овқатланиш жисмоний тарбия билан шуғулланиш ва бошқалар. 
Нима учун одам меҳнат қилади? 
Меҳнат ва ўқиш психогигиенаси
Психогигиена нуқтаи назаридан меҳнат одамга фойдали ва зарурдир. 
Кишининг меҳнатга эмоционал жиҳатдан қандай муносабатда бўлиши жуда 
муҳим омил ҳисобланади. 
Меҳнат шахсни шакллантириш воситаси, ижод, илҳом ва турли-туман 
ҳиссий 
кечинмаларнинг 
манбаи 
бўлиб 
хизмат 
қилади. 
Меҳнат 
психологиясининг меҳнат фаолиятининг барча турларига таалуқли бўлган бир 
неча умумий вазифалари ва муаммолари мавжуд. 
Агар кишининг касби унинг қизишлари ва тайѐргарлигига мос келса, у 
ҳолда меҳнат қувонч, завқ, руҳий соғломлик манбаига айланади. 
Меҳнат психогигиенасининг муҳим бўлимларидан бири ақлий меҳнат 
гигиенасидир. Ақлий меҳнат нотўғри ташкил этиладиган бўлса, саломатликка 
путур етказадиган омил бўлиб қолиши мумкин. 
Ақлий меҳнат мия тиниб турган пайтда (куннинг биринчи ярмида) айниқса 
самарали ва фойдали бўлади. Бундай меҳнат танафуссиз 3-4 соатдан узоқ 
чўзилмаслиги керак. 
Ақлий меҳнат билан шуғулланаѐтган одамнинг тез-тез чалғиб туриши, 
шовқин-сурон, телефон қўнғироқлари ва бошқалар ишга ҳалал беради. 
Ақлий меҳнатни жисмоний ҳаракат, меҳнат, сайр қилиш билан бирга олиб 
бориш керак. Чекиш ақлий меҳнатга халал беради, асаб тизимини 
стимуллаштирадиган қўзғотувчи моддалар (фенамин, кофеин, кофе, аччиқ чой) 
ҳам тавсия этилмайди. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish