Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


«Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив методикаси М.З. Дукаревич



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

«Мавжуд бўлмаган ҳайвон» проектив методикаси М.З. Дукаревич 
томонидан ишлаб чиқилган
бўлиб, ўсмирнинг ҳаѐтидаги инқирозли 
вазиятнинг (дезадаптацияси) сабаби бўлиши мумкин бўлган идрок 
назоратидан холи бўлган, шахснинг англанмайдиган базисли хусусиятларини 
аниқлашга имкон берувчи самарали психологик методикалардан бири 
ҳисобланади. 


204 
Ушбу методиканинг юқори оммавийлиги шахснинг яширин белгилари, 
идрок этилмайдиган ички низоларни аниқлашда амалий самаралилиги, 
қўлланилишининг осонлиги ва оддийлиги билан изоҳланади. Диагностика 
жараѐнида ўтказилган проектив методикаларнинг афзаллик томонлари 
шундаки, ўсмир паст натижалар олишидан хавотирланмайди. Айни вақтда 
ташқи томондан намоѐн бўлмаслиги мумкин бўлган чуқур англанмаган шахс 
хусусияларини аниқлаш имконини беради. 
Проектив расмни чизишда синалувчи томонидан ўйлаб топилган 
графикли тасвир тадқиқотнинг асосий объекти ҳисобланади. Ушбу тимсолни 
шакллантиришда етакчи ролни ўсмир (шахс) эҳтиѐжи, истаклари ва бутун 
психик тўзилиши ўйнайди. Бу методика кўмагида синалувчининг етакчи 
ҳарактерологик хусусиятлари аникданади ва у ѐки бу ҳаѐтий вазиятда унинг 
ҳулқ-атвор реакцияси эҳтимоли прогнозланади (башорат қилинади). 
Проектив расм чизишда ўсмирни билишда бош боғловчи синалувчининг 
хаѐлот тимсоли ҳисобланади. Коммуникациянинг новербал канали муҳим 
тавсифи, бу унинг ҳиссиѐт билан алоқадорлиги бўлиб, хаѐлот тимсолини 
шакллантиришда белгиловчи омил ҳисобланади. Бундан ташқари проектив 
методикаларнинг афзаллиги шунда-ки, ўсмир паст натижа олишдан 
хавотирланмайди. 
Умумий ҳолда изоҳлаш жараѐни қуйидагилардан иборат бўлади: расмда 
нима мавжуд (жойлашиши, деталлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги) бўлса, 
айнан ҳолда уни чизган шахсга нисбатан метафорик тасвирдан профессионал 
тилга ўтказилади. Масалан: 
- «тиканли шахс» - ҳимояли агрессияга мойиллик; 
- «катта қулоқлар» - ўзи ва бошқалар ҳақида маълумотга эга бўлишга 
юқори даражада қизиқиш. 
Тадқиқот жараѐнида синалувчига стандарт оқ қоғоз, оддий ўртача 
қаттиқликдаги қалам берилди. «Мавжуд бўлмаган жонзотни чизиш ва уни 
мавжуд бўлмаган ном билан аташ» ҳақида кўрсатма берилади. Олинган
натижалар (расмлар) таҳлили куйидаги асосий мезонларга асосланади: 
- расмнинг варақ контурига нисбатан жойлашуви; 
- жонзотнинг боши ѐки уни алмаштирувчи элементи; 
- жонзотнинг кўзи; 
- жонзотнинг оғзи; 
- жонзотнинг қулоғи; 
-жонзотнинг қўшимча элиментлари (шохи, пати, панжаси, думи ва 
бошқалар); 
- фигуранинг контури; 
- расм чизиқлари (босими, чизиқчалари ва бошқалар); 
- бошқа деталлар (механик элиментлар билан симбиози ва бошқалар); 
- жонзотнинг номи. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish