бола дунѐдан ўтса, бошқаларга қандай
қийин бўлишини тез-тез тасаввур қилиш.
Тажрибалардан келиб чиқиб
айтганда кўпинча суициднинг асл сабаби жуда узоқ давом этган ички
ҳолатларга боғлиқ бўлади, инсоннинг сабр косаси тўлгач , арзимаган қайсидир
бир воқеа сўнгги томчи вазифасини ўтайди ва суицид умидсизликка тушган
боланинг сўнгги чораси сифатида намоѐн бўлади. Тирик қолган болаларнинг
гапириб беришича уларни ўз жонига қасд қилиш тўғрсидаги фикрлар тез-тез
ҳаѐлига келаркан. Бошида бу шунчаки фантазия бўлган. Аммо битта нарса
тўғрисида тез-тез ўйлагач , ҳаѐллар ҳақиқатга яқин кела бошлайди. Агар сиз
болада шундай фикрлар борлигини сезсангиз, бу муаммони мустақил ҳал
қилишга уринманг, дарҳол болалар психологига мурожаат қилинг.
Ким айбдор
Ўз жонига қасд қилишга уринган болалар билан ишлаган психолог асосий
айбдор сифатида ота-оналарни кўрсатади. Фарзанди суицидга қўл урган
оилаларни диққат билан кузатадиган бўлсак, бундай оилалар фақатгина
ташқаридан қараганда бахтли эканини тушуниш қийин эмас.Аслида барчаси
носоғлом муҳит ҳукмрон бўлган оилалар. Ҳамма гап оиладаги ички
атмосферада.Бола ҳаѐтда барча муаммонинг ечими борлигини билиши
зарур.Боланинг ичидаги дардлари, муаммолари билан қўрқмасдан бўлишадиган
одами бўлиши керак.Фақат болалар эмас, катталарга ҳам қийин вақтларда
мадад бўладиган, хайрихоҳлик кўрсатадиган одам керак.Бола ота-онаси ҳар
доим уни тушунишини ҳеч бўлмаганда тушунишга уриниб кўришини билиши
зарур.Агар болангиз сиз билан ўз муаммосини бўлишса, панд насиҳат беришга,
ѐки можаро қилишга шошилманг.Бу билан сиз уни ўзингиздан итарган
бўласиз.Биринчи ўринда унга гапини охиригача айтишга имкон беринг,аянг
ачининг. Ҳозир уни сизнинг насиҳатларингизни эшитишга кучи йўқ. Панд-
198
насиҳатларни кейинроғга қолдирсангиз яхши натижа беради, ўзига келгач
бемалол гаплашиб олишингиз мумкин.
Сизга оддий арзимаган сабаб бўлиб кўринсада, унинг қайғусини ҳеч қачон
мазах қилманг, жанжал кўтарманг. 10 ѐшда ҳам жавобсиз муҳаббат бўлиши
мумкин. Болалар катталарга нисбатан максималист бўлишади. Улар фақат
бугунги кун билан « ҳаммаси ѐки ҳеч нарса» принципи асосида яшашади.
Уларни ‖Сенда ҳали бунақа Темурлардан жуда кўпи бўлади‖ деган сўзлар
тинчлантирмайди. Уларга ҳамма нарса ҳозир айни вақтда керак, узоқ
келажакдамас. Агар ўсмир ўзи истаган нарсага айни ўзи хоҳлаган дақиқада
эришолмаса, унга бошқа йўл йўқдек туйилади.
Шунинг учун фарсандингиз сизга ўз муаммоси билан мурожаат қилганда
хурсанд бўлинг, сирини бошқа бир бегонага ѐки дўстига эмас ўзингизга
ишонгани учун.Энг асосийси унинг сизга ишониши, у сизга ишондими демак
биргаликда ҳар қандай «катта муаммони» ҳал этишингиз мумкин.
199
Do'stlaringiz bilan baham: |