Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

ички кўринишларини
қуйидагилар 
ташкил этади: 
- антивитал тасаввурлар (яъни ҳаѐтий қадриятларнинг мавжуд эмаслиги 
хақида фикр юритиш, юзага келган инқирозли вазиятни ҳал этиш усул ва 
йўлларини умуман макжуд эмаслигига ишонч хосил қилиш, ўсмир томонидан 
ўз жонига қасд қилиш юзага келган муаммони ҳал этишнинг эхтимолий 
усулларидан бири сифатида кўрилади ); 
- пассив суицидал фикрлар (ихтиѐрий тарзда ўзини ҳаѐтдан маҳрум 
қилишга аниқ истак бўлмаган ҳолда ўз ўлими мавзусида умумий тасаввурлар: 
"ўлсам яхши бўларди"," мени
барибир хеч ким тушунмайди," "ҳаммасидан 
тўйдим" ва шу кабилар. Маълум вақт ўтиши билан инқирозли вазият ўсмир 
учун аҳамиятини йуқотилиши билан, ѐки ўсмирнинг инқирозли вазиятга 
нисбатан муносабатининг ўзгариши суицидал фаолликнинг пасайишига олиб 
келиши мумкин.); 
- суицидал ният (ўз жонига қасд қилиш режасининг ишлаб чиқилганлиги, 
унинг деталлари ҳақида фикрланаѐтганлиги билан характерланади,); 
- суицидал максад (ўз жонига қасд қилишга қарор қилинишини кўзда 


206 
тутади, 
суицидни 
амалга 
ошириш 
режаси, 
вақти, 
усули 
аниқлаштирилади). 
Ўсмирлар 
суицидал 
хулқ-атворининг 
ташқи 
кўринишларини
қуйидагиларда кўрамиз: 
- суицидал фикрларни ѐки бу тарзда бевосита ѐки билвосита 
атрофдагиларга билдирмоқ; 
- суицидал уринишлар (ўлим билан тугамаган, ўзини ҳаѐтдан маҳрум 
қилиш воситаларини мақсадли равишда амалда қўлланилиши); 
- якунига етган суицид. 
Суицидал хулқ-атворнинг ички ва ташқи кўринишларининг таҳлили 
унинг динамикасини нисбатан чуқур англаш ва низоларнинг суицидал-хавфли 
вазиятларининг юзага келишидаги етакчи ролини аниқлаш имкониятини берди. 
Психологик диагностика ва коррекция психопрофилактик чора-
тадбирларни яратиш ва етарли даражадаги малакали психологик ѐрдамни 
белгилаш,
суицидал
ҳаракатларнинг
ижтимоий-психологик детерминантларини 
аниқлаш, суицидал хулқ-атворни, суицидал хавф даражаси ва омилларини 
тадқиқ этиш заруратини таъминлайди. 
Психологик диагностика методларининг замонавий воситалари 
шахснинг суицидал хавфли ҳолати хақида тезкор ва сифатли маълумот тўплаш, 
шахс хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган диагностик методикалар
мажмуасини яратиш имконини беради. 
Комплекс қўлланилган психологик диагностика бизга психологик 
коррекциянинг қуйидаги имкониятлари аниқланди: 
-кўрсаткичлар динамикасига, яъни психологик коррекция натижаларига 
эга бўлиш; 
-шахс 
типларини, бундан келиб чиқиб психологик коррекция 
методларини аниқлаш; 
-суицидал хулқ-атвор психологик хусусиятлари ва мотивига, мотивацион-
эҳтиѐжли соҳага фрустрациялашувни, бу ўринда аралашув соҳасини аниқлаш; 
- суицидал хавф даражаси ва омили ҳамда хавотирланиш даражасини 
хисобга олган ҳолда психологик аралашув йўналишини аниқлаш. 
Шундай қилиб, комплекс тадқиқот натижасида суицидал хулқ-атворнинг 
сабаби ва мотивларини аниқлаш, ҳақиқий мотивларини (суициднинг 
психологик мазмунини) топиш, аниқ бир ўсмирни суицидал истакларга 
етакловчи шахс қадриятлари тўзилмасини аниқлашга имкон туғилади. 
Тўпланган маълумотлар нафақат маълум бир вақт давомида суицидал 
ҳаракатдан тўхтатиб туриш, кучли хавотирланиш ҳолатларини бартараф қилиш, 
балки ўсмирнинг шахслилик соҳасининг психологик коррекциясини самарали 
ўтказишга имкон бериб, бу кейинчалик унинг когнитив ва хулқ-атвори 
соҳасида ўз-ўзини назорат қилиш хусусиятини қайта тиклашга кўмаклашади. 
Суицидаллик даражасининг аниқланиши ўсмир учун зарур бўлган қўллаб-
қувватлаш даражасини белгилайди, яъни суицидал хавф қанчалик юқори бўлса, 
қўллаб-қувватлаш ҳам шунчалик жадаллашади. Суицидал хавф омилларининг 
аниқланиши суицидал хулқ-атворнинг коррекциясини амалга ошириш мезони 
ҳисобланади. 


207 
Индивидуал ва гуруҳий психологик коррекциянинг турли йўналишлари 
вужудга келиши ва ривожланиши билан бир қаторда суицидал хулқ-атворли 
ўсмирларга самарали ѐрдам кўрсатишни таъминлаш билан боғлиқ илмий 
тадқиқотлар ҳам юзага келди. 
Таклиф этилган психокоррекция методларни амалга оширишдаги ижобий 
натижаларни келтириб ўтамиз: 
- суицидал тенденцияларни етарлича қисқа вақт мобайнида тўсиб, 
чегаралаб қўйиш; 
- эмоционал таранглик (хавотирланиш ва суицидаллик даражаси)ни 
пасайтириш; 
- ўзини баҳолаш даражасини кўтариш (ўз шахсий қадриятиларини ҳис 
қилинишини кучайтириш); 
-белгиланган мақсадларга эришиш учун керакли бўлган 
имкониятларни қидириб топиш; 
- руҳий шикастланиш (посттравматик) вазиятларига нисбатан 
ўсмирнинг муносабатни ўзгартириш; 
- ўсмирнинг индивидуал ва ижтимоий ҳаѐтда мавжудликнинг кейинги 
мазмунини топиши, келажак мақсад ва режалар тўзиш; 
- ижтимоий-психологик мослашувининг тикланилиши. 
Шундай қилиб, ўсмирлар суицидал хулқ-атворини психологик 
диагностикаси ва коррекцияси ўзида қуйидагиларни акс эттириши лозим: 
- суицид хавфи бўлган вазиятларни билиш ва аниқлай олиш; 
- суицидал хулқ-атвор механизмини тушиниш; 
- суицидал хулқ-атвор психологик диагностикаси ва коррекциясини амалга 
ошириш кўникмасига эга бўлиш; 
- суицид хавфи бўлган ўсмирлар билан психопрофилактик ишларни олиб 
бориш маҳоратига эга бўлиш; 
Таълим муассасалари амалиѐтчи психологлари, ота-оналар, педагоглар, 
вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ходимларига қуйидаги 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish