Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

 
Амалий қисми 
Олиб борилиши:
тингловчилар билан қуйидаги машқлар ўтказилади ва 
муҳокама қилинади. 
Сиз аудиториядан қўрқиш ва хавотирланиш вужудга келиш сабабини 
аниқладингиз? Кўпинча сабаб онгсизлик соҳасида жойлашади. Кўпчилик 


142 
олдида нутқ сўзлашдан қўрқиш ва хавотирланишдан қутилиш учун дастлабки 
қадам ўзини-ўзи билиш орқали ижобий ўзини ўзгартириш мумкин.
«Ўзини қандай тутиш мумкин» машқи 
Аудиторияда маъруза ўқишдан олдин вужудга келадиган зўриқиш 
ҳолатини билимини фаоллаштиришга йўналтирилган машқдир. Шундай 
вазиятни кўз олдингизга аниқроқ келтиришга ҳаракат қилинг. Кўзингизни 
юминг ва синф хонаси ѐки мажлислар зали, тингловчилар юзларини кўз 
олдингизга келтиринг.
Нутқ сўзлайдиган жойга қараб кетаѐтганингизни кўз олдингизга 
келтиринг. Чиқаѐтганингизда нимани ҳис қиласиз? Ўзингизнинг ички 
образларингизда секин ҳаракат қилинг, бунда кичик қисмни ҳам эсингиздан 
чиқарманг. Ўз ички ҳолатингизни аниқроқ ҳис қилишга ҳаракат қилинг. 
-Сизда қандай образлар вужудга келади? 
-Хавотирланишингиз ўтирганлардан ким билан боғлиқ? 
-Тингловчилар биланми? («Улар менга қарашади», Улар мени танқид 
қилиб, қийин саволлар беришади», «Улар мени тингламайди»)
-Ўзим билан боғлиқ? «Ниманидир бошқача айтиб қўйишдан қўрқаман.
«Тингловчилар мени қабул қилмасликларидан қўрқаман», Энг яхши нотиқ 
бўлишни ва аудиторияни лол қолдиришни истайман. 
Шундай қилиб, сиз хавотирланиш ва зўриқишингиз қаердалигини билиб 
олдингиз? 
Аниқ маслаҳатлар 
Агар сизнинг хавотирланишингиз тингловчилар билан боғлиқ бўлса: 
-маъруза ўқиѐтганингизда сизни тинглайтган тингловчини танлаб,фақат 
унинг учун гапиринг (асосийси-унинг ўзига қарашни ўрганинг).
-Сиз танлаган тингловчи билан алоқа ўрнатилгандан сўнг, кўзингизни 
унинг ѐнидаги кишига қаратиб, у билан ҳам кўз алоқасини ўрнатинг: 
-тингловчиларга очиқ юз билан қарашга, уларнинг чақноқ кўзларини 
кўришга ҳаракат қилинг: 
--аудиторияга кулимсираб қарашга, ҳамда улардан ҳам шундай жавоб 
кулгусини олишга ҳаракат қилинг. 
Агар сизнинг хавотирланишингиз ўзингиз билан боғлиқ бўлса: 
-маъруза ўқиш тажрибасини эгаллашга ҳаракат қилинг: кўпроқ кўпчилик 
олдида сўзлашга, саволлар беришга ҳамда жамоавий баҳсларда иштирок 
этишга ҳаракат қилинг: 
-уриниб кўриш ва хато қилиш йўли билан муваффақиятга эришиш йўлини 
топиб оласиз. Бундай ҳолат барча инсонларда ҳар хил, «кимдир қувонганидан 
учгиси келади», «кимдир бўлар бўлмасга хавотирланади».
-психологик 
маъруза 
жараѐнида 
нимага 
эришмоқчилигингизни, 
аудиторияга нима бермоқлигингизни аниқланг: қаътий маъруза ўкиш, ҳаммага 
яхши бўлишини, кичик ақлий байрам ўтказинг», «аудитория билан мазмунли 
диалог ташкил қилинг». 
-ўзингизни актѐр деб тасаввур қилинг: қандай ролни ўйнашни ҳоҳлайсиз, 
ўтирганларга қандай образлигингизни» намоѐн қилмоқчисиз? 


143 
-маъруза ўқишдан олдин «қизиб олинг» - тингловчилардан бири билан 
суҳбатлашинг, аудиторияда майда қадамлар билан юринг.

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish