Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

 
Назорат саволлари: 
1.Ҳиссий толиқиш синдроми нима? 
2.Касбий деформация нима? 
3.Касбий деформация турларини сананг. 
4.Эмоционал соҳани барқарорлаштириш учун нималарга эътибор қаратиш 
лозим? 
5.Касбий психопрофилактика нима? 
6.Касбий реабилитацияни амалга оширишда нималарга эътибор қаратиш 
лозим? 
7.Педагог-ўқувчи ҳамкорлиги касбий реабилитацияда қандай аҳамиятга 
эга? 
 
Фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиѐтлар 
1.
Нишонова 
З.Т., 
Алимова 
Г.К. 
Болалар 
психологияси 
ва 
психодиагностиаси Т.: ТДПУ 2017 – 264 б. 
2.
Ғозиев Э. Онтогенез психологияси. Назарий- экспериментал таҳлил T.: 
Ношир 2010. – 356 b. 
3.
Дўстмуҳамедова Ш.А.,Нишонова З.Т.,Жалилова С.Х. ва бошқалар. Ёш 
даврлари ва педагогик психология Т.: Фан ва технологиялар 2013 – 343 б. 
4.
Шаповаленко И.В. Возрастная психология (Психология развития и 
возрастная психология): учебник для студентов вўзов. – М.: Гардарики, 2007. – 
349 с. 


136 
8 – Мавзу: Амалиѐтчи психолог иш фаолиятида коучинг 
 
Режа: 
 
1.
Коучинг тушунчаси ва унинг бошқа психологик ѐндашувлардан фарқи. 
2.
Коучинг ва унинг юзага келиш тарихи. 
3.
Коучинг асосчилари. 
 
1.
 
Коучинг тушунчаси ва унинг бошқа психологик ѐндашувлардан 
фарқи 
Коуч сўзи – қулоғингиз учун жуда ҳам оғир ва ғалати эшитилсада, 
маъноси – ―устоз‖ ѐки ―мураббий‖ каби маъноларни англатади. Сиз ўзингизга 
қўйган мақсадларга ҳеч қандай тўсиқларсиз эришишга ѐрдам берадиган одам – 
коучдир. 
Ўзи ―Коучинг‖ биринчи бўлиб спорт соҳасида пайдо бўлди, лекин аста 
секинлик билан менеджмент яъни бошқарув соҳасида, ва албатта бизнес 
соҳасида пайдо бўлди. Коучинг – дарслари жараѐни давомида, корхонанинг энг 
юқори коэффициентли муваффақиятига эришиши, жамоангизнинг ҳар бир 
аъзосининг юқори даражадаги салоҳиятини ўрганиб чиқишга, жамоангизни 
тўғри бошқариш йўллари ва бошқа буларга ўхшаган натижаларга эришган 
бўласиз. 
Коучингни эса биз қўллаб – қувватловчи бир атроф-муҳит деб номласак 
ҳам ажаб эмас. Ушбу атроф – муҳитда коучлар, корхонанинг келажагини 
тасаввур этган ҳолда, тартибий режасини тузишади. Бугунги кунда эса, 
корхоналарнинг мақсадлари кундан кунга жиддийлашиб бормоқда, ва сиз 
коучлар билан ўткизган ҳар бир дақиқангиз, бу ерда ва айнан ҳозир салмоқли 
натижаларга олиб келишини талаб қилишингиз зарур. 
Коучинг – мижозлар билан муаммони ечимини топишга қаратилган 
консултация ѐки таълим жараѐни. Коучинг мижознинг мақсадларини 
англашида аниқлик тизимини яратишга хизмат қилади, шу тариқа мижоз 
ўзининг асосий мақсади, унинг узоқ муддатли мақсадлари билан боғлиқлиги ва 
уларга эришиш йўлларини аниқлаб олишига ѐрдам беради. Шу билан бирга 
коучинг бу муаллиф позициясида турган мижозга психологик ѐрдам.
Психологик кўмак кўп ҳолларда коучингга ўхшайди, лекин уни буткул 
коучингга йўналтириш бу нотўғридир. Агар коучинг− бу мижозга 
йўналтирувчи саволларни бериб кўмаклашиш махорати бўлса, у ҳолда 
психологик кўмакнинг бошқа кўринишлари 
менторинг (устозлик)
ва 
тренингдир

Мижозга жуда қизиқ: ―Қандай қилиб қарор қабул қилишдан қўрқмаслик 
керак? Мақсадни қандай қилиб кўриш ва унга бориш мумкин? Тўғри 


137 
қиляпманми?‖. Ёки унданам яхши: ―Менда шунақа мақсадларим бор, уларга 
эришишнинг шундай йўлларини кўряпман. Менга сизнинг кўмагингиз, 
танқидингиз ва қўллаб қувватлашингиз керак ҳамда узоқ муддатга‖. Мана шу 
коучинг хисобланади, мижозни маълум мақсадга эришишига кўмаклашиш.
Шу қаторга психологик консультация ва мижознинг маълум бир 
кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган индивидуал тренировкалар 
ҳам киради. Шу билан биргаликда биз уларнинг вазифаларини, ҳаѐтни идрок 
қилишларини, қадриятларини ҳал қилишларида ѐрдам берамиз ва йўл йўриқ 
кўрсатиб борамиз. Баъзида психотерапияга ҳам юзланамиз, лекин мижознинг 
асосий талаби даъво эмас балки таълимдир. 
Коучинг ѐндашув бу терапевтик ѐндашув эмас. Унинг келиб чиқиши 
инсон аввалдан ўз олдига қўйган мақсадалрига эришишида намоѐн бўлади. Ҳар 
бир инсон ўз мақсади, унга эришиш йўллари ва натижалари учун жавобгардир. 
Коучингнинг вазифаси шахсни ўзини такомиллаштириш ва янада яхши ҳаѐтга 
эришиш учун ѐрдамлашиўдир. Коучингда асосий фокус тайѐр қарорларни 
тақдим этишга эмас, балки мустақил тарзда жавобларни излашга, фикрлаш 
қобилятини ривожлантиришга, содир бўлаѐтган жараѐнларни таҳлил қилишга 
йўналтирилган. 
Коучинг ва психологик консультациянинг жуда кўп умумий жихатлари 
мавжуд. Асосий фарқи психологик консултациядан кўпроқ фойдаланилади. 
Коучингда бўлса шахснинг ўзи кўпроқ ишлашига тўғри келади. Бу жараѐнда 
асосий фаолиятни мижознинг ўзи бажаради (олдига мақсад қўяди, амалга 
ошириш воситаларини излайди), коуч маслахатчи уни фақатгина қўллаб 
қувватлаб туради. 

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish