2.Ҳиссий толиқиш синдроми ва уни омилларини назарий
методологик асослари
Киши идрок этиш, хотирлаш, хаѐл суриш ва фикрлаш жараѐнида фақат
воқеликни билиб қолмай, балки хаѐтдаги у ѐки бу нарсаларга муносабат
билдиради, унда уларга нисбатан ижобий ѐки салбий ҳис-туйғу уйғонади.
Мамнун
бўлиш,
суюниш,
ғазабланиш
кабилар
ҳис-туйғуларнинг
кўринишларидир. Ҳис-туйғулар кишининг ўз хаѐтида нималар юз бераѐтганига,
нималарни билиб олаѐтганига ѐки нима билан машғул бўлаѐтганига нисбатан
ўзича турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидир. Ҳис-туйғулар
ўзининг кечишига кўра ўзгариб турадиган психик жараѐндир.
Ҳис-туйғуларни бошдан кечиришнинг турли шакллари - эмоция, аффект,
кайфият, кучли хаяжонланиш /стресс/, эҳтирос кўринишларига эга бўлади. Ҳис-
туйғулар шахснинг эмоционал сохасини ташкил этади.
129
Кишида ҳис-туйғулар унинг эхтиѐжлари қондирилиши жараѐни қандай
кечаѐтганлиги белгиси сифатида намоѐн бўлади.
Барча психик жараѐнлар каби эмоционал холатлар, ҳис-туйғуларнинг
кечиши ҳам мия фаолиятининг натижаси бўлиб ҳисобланади. Эмоциянинг
пайдо булиши ташқи оламда рўй берадиган ўзгаришлардан бошланади. Бу
ўзгаришлар киши хаѐти ва фаолиятининг жонланишига ѐки пасайишига, бир
хил эхтиѐжларнинг пайдо булишига ѐки йўқолишига, киши организми ичида юз
берадиган жараѐнлардаги ўзгаришларга олиб боради. Ҳис-туйғулар кечишига
оид физиологик жараѐнлар ҳам мураккаб шартсиз ва шартли рефлекслар билан
боғлиқдир.
«Ҳиссиѐт» /«эмоция»/ ва «ҳис-туйғу» деган сўзлар кўпинча синонимлар
сифатида кўлланилади. Торроқ маънода олганда, бу қандайдир бироз
доимийроқ ҳис-туйғуларнинг бевосита ва вақтинча бошдан кечирилишдан
иборатдир. «Эмоция» сўзи руҳий ҳаяжонланиш, руҳий характерланиш деган
маънони беради.
Эмоциялар стеник ва астеник турларга бўлинади. Стеник ҳислар кишини
ғайратлантирса, астеник ҳислар эса унинг фаолиятини сусайтириб юборади.
Кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган ҳис-туйғу
аффект /ҳиссий портлаш/ деб айтилади. Бу пайтда киши онг билан ишлай
олмайди, ўзини бошқара олмайди, назорат кескин сусайиб кетади, ирода ўзига
бўйсунмайди.
Кайфиятлар унча кучли бўлмаган, лекин узоқ вақт давом этадиган
барқарор ҳисдир. Кайфият шоду-хуррамлик ѐки қайғули, тетиклик ѐки
ланжлик, ҳаяжонли ѐки маъюслик, жиддий ѐки енгилтаклик, жиззакилик ѐки
мулойимлик кабилар тарзида кечади.
Стресс – кучли ҳиссий зўриқишдан иборат жараѐн. Ҳиссий зўриқиш
хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, таҳлика остида қолган
вазиятларда рўй беради.
Эҳтирослар деб киши ҳатти-ҳаракатлари йўналишини белгилайдиган,
барқарор, чуқур ва кучли ҳисларга айтилади. Масалан, рассомликка, мусиқага
эҳтирос, бедана уриштириш кабиларга эҳтирос.
Ҳис-туйғулар ҳайвонларга ҳам хос. Лекин инсоннинг ҳис-туйғулари ўз мазмуни
ва кечишига кўра ҳайвонникидан тубдан фарқ қилади. Масалан, жирканиш,
фахрланиш, ҳасад қилиш, шоду-хуррамлик, зерикиш, ҳурмат қилиш, бурчни
ҳис этиш кабилар фақат инсонга хос бўлади.
Интеллектуал, яъни / ақлий / ҳис-туйғуларга билишга қизиқиш,
ажабланиш, шубҳаланиш, таажжубланиш, ишонч каби ҳислар киради.
Буларнинг барчаси ижобий характерга эга бўлиб кишини билишга, ўрганишга,
иштиѐқ билан ишлашга ундайди.
Маънавий
ҳис-туйғуларга
дўстлик-ўртоқлик,
Ватанга
муҳаббат,
инсонпарварлик, ҳамдардлик, содиқлик, уялиш, меҳнатни севиш каби ҳис-
туйғулар киради. Бизнинг аҳлоқий етуклигимиз, тарбияланганлигимиз ана шу
ҳислар орқали белгиланади.
Эстетик ҳис-туйғуларга бизнинг гўзал, чиройли, ѐқимли нарсалардан
завқланишимиз, шодланишимиз, ҳузур қилишимиз, роҳатланишимиз кабилар
130
киради. Бу ҳисларнинг манбаи гўзал табиат, санъат, адабиѐт, чиройли турмуш
кабилар бўлиши мумкин.
Интеллектуал, маънавий, эстетик туйғуларни фаолият ва муомала
жараѐнида бошдан кечирамиз. Ижтимоий воқеликка нисбатан бутун ҳиссий
муносабатлар бойлигини ифодалагани учун уларни юксак ҳис-туйғулар деб ҳам
айтамиз.
Ҳиссиѐт ѐки туйғу - эмоция шахс руҳий ҳаѐтининг шундай томоники,
бунда ташқи таъсиротнинг характери ва шахснинг унга бўлган муносабатлари
ифодаланади. Баъзи предметлар, воқеалар, ҳаракатлар шахсни қувонтиради,
ҳузур бағишлайди, хурсанд қилади. Баъзи предметлар эса шахсни хафа қилади,
қахр-ғазабини қўзғайди, беҳузур қилади. Ташқи таъсиротнинг характерига
(ижобий ѐки салбийлигига) қараб шахс унга нисбатан ўзининг муносабатини
билдиради. Ташқи таъсиротнинг ѐқимли томонлари шахсда ижобий
муносабатларни вужудга келтиради. Мазза килиш, қойил қилиш, ҳузур-ҳаловат,
севинч, қувонч, хурсандчилик каби ҳолатлар ижобий муносабатнинг
кўринишларидир. Ташқи таъсиротнинг нохуш, ѐқимсиз томонлари шахсда
салбий муносабатларни пайдо қилади ғазабланиш, ранжиш, хафалик, қўрқиш,
беҳузур бўлиш кабилар салбий муносабатнинг кўринишидир. Шахс ўзининг
кундалик фаолиятида турли-туман ҳиссий холатларни бошдан кечиради. Агар у
хавф остида бўлса. қўрқувни ҳис қилади, муваффақиятга эришса, завқланади,
интилиш ва ҳаракатлари тўғри, унумли рўѐбга чиқса, қувонади, руҳи
кўтарилади. Демак, шахсда турли ҳис-туйғуларнинг вужудга келиш манбаи
унинг эҳтиѐжлари, натижалари ва истакларидир.
Толиқиш – организмнинг алохида физиологик ҳолати бўлиб, узоқ вақт
ѐки зўр бериб ишлаш натижасида пайдо бўлади ва иш қобилиятининг пасайиши
билан ифодаланади. Объектив жиҳатидан ѐмонлашувида ва миқдорий
камайишида юзага чиқади. Субъектив жиҳатидан толиқиш одамнинг чарчоқ
ҳис қилиши билан ифодаланади. У қатор физиологик (диққат функциясининг
ѐмонлашуви, мушак чидамининг пасайиши, иш бажариш билан боғлиқ
процесслар координациясининг бузилиши) ва биокимѐвий (қонда қанд
миқдорининг пасайиши ва бошқалар) кўрсаткичлар бўйича аниқланади.
Толиқишнинг табиатини тушунтириб берадиган қатор назариялар
мавжуд. Бироқ тадқиқотлар бу назариянинг асоссиз эканини кўрсатди, чунки
толиқиш энергетик ресурслар (гликоген) тугамасдан олдин ҳам юз бериши
мумкин. Бошқа назария тарафдорлари (Вейхард ва бошқалар)
толиқишни организмда ―толиқиш захарлари‖ ҳосил бўлиши билан
тушунтирганлар. Бу назария ҳам нотўғри бўлиб чиқди, чунки интоксикация
ҳодисалари толиқмаган мушак экстракти юборилган ҳайвонларда ҳам пайдо
бўлган. И.М.Сеченов биринчи марта толиқишнинг ҳис қилиш манбаи марказий
нерв системасидагина бўлади, деган ғояни баѐн қилди. И.П.Павлов
толиқишнинг асосий сабаби МНХ1 функционал ҳолатининг ўзгаришида – бош
мия пўстлоғида деб ҳисоблади. Ишлаш натижасида бош мия пўстлоғида
тарқалган тормозланиш процесси вужудга келади, бу пўстлоқ ҳужайраларини
ҳолсизланишидан сақлаб туради. Бу назария шунингдек шу қобилиятига
одамнинг эмоционал холати таъсирини ҳам тушунтиради (рухлантирадиган сўз,
131
мусиқадан кейин, ишга қизиқиш бўлганда ва шу кабиларда толиқишнинг
бартараф бўлиши). Толиқиш, афтидан, бутун организм функционал ҳолатининг
ўзгариши
билан
изоҳланиб,
бунда
марказий
нерв
системасидаги
ўзгаришларнинг роли етакчи ҳисобланади. Ўта толиқиш учун бош оғриғи,
уйқусизлик, арзимас нарсаларда аччиқланиш, хотиранинг сусайиши, кабилар.
Шу муносабат билан бизнинг мамлакатимизда иш куни ва иш ҳафтасини
қисқартириб бориш бўйича олиб борилаѐтган тадбирларнинг аҳамияти
ниҳоятда катта. Иш даврлари билан улар ўртасидаги танаффусларни
навбатлашнинг оқилона системаси ҳам катта аҳамият касб этади.
Ҳаракатланиш барвақт толиқиб қолишга сабаб бўлишини унутмаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |