Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Ўқувчиларни касб танлашда физиологик ҳолатларини эътиборга



Download 6,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/152
Sana03.07.2022
Hajmi6,43 Mb.
#734375
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   152
Bog'liq
4.2-амалиётчи-психолог

Ўқувчиларни касб танлашда физиологик ҳолатларини эътиборга 
олиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар 
Касб танлашда ўқувчилар қобилиятларидан ташқари саломатлик ҳолатини 
ҳам ҳисобга олишлари зарур, чунки касб танловчиларнинг барчаси ҳам 
соғликларини эътиборга олган ҳолда касбни тўғри танлайди дeб бўлмайди. 
Тўғри, батафсил тавсияларни тeгишли тeкширувлардан сўнг врач бeради, 
лeкин дастлабки чeкловларни (агар улар мавжуд бўлса) танловчининг ўзи 
бeлгилаши лозим. Бу ундан қандайдир махсус билимларни талаб қилмайди, 
чунки, кўпчилик асосий қарши кўрсатгичлар организм аномалиясининг 
(нормадан чeтга чиқиш) тўрт гуруҳи билан бeлгиланади: 


123 
А.
Скeлeт мушак аппарати аномалиялари-скeлeт, бўғимлар, умуртқанинг 
жароҳатланиши ѐки касаллиги, мускуллар камчилиги бор бўлган ўқувчилар 
учун қуйидаги касбларни танлашлари тавсия этилмайди. 
Кўплаб жисмоний eнeргияни, узоқ вақт оѐқда туришни, тeз-тeз энгашиб 
туришни талаб қиладиган касблар (юкчи, ғишт тeрувчи, станокчи, тeмирчи, 
мeталлургия ишлаб чиқаришдаги бир қатор касблар ва бошқалар). 
Б.
Сeзги органлари (кўриш, eшитиш, ҳид билиш, таъм билиш) да 
камчилиги бор ўқувчилар учун қуйидаги касблар тавсия этилмайди. 
Ҳайдовчилик мутахассислигининг барча турлари, майда дeталлар билан 
ишлаш, озиқ-овқат, парфюмeрия саноатининг қатор касблари, ошпаз, 
дeгустатор (мазасига қараб таъм билиш) ва бошқалар. 
В.
Асаб тизимининг бузилиши – бош айланиши, қўлнинг қалтираши каби 
касалликларга чалинган ўқувчилар учун қуйидаги касблар тавсия этилмайди. 
Баландликда (монтажчи, минорали кран машинисти,ва ҳ.к.з.) транспортда 
ишлаш билан боғлиқ касблар (йиғувчи, соацоз, заргар, ва бошқалар) тавсия 
этилмайди. 
Г.
Ички органлар-юрак-томир ва нафас тизими касалликларига 
чалинганлар учун қуйидаги касблар тавсия этилмайди: 
Чангланган, газланган муҳитда, ҳавонинг сийраклиги муҳитида ѐки унинг 
тeскариси бўлган юқори атмосфeра босими остида, ѐки юқори ҳарорат 
шароитлари билан боғлиқ касблар ва бошқалар. 
Шундай қилиб, касб танлашда яна бир қадам-бу ўзининг қобилиятлари ва 
соғлиғига баҳо бeришдир. Бунда ушбу баҳолашнинг зарур, лeкин етарли 
бўлмаган муолажа эканлигини инобатга олиш лозим. 
Шахсга меҳнат фаолиятининг турли соҳаларида ўз қобилиятларини 
баҳолаш, касб танлаш жараѐнида керакли ѐрдамни кўрсатишда касбий 
маслаҳатнинг ўрни муҳим ҳисобланади. Касбий маслаҳат- ахборот, кўмак 
берувчи сифатида мижоз шахсидаги қизиқиш, мойиллик, мотивацияни тадқиқ 
қилиш, касбий ўзини ўзи англашдаги қийинчиликларни аниқлаш ҳамда 
фаолиятнинг маълум бир турларига психологик яроқлилигини ўрганиш билан 
боғлиқ. Касбга йўналтириш ишларининг бошқа турларидан фарқли равишда 
касбий маслаҳат ҳар доим индивидуал тарзда ўтказилади.
Касбий маслаҳат-бу мижоз ва психологнинг ўзаро алоқаси, ҳамкорлиги 
жараѐнидир.
Касбий маслаҳатнинг мақсади-мижоз ўзини ўзи тушунишига мавжуд 
ҳақиқий ҳолатини англашга, ўзини ва касбий имкониятларини танқидий 
баҳолаш, шахсини ривожлантиришнинг турли усулларини онгли қўллаши ва 
ўзининг ҳаѐтий вазиятига ижобий таъсирини ўрганишга интилишидир.
Ўз навбатида психология фанида касбий маслаҳатнинг қуйидаги турлари 


124 
ажратиб кўрсатилади:
Бирламчи касбий маслаҳат шахснинг касбий ўзини ўзи англашига 
тайѐргарлиги, касбий режани мавжудлик даражаси ҳамда касбий шаклланиш 
жараѐнида юзага келадиган қийинчиликларни аниқлаш асосий мақсаддир.
Маълумотли маслаҳат мижознинг танлаган касби бўйича етарлича 
ахборотга эга бўлмаганида ўтказилади. Диагностик касбий маслаҳат мижоз 
шахсида ўзи ва имкониятлари ҳақидаги тўлиқ ва объектив тасаввурларини 
шакллантириш мақсадида ўтказилади. 
Қўллаб-қувватловчи касбий маслаҳат-психологга мурожаат қилишнинг 
сабаби касбий ўзликни англашдаги қийинчиликлар эмас, балки ундаги 
мураккаб психологик вазиятдир.
Маълумки, касбий маслаҳат асосан, касб танлаш жараѐнида амалга 
оширилади. Лекин шуни ѐдда тутиш керакки, уни амалга ошириш бир неча 
босқичлардан иборат бўлади: 
1.Эрта касбий маслаҳат. Касб танлашга бир неча йил қолганда ўтказилади 
(тахминан 12-13 ѐшларда). 
2.Катта ўсмирларнинг мактаб жараѐнидаги касбий маслаҳати. Бу асосан 
ўсмирларнинг ички оламини англашга йўналтирилган.
3.Ўқувчилар ва ота-оналарнинг касбий маслаҳати. Бу жараѐнда ота-оналар 
икки ролда чиқадилар яъни, бир томондан, касбий маслаҳатчининг ўсмир билан 
фаолиятидаги ҳамкори, иккинчи томондан, ота-оналарнинг ўзларида 
муаммолар кўп шу нуқтаи назардан уларни ҳам имконият даражасида мижоз 
деб қабул қилса бўлади.
4.Ўсмирлар ва ўқитувчиларнинг касбий маслаҳати. Юқоридаги типга яқин 
бўлгани билан улар ўртасида маълум фарқли жиҳат кўзга ташланади. Хусусан, 
мазкур жараѐнда ўқитувчилар ҳам мутахассислардир, шу боис, улар 
маслаҳатчисига ўсмир ҳақида кўп нарсаларни айтиб бера оладилар.
5.Ўрта мактаб ўқувчиларининг касбий маслаҳати. Бунда мактаб психологи 
ўз навбатида касбга йўналтирувчи вазифасини ҳам бажаради. Шуни назарда 
тутадиган бўлсак, мактаб психологи ўқувчиларга танлаган касблари юзасидан 
маълумот бериш билан бирга, касбнинг талаблари, функциялари, вазифалари 
хусусида батафсил маълумотларни беришни назарда тутади.
6.Танлаган касбини мутахассислигини аниқлаштиришда кўрсатиладиган 
ѐрдам. Бу касбий танлов бўйича касбий маслаҳат.
7.Ишсизларга ишини ўзгартириш жараѐнида кўрсатадиган ѐрдам. Бу 
жараѐн мутахассисни яна қайта таълим олишини яъни янги касб, янги ўқув 
муассасаси янги иш жойини танлашдан иборат.
8.Ташкилотларнинг кадрлар хизматлари, ишчиларига касбий маслаҳат 
жараѐнига кўрсатиладиган ѐрдам. Бу асосан мутахассис-кадрларни танлаш ва 


125 
самарали фаолиятга жалб қилиш билан боғлиқдир.
9.Ташкилотлар 
ишчиларининг 
касбий 
маслаҳати. 
Кўпинча 
мутахассисларда лавозимини ўзгартириш вазияти юзага келади. Бундай ҳолатда 
унинг вазифаси инсонга ўз имкониятларини англаш ва ўз кучига ишонишига 
ѐрдам беришдан иборат.
10.Ногиронларни касбий ўзини ўзи англашига ѐрдам бериш.
Психолог Н.С.Пряжниковнинг таъкидлашича, касбий консультатция 
фаолиятининг стратегияси ҳар доим касб бўйича маслаҳатчи томонидан қабул 
қилинган назарий-методологик йўналишга таянади. Маълумки, барча 
стратегиялар кучли ва кучсиз томонларга эга, аммо улар фақатгина 
мутахассиснинг касбий дунѐқараши билан мос тушганда самарали бўлади. 
Психолог Н.С.Пряжников томонидан ажратилган касбий маслаҳатнинг бир 
неча йўналишларини кўриб чиқамиз.
1.Тестологик ѐндашув. Мазкур ѐндашувдан касбга йўналтириш ўзининг 
ривожланиши жараѐнини бошлаган. У тестлар ѐрдамида ўрганилган шахс 
сифатларини касб талаблари билан мослаштиришга асосланган.
2.Рационал нуқтаи назардан ѐндашув. Касбий ва ҳаѐтий йўл аниқ схема ѐки 
шундай йўлнинг моделга таяниши яъни ―ҳисобга олиниши‖ асосланган ҳолда 
фаолиятларини ташкил этилишини кўзда тутади.
3.Инсонпарварлик нуқтаи назаридан ѐндашув. Шахсга касбий меҳнатда 
тўлиқ ўзини ўзи қайта тикланишига ѐрдам бериши билан изоҳланади.
4.Тарбиявий ѐндашув. Шахсда фуқаролик позициясини шакллантириш ва 
амалга оширишни талаб қилади.
5.Фаоллаштирувчи ѐндашув-унинг асосий мақсади ўсмирларни мустақил 
англанган касбий ва ҳаѐтий ўзини ўзи англашига тайѐрлашдир.
6.Қисман хизматлар ѐндашуви-бундай ѐндашув асосида мижозга кичик 
маслаҳатлар билан ѐрдам бериш назарда тутилади.
Юқоридаги фикрлардан кўринадики, касбий маслаҳат ҳар бир шахс учун 
зарур. Айниқса, касб танлаш остонасида турган ѐшлар ҳамда уларнинг ота-
оналари бу борадаги ахборотлар билан қуролланганлиги келажакда касб 
танлаш билан боғлиқ қийинчиликларни олдини олиш имкониятига эга бўламиз. 
Шунингдек, эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган авлодларни замон 
талабларига мос мутахассис кадрлар бўлиб етишишларига замин ҳозирланади.

Download 6,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish