Қайта суғурта қилиш асослари режа: Қайта суғуртанинг назарий асослари ва турлари Қайта суғурта бозори иштирокчилари



Download 91,55 Kb.
bet3/6
Sana11.06.2022
Hajmi91,55 Kb.
#655450
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7-мавзу

2-чизма. Қайта суғурта4

Халқаро амалиёђда нисбий қайта суғурта механизмидан кенг фойдаланилади. Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта ташкилотлари томонидан мазкур суғурта механизмидан фойдаланилсада, талаб даражасида ривожланмаган. Ўз навбатида нисбий қайта суғурта икки кичик туридан таркиб топган. Улар – квотали қайта суғурта ва ексседент суммаси асосида нисбий қайта суғурта турларидир.




2. Қайта суғурта бозори иштирокчилари

Квотали қайта суғурта .Квотали қайта суғурталаш шартномасида седент қайта суғурталовчига рискнинг берилган тури бўйича ҳамма улушни беришга, қайта суғурталовчи эса бу улушни қабул қилиб олишга мажбурдир. Одатда қайта суғурталаш улуши суғурта суммасига нисбатан % (фоизда) ҳисобланади. Баъзида қайта суғурталовчининг қатнашиши аниқ бир сумма (квота) билан белгиланган бўлади. Бундан ташқари бундай қайта суғурталаш шартномаларида қайта суғурталовчининг ҳоҳишига кўра рискнинг юқори чегараси (лимит) белгиланади. Квотали қайта суғурталаш шартномалари оддий ва седент учун қулайдир. Седент қайта суғурталовчига маълум бир муддатда келиб тушган суғурта бадалларидан ўзининг ҳисобида рискни қтказгани учун, комиссион мукофотни олиб қолган ҳолда пропорсионал равишда ўтказиб беради. Бу ҳолатлар аввалдан шартномани тузишда кўрсатилган бўлади. Шу нарсани ҳисобга олиш керакки, квотали қайта суғурталаш шартномаси бошқа қайта суғурталаш шартномасидан фарқи шундаки, седентнинг мукофот пули қолганларидан кўпроқ бўлади. Бу қайта суғурталовчи учун юқори даражадаги суғурта бадаллари келиб тушишини таъминлайди. Таҳлилий хусусиятда зарарларни бошқариш олиб борилади. Қайта суғурталовчи седентдан олган улушга асос равишда қўйилманинг ҳам маълум қисмини бериб боради. Одатда қайта суғурталовчи седентни суғурталовчилар билан бўладиган харажатларда қатнашади. Квотали қайта суғурталаш кўрсатилган шартларга қарамасдан у белгиланган мақсадларга еришолмайди. Квотали қайта суғурталаш шундайки шартнома бўйича рискини камайтиради.ва седентни суғурта портфелини қоплаш учун кетадиган аралашувни ҳам камайтиради.





Қайта суғурталашнинг иккита асосий шакли мавжуд: факултатив ва облигаторли. Дастлаб ҳамма қайта суғурталар факултатив равишда амалга оширилган. Бу ҳар бир риск қайта суғурталовчига суғурта компанияси томонидан таклиф қилинганлигини вм қайта суғурталовчи уни қабул қилишни ёки қабул қилмаслиги ҳам мумкин бўлганлигини билдиради. Ҳаракатларнинг бундай тарзи катта ҳажмдаги маъмурий ишларни талаб қилади ва демакки, анчагина қиммат ҳам.5


Натижада анча оммавий шакл сифатида облигаторли қайта суғурталаш шартномалари пайдо бўлди. Суғурта компанияси ва қайта суғурталовчилар орасида танловнинг маълум шартига тўғри келадиган ҳамма рисклар қайта суғурталовчига берилиши ҳақида битим тузилади.Қайта суғурталашнинг иккита асосий шакли ана шундай. Иккинчисини батафсилроқ кўриб чиқиб, облигаторли қайта суғурталашнинг икки турини ажратиш мумкин.
Пропорсионал қайта суғурталаш.Қайта суғурталашнинг ушбу методига мувофиқ, суғурта компанияси ўз жавобгарлигида рискнинг қандай улушини олиб қолишни хоҳлашлигини ҳал қилади (шахсий ушлаб қолиш) кейин рискнинг қолганини пропорсионал (мутаносиб) қайта суғурталаш шартномаси бўйича қайта суғурталовчиларга беради. “Қайта суғурталовчи” дейишимизга сабаб рискда бир йўла бир нечта қайта суғурталовчилар иштирок етиши мумкин ва биз буни қуйида кўрамиз. Мукофотлар ва зарар кейин ана шу мутаносиблик бўйича тақсимланади. Пропорсионал қайта суғурталаш шартномасининг иккита тур ости шартномаси мавжуд:
*Квотали қайта суғурталаш шартномаси. Ушбу шартнома бўйича шартномада белгиланган ҳар бир рискнинг қайд етилган улуши қайта суғурталанади. Масалан, суғурта компанияси 80% риск қайта суғурталанишини белгилаши мумкин. Бунда агар суммаси 100.000 ф.ст. бўлса, суғурта компанияси ўзи учун 20.000 ф.стни ушлаб қолади, 80.000 ф.ст.ни қайта суғурталайди.
*Ҳар бир рискдан қайд етилган улуш суммасини муқобил берилиши ексседентини қайта суғурталаш шартномаси ўз жавобгарлиги остида қоладиган риск улушини аниқлаш ҳисобланади. Бу улуш “хусусий чегирма” деб аталади ва кутилаётган молиявий зарарлар асосида аниқланади. Бу ҳисоб-китоб ушбу риск билан боғлиқ ҳамма хавфларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Кўпчилик ҳолларда бевосита суғурталовчи еҳтимол тутилган зарарнинг максимал миқдорини ҳисоблаб чиқади.
Факултатив қайта суғурта шартномасига қайта суғуртачи томонидан розилик билдирилган дақиқадан кучга киради. Облигатор қайта суғурталаш шартномасига асосан суғуртачи қайта суғуртачига келишилган ҳудудда аниқ белгиланган рисклар бўйича тузилган барча тўғридан-тўғри суғурта шартномалари қайта суғуртага берилади.6
Облигаторли қайта суғурталаш халқаро амалиётда икки хил маънони билдиради:
1) қайта суғурталашнинг мажбурий шакли. Айрим мамлакатлар қонунчилигига кўра, ушбу мамлакат ҳудудида фаолият кқрсатаётган барча суғурта компаниялари қабул қилган рискларини бир қисмини мажбурий равишда қайта суғурталаш компаниясига беради. Бу чора қайта суғурталаш орқали чет елга валюта чиқиб кетишини олдини олади;
2) суғурта компанияси (седент) маълум бир суғурта тури буйича рискни қайта суғурталовчига беришини ва ўз навбатида, қайта суғурталовчи, рискни қабул қилишни назарда тутувчи қайта суғурталаш шартномаси. Факултатив-облигатор шартномаси - седент қайта суғурталовчи билан келишган тоифадаги ҳар қандай суғурта рискини бериши, қайта суғурталовчи эса уларни қабул қилиши шарт еканлиги ҳақидаги қайта суғурталаш шартномаси.
Облигатор қайта суғурта шартномаларини имзоланишида томонлар юзага келувчи зарарларни ёки қайта суғурталашга қабул қилинган рискларни қайта суғурта қопламаси билан таъминлаш шартларини келишиб олишлари лозим. Облигатор қайта суғурта шартномаси «зарарлар пайдо бўлган йил» «календар йили» шартларида имзоланади.
Нисбий қайта суғурта (пропорсионал реинсуранcе)-қайта суғурта шартномаси бўйича мажбуриятлар миқдорини аниқлашнинг кенг тарқалган усулидир. Нисбий қайта суғурта шартномасини имзолашда томонларнинг қайта суғурта мукофотини тўлаш, зарарни қоплаш мажбуриятлари келишилган ҳолда, нисбатда (фоизда) белгиланади. У иккига - нисбий квотали қайта суғурта ва екссендент сўммаси асосида қайта суғурта турларига бўлинади.
Қайта суғурталашни сотиб олувчилар
* Тўғридан-тўғри (бевосита) суғурталовчилар. Бу гуруҳ суғуртани (ҳамма) ҳоҳловичларга сотувчи оддий суғуртачилардан иборат. Улар суғурталарни биз юқорида таърифлаган сабабларга кўра сотиб оладилар ва ушбу бобда биз бунга батафсил тўхталамиз.
* Кептив суғурта компаниялари. Бу компанияларнинг егалари суғурта бизнесига тегишли емас ва одатда, улар муассис (таъсисчи) компанияга хизмат кўрсатадилар. Бошқача айтганда, ишлаб чиқариш компаниялари шўъба фирмаларни ташкил қила оладилар, суғурта компаниялари уларнинг рискини суғурта қилади. Ушбу Кептив компаниялар ҳамма рискни ўзларига оладиган даражада катта емаслар ва одатда ҳимоя учун қайта суғурталаш бадал (қоплама)ларини қўллайдилар. Кептив рискнинг бир қисмини ёки қайд етилган фоизни олиб қолиши мумкин, рискнинг қолган асосий қисми эса қайта суғурталанади.
* Ллойд синдикатлари
Ллойднинг ҳар бир синдикати чекланмаган масъулият (жавобгарлик) остида бўлган индивидуал аъзолардан иборат. Қайта суғурта ҳимояси улар еҳтимол тутилган хусусий (шахсий) йўқотишларини чеклашга ёрдам берувчи восита ҳисобланади.
* Қайта суғурталовчилар
Биз айтиб ўтганлардан охирги сотиб олувчи (харидор) қайта суғурталовчининг ўзи ҳисобланади. Алоҳида қайта суғурталовчилар ҳам суғурталанувчилар ёки бевосита (тўғридан-тўғри) суғурталовчилар каби ҳимоя излайдилар. Улар кутилмаган йўқотишлардан ҳимояланмаганлар ва қайта суғурта ҳимоясини сотиб олиш билан ўзларининг хусусий молиявий барқарорликларини хавфсизлантиришлари мумкин:
Қайта суғурта воситачалари
* Қайта суғурталаш брокерлари. Қайта суғурталаш ўзида фаолиятнинг мураккаб ва тор ихтисослаштирилган соҳасини акс еттиради ва сотиб олувчиларга зарур бадал (қоплаш)ни сотиб олишлари ёки ишончли, қайта суғурталовчиларни танлашда ёрдам керак. Ушбу жараёнда қайта суғурталаш брокерлари муҳим рол ўйнайди. Уларда қайта суғурталаш ва жаҳон қайта суғурталанувчи риски борасида махсус билимлар бор.
* Бошқарув бўйича консултантлар Кептив суғурта компанияларининг ўсиши компаниялар ва бошқарув бўйича консултантлар (маслаҳатчилар)нинг ривожланишига олиб келди. Бу компаниялар Кептив егалари бўлган ташкилотларга бошқарув хизматларини таклиф етади. Битта бошқарувчи компания бир нечта Кептив компаниялар ишларини назорат қилишлари мумкин, Кептив суғурта компаниясини бошқариш функсиясигага эса кўпинча қайта суғурталашни жойлаштириш ҳам киради.
Қайта суғурта сотувчилари .Қайта суғурталашнинг асосий қисми қайта суғурталаш компаниялари томонидан сотилади. Улар катта компаниялар бўлиб, қайта суғурталашга ихтисослашган ва бевосита (тўғридан-тўғри) суғурта билан шуғулланмайдилар. Улар, одатда, жаҳоннинг турли раёнларида қайта суғурталашни амалга оширувчи халқаро компаниялардир. Айрим қайта суғурталовчилар йирик кўп тармоқлик суғурта компанияларига тегишли бўлади, лекин ўз фаолиятини тўлиқ мустақил амалга оширади.7
* Бевосита суғурталовчилар
Суғурта компаниялари ҳам қайта суғурталашни қабул қиладилар. Улардан бошқа суғурта компаниялари ёки қайта суғурталовчилар қабул қилишни сўрашлари мумкин. Шу билан бирга, улар қайта суғурталаш бозорида сотиб олувчи ролида ҳам, сотувчи ролида ҳам чиқишлари мумкин.
* Кептив суғурта компаниялари. Кептив суғурта компаниялари ҳам, масалан, риск асосий компаниядан қабул қилинмаганда, қайта суғурталашнинг етказиб берувчиси бўлиши мумкин. Бу кўпинча “рискни учинчи шахсдан қабул қилиб олиш” деб аталади. Кўпчилик ҳолларда бундай рискларнинг улуши кўп бўлмайди. Айрим рисклар бошқа Кептивлардан ёки ҳатто бошқа суғурта компаниялардан ҳам қабул қилиниши мумкин ва бунинг ҳисобига Кептив сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам бўлиши мумкин.
* Пуллар (Роол)
Риск жуда катта бўлган ҳолларда талаб қилинганларнинг ҳаммасини ҳам қайта суғуртлаш имкони бўлмайди. Бу муаммони ҳал қилиш ва ҳимоя яратиш мақсадида кўпинча пуллар ташкил етилади. Улар рискларни қабул қилишда ўхшаш муаммоларга дуч келган компаниялар, масалан, нефт қазиб чиқарувчи платформалар ёки зилзила каби юқори рискка ихтисослашганлар томонидан ташкил етилади. Пулга қўйилмалар андеррайтернинг ҳомийлигига асосланган бўлиши лозим ва шу тариқа иштирокчилар рискни тақсимлашда ягона ёндошувга еришишлари мумкин.
*Ллойд синдикатлари
Ллойд синдикатлари битта бозорда ҳам сотувчи, ҳам сотиб олувчи сифатида бўладилар. Синдикатлар томонидан қабул қилинадиган рискларнинг катта улуши моҳиятига кўра қайта суғурталаш ҳисобланади.
Биргаликда ва қайта суғурталашни таққослаш
Қуйида биргаликда суғурталаш ва қайта суғурталаш орасидаги фарқлар кўрсатилган. Схемада ҳар бир ҳолатда етакчи ёки биринчи суғуртачи рискнинг 40%ни чегириб қолади. Фарқ томонларнинг ўзлари орасидаги муносабатдагина юзага келади.
Хориж мамлакатлари қайта суғурта тизимини ташкил топиши.Баъзи давлатларда қайта суғурта муносабатларини тўғридан тўғри тартибга солувчи махсус қонунлар – масалан, қайта суғурта ва қайта суғурта шартномаларини тузиш тўғрисида қонунлар мавжуд бўлмасада, суғурта ва суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунларнинг айрим низомлари қайта суғурта шартномасининг томонлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Куп миллий конунчиликларда қайта суғуртанинг фақат моҳиятини очиб берувчи умумий қоидалар ўз аксини топган. Аргентинанинг 1967 йилда қабул қилган «Суғурта тўғрисида”ги қонунида қайта суғурта шартномасига суғурталанган рискни кенг миқёсда, суғуртачилар ўртасида тақсимлаш усули деб таъриф беради.
Германияда қайта суғурта деб суғуртачини суғурталаш тушунилади. Изроилда, 1981 йилда кабул қилинган «Суғурта шартномаси» тўғрисидаги қонуннинг 72- моддасига асосан конун нормалари қайта суғурта шартномаларига тадбиқ қилинмайди. Шунга қарамасдан суғуртага берилган умумий таъриф қайта суғуртага ҳам таълуклидир. «Суғурта компаниялари тўғрисида”ги Словения конунида меъёридан ошган мажбуриятни суғурталаш қайта суғурта тушунчасини бериши билдирилган.
Маълумки АҚШда суғурталаш Федерал қонунлар билан тартибга солинмайди, ҳар-бир штат суғурта соҳасида ўзининг фуқаролик ва маъмурий конунларига ега.
АҚШ қонунчилигида қайта суғуртанинг моҳиятини аниқлаш ва тушуниш бўйича қуйидаги суд қарорларини киришимиз мумкин: «Жами рискни ёки рискнинг бир қисмини бир суғуртачи томонидан иккинчи суғуртачига, тўловлар евазига бериш”.«Қайта суғурта-бу, бир суғуртачи томонидан иккинчи суғуртачини олдин кабул қилган рискларидан химоя қилиш хақидаги шартнома ёки тўлов евазига бир томон бошқа томонни суғуртачи ва учинчи шахс ўртасидаги олдин тузилган мустақил шартноманинг бажарилиши билан боглик зарарлар ва мажбуриятлардан кисман ёки тулик химоя қилиш тўғрисидаги шартнома.
Кўплаб давлатларнинг «Суғурта шартномаси тўғрисида”ги қонунларида “мазкур қонун қайта суғурта муносабатларини тартибга солмайди” деган тушунча билан чегаранилган (Германиянинг “Суғурта шартномаси тўғрисида”ги Қонунининг 186- моддаси ёки Швейсариянинг «Суғурта шартномаси тўғрисида»ги Қонунининг 101 моддаси), ёки баъзи қонунларда қайта суғуртага рухсат берилиши ёки фақат денгиз суғуртасининг шартномалари учун рухсат берилиши таъкидланиб, унинг аниқ тартиби тўғрисида белгиланмаган.
Қайта суғурта муносабатларни тартибга солувчи муҳим ҳуқуқий манбаа - бу, қайта суғурта шартномасининг ўзи ҳисобланади.
Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта ташкилотларининг қайта суғурта операциялари Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Фуқаролик Кодексининг 52 боби асосида амалга оширилади.
Тўғридан тўғри суғуртадаги каби, қайта суғурта соҳасида ҳам қайта суғурта бизнесининг консентрациялашуви, қайта суғуртачиларнинг бир бирига ққшилиши, бирлашиши дунёда қайта суғуртачи жамиятларнинг сонини камайишига олиб келмокда. Фақат 1985 йилдан 1996 йиллар мабойнида АКШда руйхатга олинган қайта суғуртачи жамиятларининг сони 97 тадан 72 тага камайган ва бу камайиш тенденсияси ҳозиргача давом етмоқда.
Барчага маълумки, Европа ривожланган мамлакатларида суғурта соҳаси иқтисодиётнинг ажралмас соҳаларидан бири ҳисобланади. Суғурта соҳасининг иқтисодиётга кўрсатидиган ижобий таъсири катта салмоққа ега бўлиб, ушбу соҳа бўйичаЕвропа мамлакатларида катта тажриба тўпланган. Ўзбекистон Республикасида суғурта соҳасининг шаклланиш босқичини кечираётганлигини ҳисобга олсак, хориж тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб етишини таъкидлаш мумкин. Европа мамлакатларида Германия ўзига хос ривожланган суғурта тизимига егалиги билан ажралиб туради. Германия суғурта бозори ўзига хос ривожланиш босқичларини босиб ўтиб бугунги кунга келиб дунё юқори ривожланган суғурта тизимига ега давлат ҳисобланади. Шунинг учун, суғурта соҳаси кенг тараққий етган Германиянинг тажрибасини ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Германия суғурта бозори ниҳоятда йирик суғурта ташкилотларининг мавжудлиги билан ажралиб туради. Мазкур ташкилотларнинг чет давлатлардаги фаолияти ҳам катта салмоққа ега. Маълумки, ХХ асрнинг 90 йилларидан бошлаб, Шарқий Европада ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари оша бошлади. Бу Европа суғурталовчилари учун ўз фаолиятини географик жиҳатдан кенгайтиришга имкон берди. Ҳозирги кунда Шарқий ва Марказий Европада етакчилик қилаётган немис суғурта ташкилотларидан Аллианз, АХА-Cолониа, ЕРГО кабиларни келтириш мумкин. Улар асосан Чехия, Словакия, Венгрия, Полша ва Болтиқ бўйи мамлакатларида етакчилик қиладилар.
Германия суғурта бозорининг яна бир ўзига хос томони суғурталовчиларнинг янги ахборот технологияларидан, хусусан интернетдан кенг фойдаланишларидир. Интернетнинг кенг миқёсда оммалашуви Европа суғурта бозорига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти. Унинг афзаллиги шундан иборатки, интернет суғурта шартномасининг воситачиларсиз бевосита тузиш имконини беради. Бундан ташқари, интернетнинг умумжаҳон аҳамиятга ега еканлиги суғурталовчилар учун суғурта майдонини кенгайтириш имконини беради. Суғуратловчилар агентлик тизимини сақлаб қолган ҳолда ўз хизматларини интернет орқали сотиш учун ўз сайтларини яратмоқда.
Баъзи суғурталовчилар эса фақатгина интернет орқали хизматларни сотишга ихтисослашмоқдалар. Масалан, немис суғурталовчи Ҳамбург-Маннҳеимер интернет орқали суғурта хизматларини сотувчи шуъба корхонасини ташкил қилган. Лекин, интернет орқали суғурта хизматларини сотишнинг учинчи шакли ҳам маълум даражада ривожланди. Бунда бир нечта суғурта ташкилотлари ўз суғурта хизматлари тўғрисидаги маълумотларни бир сайтга жойлаштирмоқдалар. Мазкур тадбир суғурта хизматларини стандартлаштириш ва нархларнинг егилувчанлигини таъминлашга олиб келмоқда. Германиянинг йирик суғурталовчилари сифатида «Колония» суғурта жамияти, «Герлинг» суғурта консерни ва «Алянс» суғурта компаниясини келтириш мумкин. Бу компания жаҳоннинг 10 та йирик суғурта компаниялари рўйхатига киради.
Жаҳон суғурта бозорида енг катта салмоққа ега бўлган давлатлардан бири бўлган, АҚШнинг суғурта соҳасидаги тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга ега. АҚШ суғурта бозори жаҳонда тутган улуши бўйичабиринчи ўринда туради. Америка суғурта ташкилотлари ривожланган мамлакатлар суғурта бозорларининг тахминан 50%ини қамраб олганлар. АҚШда 8 мингга яқин мол-мулк суғуртаси ва 2 мингга яқин ҳаёт суғуртаси соҳасидаги компаниялар ўз фаолиятини юритиб бормоқда.
Қайта суғурталаш бозорини жаҳон талабларига мос равишда ривожлантириш ва халқаро суғурта бозорида фаолият олиб бориш учун хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муҳим рол ўйнайди. Халқаро суғурта бозорида дунёнинг йирик суғурта компаниялари биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурталаш операцияларини амалга ошириш учун бирлашадилар. Дунёнинг етакчи суғурта ва қайта суғурталаш ҳамда рискларни диверсификация қилиш брокери “Аон бенифиелд” нинг сўнги таҳлил маълумотларига кўра ялпи қайта суғурталаш капитали дунё бўйича2012 йилда 505 млрд АҚШ долларига етган ва ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошган. Инқироз даврини ҳисобга олмаганда барча йилларда қайта суғурташ мукофотларининг йилдан-йилга ўсиб бориши кузатилган.
Қайта суғурталашни Ўзбекистонда янада такомиллаштириш учун халқаро амалиётда қайта суғурта шартномаларини тартибга солишда умум еътироф етилган айрим шартларни ўрганиб чиқиш яхши самара беради. Халқаро облигатор қайта суғуртаси шартномаларида баъзи шартлар унчалик катта бўлмаган даражадаги ўзгаришлар билан қўлланилиши мумкин. Шартномада ишлатилувчи кичик шартлар мазмуни қайта суғуртанинг қанақа тури қўлланилишига қараб ўзгариши мумкин. Анъанавий кичик шартларда қайта суғурта тўловларининг миқдорини аниқлаш техникаси ва ҳисоб-китобини олиб бориш усулларининг ўзига хос хусусиятлари баён қилинади.
«Тақдир ва ҳисоб-китоб орқасидан бориш». Ушбу шартга мувофиқ, қайта суғуртачи фақат ташқи сабаб билан рўй берган зарарлар учун жавобгар ҳисобланади. Ташқи сабаб натижасида юз берган зарар турига тўғридан-тўғри суғуртачининг хатти-ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган омиллар таъсирида юзага келган зарарлар киради. Бу эса, тўғридан-тўғри суғуртачи юзма-юз тўқнашган мажбуриятларга қайта суғуртачи ҳам дуч келишини билдиради. Шу сабабли, қайта суғуртачи седент томонидан амалга оширилаётган тўловларни эътибор билан кузатиб бориши лозим.
"Тақдир орқасидан бориш" кичик шартига мувофиқ, суғуртачи ва қайта суғуртачи зарардаги ўз улушларини қабул қилиши зарур. Шу билан биргаликда, қайта суғуртачи ўзининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, қайта суғурта шартномасига қатор шартлар киритиши мумкин. Масалан, агар суғуртачи ўз ишини мукаммал билувчи ҳисобланса ва у ҳамма вақт қайта суғурта шартномасига ега бўлмаган суғуртачи сингари иш юрица, «Суғуртачи суғурта шартномасига ўзи зарур деб топган ўзгартиришларни киритиши мумкин» мазмунидаги қўшимча шарт қайта суғуртачи томонидан қайта суғурта шартномасига киритилиши мумкин.
Ёки, қайта суғурта шартномасига «суғуртачи қайта суғуртачининг розилигисиз суғурта шартларига, андеррайтинг тамойилларига мустақил ўзгартириш киритиш ҳуқуқига ега емас» мазмунидаги кичик шартни белгилаб қўйиши мумкин. Қайта суғуртачи қайта суғурта шартномаси бўйичаолган мажбуриятни назорат қилиш учун қўшимча шартлар киритилиши зарур деб ҳисоблаганда, ушбу мазмундаги шартлар қайта суғурта шартномасига киритади. «Ҳисоб-китоб орқасидан бориш» тамойилини амалда қўлланилиши ва уни қўллашни чеклашлар бўйичаинглиз суди қарорларидан мисол келтирамиз. 80-йилларнинг бошларида АҚШда фаолият олиб борган тўғридан-тўғри суғуртачилар асбест ишлаб чиқарувчиларнинг жавобгарлигини суғурталаш натижасида кўп миқдордаги зарарга дуч келдилар.
Асбестдан фойдаланиш натижасида юзага келган зарарни қоплашда қайта суғуртачини иштирок етиши тўғрисида Англия суди қарор қабул қилган. Қўзғалган даъвони судда кўриб чиқиш натижаси жаҳондаги йирик қайта суғуртачиларнинг фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилди. 1984 йилда, Велингтон битимига асосан тўғридан-тўғри суғуртачилар гуруҳи ўз ресурсларини бирлаштирди. Бирлаштиришнинг асосий мақсадларидан бири, суд ҳаражатлари миқдорини камайтириш еди. Суд ҳаражатини камайтириш имконияти, битимни имзолаган ҳар бир тўғридан-тўғри суғуртачи учун пайдо бўлди.
Чунки, битим аъзолари ҳар бир даъво бўйичапайдо бўлган мажбуриятларни биргалашиб бажариш зарур еди. 1991 йилда мажбурият билан бевосита боғлиқ бўлмаган суғуртачилардан бири ўзининг қайта суғуртачисидан тўловни амалга оширишни талаб қилиб кўрди. У ўз талабини қондиришни қайта суғурта шартномасида белгиланган «ҳисоб- китоб орқасидан бориш» мажбуриятига асослади. Лондон Олий суди суғуртачига унинг суғурталанмаган объект учун қайта суғурта қопламаси олиш тўғрисидаги талабини рад қилди. Шундай қилиб, суд "ҳисоб-китоб орқасидан бориш" шартига асосланиб, қайта суғуртачи қайта суғуртага қабул қилмаган суғурта ҳодисаси натижасида юзага келган зарарни қоплаб бермаслиги тўғрисида қарор қабул қилди.
«Ҳатолар ва янглишишлар ҳақида кичик шарт». Бордерони тузишда, суғурта рискларини қайта суғурта шартномасига киритишда, улар билан боғлиқ қайта суғурта мукофотини ҳисоблашда, зарар миқдорини ва ундаги қайта суғуртачининг улушини ҳисоблашда суғуртачи томонидан билмасдан, атайлаб қилинмаган хатолар ушбу кичик шартга асосан, суғуртачининг қайта суғурта қопламаси олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Бу ҳолатларда, хато ва янглишишларни топиш билан, суғуртачи томонидан қайта суғуртачи огоҳлантирилмоғи лозим.
Юқори даражада виждонлилик тамойилидан келиб чиқиб, қайта суғуртага берилувчи риск миқдорини ҳисоблашда суғуртачи ўзаро келишилган андерайтинг тамойилларига тўлиқ амал қилиши лозим. Тўғридан-тўғри шартномани тузишда суғуртачи қайта суғурта шартномасига мувофиқ, еҳтиёткорлик ва батартиблик билан иш кўрмоғи лозим. Қайта суғурта шартномасига таалуқли бўлган суғуртачининг китобларини, ҳисоб варақаларини ва бошқа шу каби ҳужжатларни текшириш ҳуқуқини қайта суғурта шартномасида белгилаш, юқорида келтирилган виждонлилик тамойилининг бузилмаслигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга ега.
Ушбу ҳуқуқ суғуртачининг ҳисоб варақаларидаги ёзувларни, бухгалтерия китобларини, тўғридан-тўғри шартномасини, зарарни тартибга солиш тўғрисидаги ҳужжат ва бошқа қайта суғурта шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларни текширишга татбиқ қилинади. Амалиётда, қайта суғуртачилар уларга берилган мазкур ҳуқуқдан кам фойдаланадилар. Шунга қарамасдан, тўғридан-тўғри суғурта шартномаларини тузишда ушбу ҳуқуқ, қайта суғуртачининг молиявий манфаатларига риоя қилинишини таъминловчи кафил бўлиб хизмат қилади.
Баъзи ҳолларда, суғуртачи қайта суғуртачидан унинг бухгалтерия китобларини, ҳисоботларини текширишни талаб қилиши мумкин. Бухгалтерия ҳужжатларини текширишдан мақсад, қайта суғуртачига қайта суғурта шартномаси шартларига риоя қилинишини кўрсатишдир ёки тўғридан-тўғри суғурта ва қайта суғурта андеррайтингини соддалаштириш, яхшилаш юзасидан биргаликда қарорлар қабул қилишдир.
«Арбитр тайинлаш тўғрисида»ги кичик шарт. Деярли барча қайта суғурта шартномаларида, қайта суғурта шартномасининг бажарилиши бўйичаюзага келган низоларни кўриб чиқиш махсус тайинланган арбитриар гуруҳига юкланади. Судларнинг умумий суд қилиш ҳуқуқига, одатда, фақат тасдиқланган қарздорликнинг тўлланмаслик ҳоллари билан боғлиқ низоларни ечиш ваколати берилади. Арбитриар таркиби уч кишидан иборат бўлади.
Ҳар бир томон биттадан арбитр тайинлаши мумкин. Бош арбитрни шартнома томонлари биргаликда тайинлайди. Бош арбитрларни тайинлаш борасида томонлар келиша олмаса, холис бўлган учинчи томон бош арбитрни тайинлайди (масалан, суд, ёки савдо палатаси). Одатда, суғурта ва қайта суғурта жамиятларининг ходимлари ёки пенсияга чиққан ходимлари арбитр вазифасига тайинланади. Бундан ташқари, арбитриар гуруҳи мажлисни суғуртачи
Download 91,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish