Қайыпназаров ильяс сайыпназарович мавзу: озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг ҳУҚУҚий асослари ва такомиллаштириш муаммолари


II.БОБ. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш қоидалари



Download 236,3 Kb.
bet7/14
Sana25.04.2022
Hajmi236,3 Kb.
#580843
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Қайыпназаров.И

II.БОБ. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш қоидалари.
2.1. Бир неча жиноятлар юзасидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг аҳамияти.
Шахснинг икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этиши, унинг ижтимоий аҳлоқи бузуқлиги барқарорлигини, яъни унинг шахси ижтимоий хавф даражаси юқорилигини билдиради. Ушбу ҳолатлар суд томонидан алоҳида ёндошувда жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. Лекин юқорида кўрсатилган жазо тайинлашнинг қоидалари жазо тайинлашда алоҳида ёндошув ва Жиноят кодексидаги принципиал тамойилларини, жумладан, жавобгарлик муқаррарлигини тўлиқ таъминлай олмайди.Ушбу битрув иши ушбу масалаларни ечишга хизмат қилади.
Қонунни кўрсатмасига биноан, ушбу шарҳланаётган модда фақат шахсни Жиноят кодекси Махсус қисмининг турли моддаларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этган, улардан бирон бири учун ҳали судланмаганда қўлланилади. Шундай қилиб, шарҳланаётган модда фақат жиноятлар мажмуи учун жазо белгиланганда қўлланилади. Бироқ, суд жиноятларни мажмуини истисно қиладиган ҳолатларини йўқлигини аниқлаш лозимдир. Жумладан, жавобгарликдан озод қиладиган ҳолатлар (жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса, амнистия, жабрланувчи билан ярашув ва ҳоказо) бўлмаслиги лозим.
Жиноятлар мажмуи деб айбдор томонидан содир этилган қуйидаги ҳоллар тушунилади:

  • Жиноят кодекс турли моддалари бўйича квалификация қилинадиган қилмишлар;

  • бир хилдаги бир неча ҳаракатларни содир этган бўлиб, улардан бири тугалланган жиноят тариқасида, бошқалари эса жиноятга тайёргарлик, суиқасд ёки иштирокчилик тариқасида квалификация қилинганда.

Шарҳланаётган моддага кўра, бир модданинг турли хил қисмлардаги жиноятларни содир этиш, агар турли хил таркиб бўлса ҳам жиноятлар мажмуи сифатида тан олинмайди (Жиноят кодекси 174-моддаси ахборотлаштириш қоидаларини бузиш). Бундан ташқари, битта модданинг турли қисмларида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлари билан бир хилдаги жиноятлар содир этилганда ҳам жиноятлар мажмуи деб ҳисобланмайди (масалан, транспорт воситасини бир ҳолатда хавфли рецидивист томонидан, иккинчи ҳолатда зўрлик ишлатиб, 267-модда). Ушбу ҳолларда, жаъвобгарлик модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми билан жазо тайинлайди
Айбдор томонидан давомли ёки узоққа чўзилган жиноят содир этилиши жиноят мажмуи сифатида тан олинмайди (давомли ёки узоққа чўзилган жиноятлар.9
Жазо тайинлашнинг умумий асосларига кўра, жиноятлар мажмуи учун жазо белгилашда суд даставвал ҳар бир жиноятга алоҳида жазо тайинлайди. Шу билан бирга, ҳар бир қилмишга баҳо бериш ва давлат мажбурлов чорасини танлаш нафақат муайян жиноятнинг ҳолатларидан балки қилмишнинг жиноятлар мажмуида тутган ўрнидан келиб чиқиши керак. Жумладан, суд иккинчи ва ундан кейинги жиноятларни содир этилишини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисоблаши лозим.
Агар қўшимча жазони қўллаш шарт бўлиб ва Жиноят кодекснинг 57- моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ҳар бир алоҳида жиноят учун жазо тайинлашда, суд нафақат асосий, балки қўшимча жазо тури ва миқдорини кўрсатиши лозим. Ушбу қоида бундан ташқари қонунда мажбурий деб кўрсатилмаган қўшимча жазоларни тайинлашда ҳам қўлланилади, яъни улар жиноятлар жами учун эмас, балки ҳар бир алоҳида жиноят учун қўлланилади.
Ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинламаслик ҳукмни бекор қилинишига олиб келадиган қонунни бузилишидир. Бундан ташқари, асосий жазони қўллаб, шарт бўлган қўшимча жазони қўлламаслик ҳам ҳукмни бекор қилинишига олиб келади.
Жиноятлар мажмуига кирадиган ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаш қонун талаби, судлар томонидан мажмуининг қандай турлигидан қатъий назар бажарилиши шарт, яъни идеал ёки реал жиноятлар мажмуи бўладими ушбу талаб бажарилиши керак.
Суд ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар мажмуига кирган қилмишларни оғирлик даражасига кўра енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш (қоплаш принципи) ёки тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш (қўшиш принципи) йўли билан қатъий жазо белгилайди. Суд ҳукмда жиноятлар мажмуи учун қатъий жазони кўрсатиши шартдир, акс ҳолда жиноят қонунининг бузилиши бўлиб ҳукмни бекор қилинишига олиб келади.
Енгилроқ жазо оғирроғи билан қопланиши дегани, суд ҳукмда жиноятлар мажмуи учун қатъий жазо тайинлашда мажмуидаги энг оғир жиноят учун тайинланадиган жазо миқдори ва муддатидан келиб чиқади. Бундан ташқари мажмуидаги қолган оғир бўлмаган жиноятлар учун белгиланган жазоларни қатъий жазога таъсир ўтказмайди ва суд томонидан ҳисобга олинмайди.
Алоҳида эътибор бериш лозимки, қоплаш принципи фақат қонунда кўрсатилган ҳолларда қўлланилиши мумкин, яъни мажмуидаги жиноятлар оғир бўлмаган ёки катта ижтимоий хавф туғдирмаслиги. Қолган ҳолларда тўла ёки қисман қўшиш принципи қўлланилади. Жиноятнинг оғирлик даражасини аниқлашда Жиноят кодексининг 15-моддасида кўрсатилган жиноятлар классификациясидан фойдаланиш лозим.
Эътибор бериш жоизки, содир этилган бир неча ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар учун қатъий жазо тайинлашда авваламбор қўшиш қоидасини қўллаш лозим. Фақатгина жиноятлар мажмуининг умумий муддати ва миқдори мажмуадаги энг оғир жиноятни максимал муддат ва миқдоридан кўп бўлса қоплаш қоидаси қўлланилади.
Жазоларнинг тўла қўшиш деганда, жиноятлар мажмуасидаги ҳар бир жиноят учун тайинланган алоҳида жазоларни тўлиқ қўшиш тушунилади.
Жазоларнинг қисман қўшиш деганда, суд томонидан мажмуадаги ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаб, қатъий жазо белгилашда оғирроқ жазога қисман бошқа жиноят учун белгиланган жазони қўшиш тушунилади. Шунда жазо турларининг енгил-оғирлиги даражаси Жиноят кодекси 43-моддасининг 1- қисмида кўрсатилган кетма-кетлик билан белгиланишини назарда тутиш лозим.
Суд томонидан жиноятлар мажмуи учун қатъий жазо тайинлашда, судланувчи шахсининг ижтимоий хавфи ва содир этилган қилмишнинг умумий характеристикасидан келиб чиқиб, жазоларнинг қисман қўшиш қоидасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Жазоларнинг қисман қўшиш жиноятлар жами бўйича умумий жазо миқдори максимал йўл қўйилган миқдордан кўп ёки жазо тайинланадиган жиноятлар ўз ижтимоий хавф даражаси бўйича бир-биридан кескин фарқланмаслиги ҳолларида қўлланилади. Жазоларнинг қисман қўшишда суд томонидан қайси жиноят учун ва қандай миқдорда жазо қисман ҳисобга олинганлиги кўрсатилиши лозим.
Бир неча жиноят учун жазо тайинлашда, суд мажмуадаги жиноятлар оғирлик даражасига кўра аниқланадиган жазонинг максимал доирасидан келиб чиқиши лозим. Яъни ижтимоий катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар мажмуи учун қатъий жазо тайинлашда суд содир этилган жиноятларни энг оғирида кўрсатилган жазони максимал муддат ва миқдоридан келиб чиқади. Энг оғир жиноят учун жазонинг максимал муддат ва миқдори аниқлашда, ҳар бир ҳолда ушбу қилмиш учун Жиноят кодекси Махсус қисм моддасида кўрсатилган жазодан келиб чиқилади. Ушбу ҳолда суд 54-моддага биноан ҳар бир жиноят учун тайинланган алоҳида жазо билан чекланмаган. Масалан, шахс киссавурлик ва лицензиясиз фаолият билан шуғулланишда айбдор деб топилган бўлса, қатъий жазо 169-модда 2-қисмида кўрсатилган муддат ва миқдордан кўп бўлмаслиги лозим, чунки ушбу модда мажмуадаги оғирроқ жиноятдир. Шунда, суд киссавурлик учун, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш жиноятига кўра енгилроқ жазо тайинлаши ҳам мумкин, лекин қатъий жазо фақат 169 -модда 2-қисм санкциясидан келиб чиқиши керак.
Лекин жиноятлар мажмуасидаги бирон бир жиноят оғир ёки ўта оғир бўлса, қатъий жазо, Жиноят кодекси Умумий қисмидаги ушбу жазо учун белгиланган максимал доирадан келиб чиқиб, тайинланади. Шунда, суд Жиноят кодекси Махсус қисм моддаси санкциясида белгиланган максимал доира билан чекланмаган. Ушбу ҳолда судлар назарда тутишлари лозимки, "Жиноят кодекси 50-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, жиноятлар жами бўйича тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак"10.
Жиноятлар мажмуи учун жазо тайинлашда нафақат бир хил, балки турли хил асосий жазолар ҳам қўшилиши лозим. Ушбу ҳолда судлар Жиноят кодекси 61 - моддасида кўзда тутилган қўшиш қоидаларидан келиб чиқади. Назарда тутиш лозимки, шарҳланаётган модданинг 2 -қисмига биноан, турли хил жазоларни қўшишда жазонинг оғирроқ тури узил кесил тайинланади.
Аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда жарима турларини қўшишда ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Масалан, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашда унинг муддати, ушлаб қолинадиган миқдор фоизи олдин ҳам бир модда бўйича алоҳида- алоҳида, сўнгра уларнинг мажмуи бўйича кўрсатилади. Ушбу ҳолда қатъий жазога ушлаб қолиш энг кўп фоизли бўлган муддат олиниб, унга фоизи кам бўлган муддат қўшилади (белгиланган доираларга риоя қилган ҳолда). Жарима қўлланилган ҳолда, бир хил жазолар қўшилиб, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш, аҳлоқ тузатиш ишларидан алоҳида ижро қилинади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида тайинланганда ҳам шундай йўл тутилади (Жиноят кодекси 61 -моддаси).
Жиноят кодекснинг 59 моддаси 3-қисмига биноан, жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган асосий жазога суд айрим жиноятлар учун, тайинланган қўшимча жазоларни ҳам қўшиб тайинлаши мумкин. Шунда, тўла ёки қисман қўшиш қоидалари қўшимча жазоларга тўлиқ тадбиқ этилиши мумкин. Тайинланган қўшимча жазоларни қатъий миқдори кўпроқ қўшимча жазо муддатини кўзда тутувчи модда санкцияси доирасида уларни тўла ёки қисман қўшиш орқали, жиноят қонуни моддасида муддат белгиланмаган ёки қўшимча жазо Жиноят кодекси умумий қисмининг қоидалари асосида қўлланилган ҳалларда эса ушбу жазо тури учун белгиланган энг кўп муддат доирасида белгиланади.
Шу билан бирга, қўшиш фақат бир хилдаги қўшимча жазоларга қўлланилади. Ҳар хил турдаги қўшимча жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилади. Шунда, бир хил турдаги қўшимча жазоларни қўшиш усулига (тўла ёки қисман), асосий жазо қайси усулда қўшилгани таъсир ўтказмайди.
Судлар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жиноятлар мажмуидаги бир жиноят учун асосий жазо иккинчисида қўшимча жазо сифатида тайинланган ҳолларига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Узил кесил жазо тайинлашда, ушбу жазо бири асосий, иккинчиси қўшимча бўлишидан қатъий назар тўла ёки қисман қўшилади. Ушбу ҳолда, максимал доира асосий жазо тури сифатида, Жиноят кодекси Умумий қисм қоидаларига кўра аниқланади (5 йил).
Лекин, ушбу қоида фақат айбдорга бир хил ҳуқуқдан, яъни бир хил лавозим ёки бир хил фаолият билан шуғулланишдан, маҳрум қилинганида қўлланилади. Акс ҳолда, асосий ва қўшимча жазолар қўшилмасдан алоҳида ижро этиладилар. Жиноят кодекси Умумий қисмига кўра, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш максимал доираси, асосий жазо тури сифатида 5 йил, қўшимча жазо сифатида 3 йил белгиланади.
Судлар судланганга жазони ўташ колония тури, жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилангандан кейингина тайинланишини инобатга олишлари керак. Худди шу тартибда шартли жазо тайинлаш ҳақидаги қарор қабулқилинади .
Судлар жиноятлар мажмуи учун жазо тайинлашда, ҳукмнинг қарор қисмида ҳар бир жиноят учун тайинланган жазо Жиноят Кодекс Махсус қисм моддаси билан кўрсатилиши лозим. Узил-кесил жазо тайинлашда шарҳланаётган моддадан (59-модда) ташқари, ушбу асосий ва қўшимча жазоларни тайинлашни белгилайдиган моддалар кўрсатилиши етарлидир. Махсус қисм моддалари кўрсатилиши шарт эмас.
Ушбу модданинг 4-қисмида, бир неча жиноят содир этилганда ишлар кўрилиши ҳар хил вақтда бўлган пайтда, жазо тайинлашнинг алоҳида ҳолати кўрсатилган. Қонунда, ўрганилаётган модда 4 -қисми, фақат биринчи иш бўйича ҳукм чиқарилгунча содир этилган жиноят учун қўлланилиши кўрсатилган. Шундай қилиб, 59-модда 4-қисми бўйича жазо тайинлаш учун ҳукмнинг қонуний кучга кириши аҳамият касб этмайди, асосийси, жиноят ҳукм очиқ эълон қилингунга қадар содир этилганлигидир. Акс ҳолда, агар жиноят ҳукм очиқ эълон қилинганидан кейин, лекин ҳукм қонуний кучга киргунга қадар содир этилган бўлса, 60-модда қоидалари қўлланилади.
Суд, биринчи ҳукм очиқ эълон қилингунга қадар содир этилган жиноятни, мажмуадаги аввал кўрилган бошқа жиноятлар билан алоқасини аниқлаши лозим. Агарда ушбу жиноят, қарор қилинган ҳукмдаги қилмишларни квалификациясига жиддий таъсир ўтказса, ушбу ҳукм янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинади (ЖПК 522-моддаси 4-қисми) ва барча жиноятлар бўйича иш умумий тартибда, ўрганилаётган модданинг 1, 2, 3-қисмлари қоидалари қўлланилган ҳолда қайта кўрилади. Бундан ташқари муҳим ҳолатлар сифатида, айбдор томонидан содир этилган қилмишларида, суд томонидан ҳисобга олинмаган енгиллаштирувчи ёҳуд оғирлаштирувчи ҳолатлар, жиноят таркибларининг муҳим ва конструктив хусусиятлари (масалан, қилмишнинг такрор содир этилганлиги) мавжудлиги тан олинмоғи лозим.
Ўрганилаётган модданинг 4-қисмини қўллаш жазо тайинлашда, суд бундан ташқари ушбу модданинг умумий қоидаларидан келиб чиқиши керак. Бироқ ҳукмда, қатъий жазо тайинлаш, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазони тўла ёки қисман иккинчи ҳукмдаги жазо билан қўшиш йўли орқали аниқланади. Жиноят кодексининг 59-моддасининг 4-қисмини қўллашда жиноятлар жами учун белгиланган қатъий жазо, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас, чунки бундай ҳолда жазоларни қўшиш пайтида суд биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиши зарур.
Агар биринчи ва кейинги ҳукмда ҳар хил жазо турлари тайинланган бўлса, шундай ҳолда жиноятларни бир вақтда кўрилганда қўлланиладиган ва юқорида таҳлил қилинган ҳар хил жазо турларини қўшиш қоидалари ишлатилади.
Жиноят кодекси 59-моддасининг 4-қисмига кўра, белгиланган қатъий жазони ўташ муддати охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда тайинланган жазодан сўнгги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тартибида қамоқда ўтирган вақт инобатга олинган ҳолда чегириб ташланади. Бундан ташқари, биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо тайинланган жазо муддатидан чегирилиб ташланади. Ушбу ҳолда ҳукмда биринчи ҳукм бўйича қайси қисми ўталганлиги кўрсатилиши лозим. Масалан, биринчи ҳукм бўйича 450 энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тайинланган бўлиб, айбдор томонидан ушбу жариманинг 350 энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги қисми тўланган бўлса ва шахс бошқа жиноятда ҳам айбдор деб топилган бўлса ва 124 энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима жазоси тайинланган бўлса, тўла қўшишда умумий жазо миқдори 574 (450+124=574) энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида аниқланган бўлса, аввал тўланган жарима миқдорини ҳисобга олиб, суд томонидан тайинланадиган жарима миқдори 224 (574-350=224) энг кам ойлик иш ҳақи бўлиши керак
Шартли ҳукм қилиш турдаги жазоларни қўшишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Шундай қилиб, агар биринчи ҳукм бўйича шартли ҳукм қилинган бўлса, иккинчиси бўйича бошқа реал жазо тайинланган бўлса, ушбу ҳолат шартли ҳукмни алмаштирилишига таъсир ўтказмайди, чунки қонун талабларига кўра шартли ҳукмни алмаштирилиши шахснинг синов муддатидаги ҳулқи билан аниқланади. Агар синов муддати даврида шартли ҳукмни бекор қилиб ҳукмда кўрсатилган жазо бажарилишини тақозо этадиган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ушбу жазо қатъий жазо тайинлашда ўталган деб ҳисобланиши лозим. Масалан, биринчи ҳукм бўйича шахс 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига 2 йил синов муддати билан шартли ҳукм қилинган бўлса ва ушбу ҳукм чиқарилгандан кейин шахс яна бошқа бир ҳукм чиқарилгунга қадар содир этган жиноятда айбли деб топилиб 5 йил озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ҳукмлар жами юзасидан узил - кесил жазо муддати 11 (5+6=11) йил. Лекин, агар синов муддати давомида шахс ҳулқи яхши бўлиб, белгиланган шартли ҳукм тартибини бузмаган бўлса, биринчи жазо тўлиқ, яъни 6 йил ўталган деб тан олинади. Шунда ўталадиган жазо муддати 5 (11-6=5) йилни ташкил этади. Агарда шахс томонидан белгиланган шартли ҳукм тартиби бузилган бўлса, жазонинг фақат амалда ўталган қисми ҳисобга олинади. Худди шундай равишда биринчи ҳукмдаги жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласи ҳал қилиниши керак.
Агар айбдор томонидан ҳукм чиққунга қадар ва ҳукм чиқарилгандан сўнг яна бир неча жиноят содир этилганлиги аниқланса, иккинчи ҳукмда жазо тайинлаш Жиноят кодексининг 59 ва 60-моддалари қўлланилади, яъни биринчи ҳукм чиққунга қадар аниқланган жиноятлар учун 59-модда 4-қисми (жиноятлар жами бўйича) қўлланилиб, биринчи ҳукм чиққандан кейинги жиноятлар учун 60-модда (ҳукмлар жами) қўлланилади. Қатъий жазо Жиноят кодексининг 60-моддасига биноан тайинланади.



Download 236,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish