1 Atama lug’atlar Амнистия



Download 18,85 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi18,85 Kb.
#24400
Bog'liq
Fuqarolik jamiyati 4 variant


1) Atama lug’atlar


Амнистия-жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликдан тўлиқ ѐки қисман жазодан озод қилиш, шунингдек, илгари суд томонидан белгиланган жазони ўтаб бўлган шахслардан судланганликни олиб ташлаш. Амнистия акти норматив хусусиятга эга, яъни амнистия акти билан белгиланган талабларга жавоб берадиган барча шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ахборот – (―informatio‖ лотинчаданмаълумотлар, тушунтиришлар, баѐнларни англатади) – бу маъмурий, ташкилий тадбирлар ўтказиш ҳақида қарорларни қабул қилиш учун, шунингдек таклиф ва тавсияларни тайѐрлаш учун асос бўлиб хизмат қилувчи муҳим фактлар (шахслар, ҳаракатлар, ташкилотлар, воқеалар) тўғрисидаги маълумотдир. Фалсафий нуқтаи назардан ахборот бизнинг маълумот (белги) олиш натижасида ўрганилаѐтган ҳодисалар (жараѐнлар) ҳақида тасаввурларимизнинг ноаниқлигини камайтириш ѐки олиб ташлашни таъминлайди.
Билл – ингл. Буюк Британия, АҚШ ва бошқа давлатларда қонун чиқарувчи ташкилот эътиборига ҳавола қилинувчи қонун лойиҳаси.
Гуруҳ - манфаатлар, қарашлар, касбий, фаолият тарзи бўйича бирлик ва умумийлик касб этган шахслар йиғиндиси, бирлашмаси.
Демократик институтлар – бу, давлат ва жамиятда демократик тузумни шакллантирувчидемократик тамойилларни амалга оширишнинг ташкилий шакллари ҳисобланади.
Демократик институтлар - жамият ҳаѐтида демократик тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси.
Ижтимоий адолат – барча ижтимоий тоифаларнинг жамиятда ўз ўрни мавжудлигини ва қонун олдида уларнинг ўзаро тенг ҳуқуқларга эга эканлигини эътироф этиш.
Инсон ҳуқуқлари - унга тор маънода фақат давлат ҳимоя қиладиган ва кафолат берадиган ҳуқуқлар кириб, бу ҳуқуқларга барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, яшаш ва жисмоний дахлсизлик ҳуқуқи, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, ўзбошимчалик ва ноқонуний ушлаш ѐки қамаш, виждон ва дин эркинлиги, ота-оналарнинг ўз болаларини тарбия қилиш ҳуқуклари киради. Кенг маънодаги инсон ҳуқуқлари эса ўзида шахс эркинлиги ва ҳуқуқларининг кенг мажмуаси ва турларини ифодалайди
Институт - лот. institutum-маҳкама, идора, муассаса; тизимлаштирилган, ҳаммага танилган, амалда қўлланилаѐтган ва эътироф этилган (ҳар қачон ҳам ўз расмий тасдиғини топавермайдиган), у ѐки бу тарзда мустаҳкамланган қоидалар ва меъѐрларга мувофиқ ўзаро хатти ҳаракат қилиш учун қўллаб-қувватланаѐтган кўрсатмаларга эга бўлган ижтимоий агентларнинг ўзаро ҳатти ҳаракатлари шакллари киради.
Интерактив давлат хизматлари – идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникация тармоқлари орқали кўрсатиладиган хизматлар. Бизнинг мамлакатимизда бу хизматлар 2013 йил 1 июлдан ҳаракат қилувчи ҳамда давлат органларининг аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро ҳамкорлигининг қулай ва самарали воситаси сифатида хизмат қилувчи my.gov.uz Интерфаол Давлат хизматлари ягона портали орқали кўрсатилади.
Интернет – ахборот билан алмашиш учун ҳам компьютер тармоқлари фойдаланувчиларни, ҳам шахсий компьтерларни ўзаро боғловчи бутун дунѐ ахборот компьютер тармоғи.


2)
2.1. Ҳуқуқий давлатнинг яна бир муҳим қоидаси – бошқарувнинг қонунлар воситасида тартибга солиниши ва судлар орқали назорат қилинишидир. Ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан бораёган ҳар бир давлат ўз бошқарув тизимининг сиёсий табиатидан келиб чиққан ҳолда, суд органларини ташкил қилади.
Баъзи мамлакатларда давлат идоралари фаолияти юзасидан қилинган шикоят олий суд томонидан, баъзиларида хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилади. Айрим мамлакатларда эса айнан ана шу мақсадда фаолият кўрсатувчи органлар мавжуд. Масалан, кўпгина Европа мамлакатларида, айрим Осиё мамлакатларида мустақил ҳуқуқий тизим кенг ривож топган.
Ҳуқуқий давлатнинг яна бир муҳим шарти бу – демократик сиёсий режимнинг шаклланганлигидир. Демократия, сиёсий ҳокимиятнинг бир киши, бир гуруҳ ёки бир синф манфаатларига эмас, балки халқ иродасига асосланишидан келиб чиқади. Демократия шароитида давлат ва ҳукумат бошлиқларини халқнинг ўзи сайлайди, шу боис, давлат томонидан бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш ва давлат жорий қиладиган чеклашларга бўйсуниш табиий ва зарурий характер касб этади.
Барча давлатларда, фуқарорлар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларга ўтказилган давлат органлари ваколатлари ижроси устидан назорат амалга оширилади ҳамда уларнинг қонунга зид қарорларининг суд органлари томонидан бекор қилинади. Бундай назоратга эҳтиѐж Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти томонидан ўтказилган ―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги Қонуни мониторинги натижаларидан3 ҳам кўриш мумкин. Мониторинг давомида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судларда кўрилган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги фуқаролик ишлари юзасидан умумлашмаси таҳлилига кўра, судлар иш юритувига келиб тушган жами 14 та фуқаролик ишларидан 12 таси ѐки қарийб 86 фоизи қаноатлантирилган.


2.2. Қонун устуворлиги – ушбу тамойилнинг мазмуни шуни англатадики, қонун ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида қатъий ҳукмрон бўлади. Яъни, ҳеч ким, ҳеч бирдавлат органи, мансабдор шахс, тадбиркор ѐки бошқа бир фуқаро қонунга бўйсуниши, ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий муносабатлар фақат қонун билан тартибга солинади, унинг барча иштирокчилари эса, ҳеч бир истисносиз, ҳуқуқ нормаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилиши керак. Ҳуқуқий нормаларни тадбиқ этишда конституция ва қонунларнинг нормалари бошқа ҳуқуқий нормалардан устун туради.
Download 18,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish