Қайыпназаров ильяс сайыпназарович мавзу: озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг ҳУҚУҚий асослари ва такомиллаштириш муаммолари


Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда ҳорижий тажриба



Download 236,3 Kb.
bet10/14
Sana25.04.2022
Hajmi236,3 Kb.
#580843
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Қайыпназаров.И

3.2.Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда ҳорижий тажриба
Инсоният тарихини мажозий маънода олиб қараганимизда, унинг ёвузликка ва жиноятчиликка қарши курашлари тарихидан иборат бўлганлигига гувоҳ бўламиз.Турли тарихий шароитларда, мамлакатлар ва халқларда жамиятнинг тараққиёт даражаси ва ундагитартиб кўпинча жиноят содир этганшахсларга тайинланадиган жазоларнинг ҳуқуқий ҳолати билан белгиланган. Ҳатто,инсоният тарихимисли кўрилмаган ва ҳозирги давр маданиятли кишиси тасаввурига сиғмайдиган жазоларни ижро этилиши гувоҳига айланган. Инсоният цивилизациясиянги босқичларга кўтарилиши билан жиноятчиликка қарши курашнинг янги ўзига хос услублари яратилабошланди.
Ўтган XX асрда кўплаб кашфиётлар, тарихий ўзгаришлар биланбиргаликда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасида ҳамулкан ютуқларга эришилди.Жиноятчиликка қарши курашишдан фақат давлат манфаатдор эканлиги каби нотўғри тушунчаларинсон онгининг такомиллашуви билан жамият ижтимоий ҳаётидан чиқариб ташланди.Энди жиноятчилик ва жиноят содир этган шахсларга қарши курашиш ва уларни тарбиялашда бутун жамият аҳолиси иштрок эта бошлади.
Дарҳақиқат, XXI асрнингбошига келиб,алоҳида олинган давлатлар қонунчилиги ва умуман, халқаро нормалар ҳам турли ижтимоий-ҳуқуқий фикрларнинг плюрализми гирдобида қолган ва ҳар бирқарама-қарши томон ўз фикрларининг расмий ифодасини кўришни истайди. Шунинг учун бўлса керак,ҳозирда клонлаштириш, эвтаназия ҳуқуқи ва айрим давлатларда сақланаётган ўлимжазоси кабимуҳокамалимавзуларривожланган мамлакатларжамоатчилигиниалоҳидаташвишгасолмоқда.
Ҳозир гап жиноят содир этган шахсга тайинланадиган жазо ва ундан келгусидан кўзланган мақсад нима деган савол устида бормоқда.Ҳозирги кунда жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан тайинланадиган жиноий жазо тўғрисида олимлар, мўтахасислар ўртасида доимо тортишувлар бўлмоқда, улартомонидан хилмахил фикрвамулоҳазаларбилдирилмоқда.
Жиноятчиликка қарши курашасосан икки йўналишда- ижтимоий чоралар (аҳолини моддий, маданий, маънавий турмушини ривожлантириб бориш), ҳамда ҳуқуқий чоралар орқали олиб борилмоқда.Ҳуқуқий чоралардан энг муҳими жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш ҳисобланади.
Маълумки,жиноят учун жазо тайинлаш фақат судга тегишлидир. Шунга кўра жазо тайинлаш суд фаолиятининг энг масъулиятли қисми ҳисобланади. Айнан анашу жазо тайинлаш босқичида кўп масала ҳал бўлади. Чунки шу вақтда жиноят қонунининга долатлилик принципи амалда намоён бўлади,одил судловнинг қай даражада амалга оширилганлигининг бош мезони ҳисобланади.
Фақат жиноят ҳуқуқининг ўзигагина хос бўлган энг муҳим функцияси жазолаш билан огоҳлантириб ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилиш ва жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо қўллаш функциясидир. Жиноий жазо жиноятчиликнинг умумий ва махсус олдини олиш функциясини бажаради.
Жиноий жазо жиноят ҳуқуқининг энг муҳим институтларидан бўлиб,жиноят ҳуқуқи функциясини ҳаётга татбиқ этишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқининг самарадорлиги кўп жиҳатдан жиноий15 жазонинг самарадорлиги ва унинг мақсади билан боғлиқдир.
Жазо огоҳлантириб туриш орқали маълум даражада жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳкум томонидан янги жиноят содир этилишининг олдини олишда ягона ва ҳал қилувчи чора эмас.
А.Кетле ўз вақтида жиноятчиликка қарши курашда субъектларга ва жамиятга таъсир қилиш орқали жиноятчиликни муайян миқдорга камайтириш мумкин.Аммо жазодан у бераолмайдиган натижани кутиш мумкин эмас.Жазо муайян ижтимоий шароитларда пайдо бўлган жиноятчиликни тамоман тугата олмайди. Аммо муайян шароитларда жиноятчиликка таъсир қилиш орқали унинг ўсишига қаршилик кўрсатади, жиноятчиликнинг камайишига таъсир қилади, деб ёзган эди ХIХ асрнинг ўрталарида. Демак, жазо жиноятчиликка қарши курашда ҳал қилувчиаҳамиятга эга бўлмасада, унинг олдини олиш ва камайтиришда муҳим аҳамиятга эгадир Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддасига кўра Жазо жиноят содир этишда айбли дебтопилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилишёкиуларни чеклашдан иборат бўлган мажбурлов чорасидир.
Демак, жазо давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, фақат жиноят содир қилган шахсларга қўлланади. Давлатнинг мажбурлов чораси турли-туман бўлиб, жиноий жазо сифатида қўлланадиган мажбурлов чораси фақат жиноят қонунида кўрсатилади. Жиноят қонунида кўрсатилмаган ҳарқандай бошқа мажбурлов чоралари жиноий жазо ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 42-моддасида белгиланишига кўра, жиноий жазо фақат жиноят қонунида кўрсатилади ва давлатнинг мажбурлов чораси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жиноят содир қилишда айбланаётган шахсга жиноий жазо суд томонидан тайинлансада, аслида давлат номидан тайинланади.
Жиноий жазо жисмоний азоб бериш ёки инсоний қадр-қимматини камситишга қаратилган эмас.
Жиноят учун жазо тайинлашда шахснинг ғайриқонуний қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражаси муҳим аҳамият касб этади.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15-моддасида жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифланган бўлиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қанча юқори бўлса, жазо шунга мувофиқ қаттиқлашиб боради.
Демак, жазо инсонга жафо келтириш учун эмас, балки уни келгусида жиноий фаолиятини давом эттиришини олдини олиш ва қайта тарбиялаш учун белгиланади.
Хорижий мамлакатларни жиноят қонунчилигини ўрганиш асосида шунга амин бўлиш мумкинки, ҳарбир мамлакат қонунчилиги жазо тизимларини белгилашда ва жойлаштиришда ўзига хос ёндашганлигини кўришимиз мумкин.
Айрим хорижий мамлакатларни жиноят қонунчили жазолар тизимини татқиқ қилишни бевосита МДҲ давлатлар ижиноий жазолар тизимидан бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланди деб ўйлаймиз. Жумладан, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг IIIу бўлими бевосита жазо тизими, унинг тушунчаси, мақсади ва турларига бағишланган бўлиб, РФЖКсининг 43-моддасида жазо тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
―Жазо давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, суд ҳукми билан тайинланади. Жазо жиноят содир этганликда айбланаётган шахсга Жиноят кодексида белгиланган тартибда ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат чора қўлланилиши билан белгиланади. Жазони қўллашдан кўзланган мақсад, маҳкумни аҳлоқан тарбиялаш, уни янги жиноятлар содир этишини олдини олиш ҳамда ижтимоий адолатни тиклашдан иборатдир.
РФЖКсининг 44-моддасига мувофиқ жазо тизими енгилидан оғирига қараб қуйидагича турларга бўлинади.
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
в) ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш;
г) мажбурий меҳнат;
д) аҳлоқ тузатиш ишлари;
е) хизмат бўйича чеклаш;
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
з) қамоқ;
и) интизомий қисмга жўнатиш;
к) умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
л) ўлим жазоси;
Мазкур жазо турларини асосий ва қўшимча ҳамда аралаш турлари бир-биридан фарқланади. РФЖКсининг 45-моддасига мувофиқ қуйидагилар асосий жазо турлари жумласига киради:мажбурий меҳнат, аҳлоқтузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш, ўлим жазоси. Жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари аралаш яъни, ҳам асосий ҳам қўшимча жазо турлари туркумига киритилган.
Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш жазолари фақат қўшимча жазо тури сифатида қўлланилиши мумкин.
Жазони қўлланилишининг қонуний асоси сифатида Россия Федерацияси Давлат Думасиннинг 2004 йил 25 июндаги РФ Жиноят кодексининг 57 ва 205 моддаларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги федерал қонун қабул қилинган бўлиб, у 2004 йил 7 июлда федерация кенгаши томонидан тасдиқланган. РФ Президенти 2004 йил 26 июлда юқоридаги қонун асосида РФЖКга ўзгартиришкиритиш, терроризм жинояти учун жавобгарликни кучайтириш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаштартибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунга имзо қўйди. РФ ЖКсининг 57-моддасига асосан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, шунингдек жамоат хавфсизлиги учун ўта хавфли саналган қилмишлар, терроризм, бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан одам ўлдириш, радиоактив моддалар ва атом энергияси воситаларидан ноқонуний фойдаланганлик ва бошқа жиноятлар учун қўлланилади. РФжиноят қонунчилигига биноан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга ва 60 ёшдан ошган шахсларга нисбатан 16қўлланилмайди.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилинган шахслар ўзларининг яхши хулқи ва меҳнатга бўлган ҳалол муносабати учун 25 йил ўтгандан сўнг озодликка чиқишлари мумкинлиги белгиланган.
Украина Республикасининг 1960-йилги Жиноят кодексида назарда тутилган ўлим жазоси 2000-йил февраль ойида қабул қилинган қонун билан бекор қилингандан сўнг, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида жазолар тизимига киритилган. Ҳозирги кунда Украинада умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг оғир жазо сифатида 17жиноят қонунчилигида назарда тутилган. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўта оғир жиноятлар учун, яъни қасддан одам ўлдириш, терроризм, давлатга хоинлик қилиш ва бошқа жиноятлар учун белгиланган. Масалан, 2002 йилда Украина Республикаси Херсонес вилояти апелляция суди такроран қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этишда айбланаётган шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
2001 йилда янги таҳрирдаги Украина ЖКсининг 64-моддасига мувофиқ, ўта оғир жиноят содир этилганда ёки суд маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топмаганда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлайди. Украина жиноят қонунчилигига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилганларга жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш чоралари қўлланилмайди.
Жанубий Корея Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси 1953 йил 18 сентябрда қабул қилинган бўлиб, ўша йилнинг 1-октябридан кучга кирган. Мазкур ЖКнинг шу бўлими жазо тизими ва турларига бағишланган бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари жазоларнинг оғиридан енгилига қараб жойлаштирилганлигидир. Жумладан, Жанубий Корея Республикасининг ЖКсининг 41-моддасида жазолар тизими қуйидагича таснифланади:

  • Ўлим жазоси;

  • Каторга мажбурий юбориш;

  • Озодликдан маҳрум қилиш жазоси;

  • Махсус унвонлардан маҳрум қилиш;

  • Махсус унвонларни тўхтатиб қўйиш;

  • Жарима;

  • Қамоқ;

  • Майдажарима;

  • Мол-мулкни мусодара қилиш.

Жазолар тизимидаги аҳамиятли жазолардан бири бўлган каторга мажбурий юбориш умрбод ёки муайян муддат билан белгиланиши мумкин. Муайян муддат бир ойдан то оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 йилгача бўлган муддатгача белгиланиши мумкин.
Жанубий Корея Республикасининг ЖКсининг 45-моддасига мувофиқ жарима эллик минг вон ваундан юоқри белгиланиши мумкин. Енгиллаштирувчи ҳолатларда жариманинг миқдори юқоридагида белгилангандан камайтирилиши мумкин.
Жанубий Корея Республикасининг ЖКсининг 46-моддасига мувофиқ қамоқ бир кундан ўттиз кунгача белгиланиши мумкин.
Жанубий Корея Республикасининг жиноят қонунчилигида ўлим жазоси билан бир қаторда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам асосий жазолар тоифасига киритилган. Улар ўзларининг қўлланиш доираси ва ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жанубий Корея Республикасининг жиноят кодексидаги асосий жазо турларидан бири ҳисобланиб, у асосан мажбурий оғир меҳнатга жалб қилиш йўли билан ижро этилади. Жанубий Корея Республикасининг Жиноят кодекси 42-моддасига биноан, мажбурий оғир меҳнатга жалб қилиш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазолари умрбод ёки маълум бир муддатга тайинланиши мумкин. Мажбурий меҳнатга жалб қилиш маълум бир муддатга тайинланганда бир ойдан ўн беш йилгача муддатга, жиноятлар жами тариқасида жазо тайинланганда эса йигирма беш йил муддатгача белгиланиши мумкин Жанубий Корея Республикасининг Жиноят кодексининг 44- моддасида жазонинг ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш тартиби белгиланган бўлиб, унга биноан, агар ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб:
а) ўлим жазосига ҳукм қилинганда 30йил;
б)умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоларига ҳукм қилинганда 20 йил;
в)маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш жазоларига ҳукм қилинганда 15 йил ичида жазо ижро этилмаган бўлса, маҳкум асосий ва қўшимча жазолардан озод қилинади.
Арманистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят Кодексининг (2003йил18апрелда қабул қилинган) 48-моддасига мувофиқ жазо бу–жиноят содир этганликда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд томонидан қонунда белгиланган ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат бўлган давлатнинг мажбурлов чорасидир. Арманистон Республикасининг ЖКсининг 49-моддасида жазо тизими қуйидагича белгиланган:
1) жарима;
2) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
3) мажбурий жамоат ишлари;
4) харбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш;
5) мол-мулкни мусодара қилиш;
6) аҳлоқ тузатиш ишлари;
7) қамоқ;
8) интизомий батальонда сақлаш;
9) муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш;
10) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
Бу давлат қонунчилигидаги асосий, қўшимча ҳамда аралаш жазолар турлари Россия Федерацияси жиноят қонунчилиги билан бир хил белгиланган. Жумладан, Арманистон Республикасининг
ЖКсининг 50-моддасида мувофиқ қуйидагилар асосий жазо
турлари жумласига киради: мажбурий жамоат ишлари, аҳлоқ тузатишишлари, озодликдан маҳрум қилиш,қамоқ, интизомий батальондасақлаш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш,
Жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари аралаш яъни, ҳам асосий ҳам қўшимча жазо турлари туркумига киритилган.
Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш жазолари фақат қўшимча жазо тури сифатида қўлланилиши мумкин.
Жарима жазоси энг кам ишҳақининг уч юз бараваридан минг бараварга қадар пул билан тўланадиган жазодир. Жариманинг миқдори жиноятнинг характери, оғирлиги ҳамда судланувчининг мулкий ҳолатининг даражасига қараб суд томонидан белгиланади. Судланувчининг жаримани белгиланган муддатда тўлиқ тўлаш имконияти йўқлигини ҳисобга олиб, суд жаримани тўлашни бир йил муддатга узайтириши ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини ўрнатиши мумкин. Жаримани тўлашнинг умуман имконияти йўқлигини ҳисобга олиб, суд жаримани энг кам миқдорини ўн соат жамоат ишларига алмаштириш йўли билан жазоларни ўзгартиришга ҳақли. Арманистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят Кодексида (2003 йил 18 апрелда қабул қилинган) ҳам умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида белгиланган. Арманистон Республикаси Жиноят Кодексининг 60-моддасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига қуйидагича тариф берилган: Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноят содир этишда айбли деб ҳукм қилинган шахсни унинг эркига хилоф равишда жамиятдан ажратган ҳолда жазони ижро этиш муассасасида муддатсиз сақлашдан иборат. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси мазкур кодексда белгиланган ўта оғир жиноятлар учун белгиланиши мумкин.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган воягаетмаганларга ва жиноят содир этилган ёки ҳукм эълон қилинган вақтда ҳомиладор бўлган аёлларга нисбатан татбиқ қилиниши мумкин эмас. Демак, Арманистон Республикаси Жиноят кодекси умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ҳомиладор бўлмаган аёлларга, 18ёшдан ошган эркакларга қўлланишини тақиқламайди.
Арманистон Республикаси Жиноят кодексининг 66-моддасига мувофиқ жиноятлар жами тариқасида жазо тайинланганда оғир ёки ўта оғир жиноятлар учун тайинланадиган жазолар тўла ёки қисман қўшиш йўли билан белгиланади. Бунда жазоларнинг энг юқори муддати 15 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар жиноятлар жами таркибига кирувчи жиноятлардан бири учун суд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутса, у ҳолда ҳал қилувчи жазонинг тури жазоларни қўшиб юбориш билан тайинланади.
Азарбайжон Жиноят кодексининг 41-моддасида жазо тушунчасига қуйидагича тариф берилган: Жазо суд томонидан тайинланадиган жиноий-ҳуқуқий характердаги чорадир.
Жазо тайинлашдан кўзланган мақсад, маҳкумниа ҳлоқан тузатиш, уни ва бошқаларни янги жиноят содир этишларини олдини олишдир.
Жазо тизимини қуйидагилар ташкил этади:18
1.жарима;
2.транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
3.муайян ҳуқуқдан ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
4.мажбурий жамоат ишлари;
5.ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш;
6.аҳлоқ тузатиш ишлари;
7.хизмат бўйича чеклаш;
8.мол-мулкни мусодара қилиш;
9.Азарбайжон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш;
10.озодликни чеклаш;
11.интизомий қисмга жўнатиш;
12.муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш;
13.умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
Юқоридаги жазолардан қуйидагилар асосий жазо тариқасида қўлланилади: мажбурий жамоат ишлари, аҳлоқ тузатиш ишлари, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, муайян муддатга19 озодликдан маҳрум қилиш, умрбод озодликдан маҳрум қилиш. Жарима ҳамда муайян ҳуқуқдан ёки муайян фаолият билан шуғулла ниш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари ҳам асосий ҳам қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.
Мол-мулкни мусодара қилиш, Азарбайжон Республикаси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш жазолари фақат қўшимча жазо тариқасида тайинланади.
Азарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 44-моддасига мувофиқ жарима Жиноят кодексида белгиланган тартибда ва миқдорда суд томонидан давлат ҳисобига ундириладиган жазо тури.
Жарима содир этилган жиноятнинг оғир енгиллиги ҳамда маҳкумнинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда Азарбайжон Республикаси қонунлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан беш минг бараваригача бўлган миқдорда тайинланади.
Жарима тўлашдан бўйин товлаётган шахсларга нисбатан жариманинг миқдорига қараб қонунда белгиланган тартибда жазо аҳлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари ёки муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари билан алмаштирилиши мумкин.
Азарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан беш йилгача бўлган муддатга ушбу Кодекснинг махсус қисмида назарда тутилган модда назарда тутилган ижтимоий қилмишларга нисбатан тайинланади.
Муайян ҳуқуқдан ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси давлат органларида назарда тутилган аниқ белгиланган мансабни эгаллаш ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида муайян касб билан ёки бошқа фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этишни назарда тутади.
Ушбу жазо тури асосий жазо тури сифатида бир йилдан беш йилгача бўлган муддатга, қўшимча жазо тури сифатида эса, бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга тайинланади.
Бундан ташқари, Азарбайжон Республикаси умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида Озарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган бўлиб, асосан тинчлик ва инсоният хавфсизлигига, шахснинг ҳаётига қарши жиноятлар, Конституциявий тузумга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятларга нисбатан тайинланади. Ушбу кодексга мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар 65 ёшга тўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди. Судья умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини 25 йил ҳақиқатда ўталганлигини, маҳбуснинг хулқи, меҳнатга бўлган ҳалол муносабати, жазони ижро этиш муассасасида ўрнатилган ички тартиб қоидаларни бузмаганлигини ҳисобга олиб, бундан буён маҳкумни жазони ижро этиш муассасасида сақлашга зарурат йўқ деб ҳисобласа, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини маълум муддатга, яъни 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ёҳуд жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Молдова Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодексининг (18.04.2002 йил қабул қилинган) VII боби бевосита жазо тушунчаси, унинг турлари ҳамда қўлланилиш тартибига бағишланади.
Молдова Республикаси Жиноят кодексининг 61-моддасига кўражазо тайинлашдан кўзланган асосий мақсад ижтимоий адолатни ўрнатиш, маҳкумни аҳлоқан тарбиялаш, уни ва бошқа шахсларни янги жиноят содир этишларини олдини олишдир. Жазони ўташ маҳкумга жисмоний азоб бермаслиги ҳамда унинг инсоний қадр-қимматини камситилишига олиб келмаслиги даркор.
Молдова Республикасининг Жиноят кодексининг ўзига хос томони шундаки, жиноятнинг субъекти сифатида жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан алоҳида тартибдаги жазо турлари белгилаб берилган.
Молдова Республикасининг Жиноят кодексининг 62- моддасига мувофиқ жисмоний шахсларга суд томонидан қуйидаги жазолар тайинланиши мумкин:
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
с) ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш;
д) жамият фойдасига ҳақ берилмасдан бажариладиганмеҳнат;
е) қамоқ;
ф) интизомий қисмгажўнатиш;
ж) муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш;
з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
Жамият фойдасига бажариладиган ҳақ берилмайдиган меҳнат, қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш, муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазолари фақат асосий жазо сифатида суд
томонидан тайинланиши мумкин.
Жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрумқилиш, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш жазолари фақат қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкин.
Молдова Республикасининг Жиноят кодексининг 63-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларга суд томонидан20 қуйидаги жазолар тайинланиши мумкин:
а) жарима;21
b)муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
с) юридик шахс фаолиятини тугатиш.
Мазкур жазолардан жарима жазоси асосий жазо сифатида, муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, фаолиятни тугатиш жазолар ҳам асосий ҳам қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкин.
Юқорида таҳлил қилинган давлатлар жиноий жазоларидан фарқли равишда Молдова Республикаси жиноят қонунчилигида ўрнатилган жамият фойдасига ҳақ берилмасдан бажариладиган меҳнат жазоси маҳкумни асосий меҳнат ёки ўқишдан бўш вақтларида маҳаллий меҳнат органлари томонидан ҳақ берилмайдиган жамоат ишларига жалб қилишдан иборат жазо туридир.
Жамият фойдасига ҳақ берилмасдан бажариладиган меҳнат 60 соатдан 240 соатгача бўлган вақт ичида кунига 4 соатдан ошмаган вақтда бажарилади. Жамият фойдасига ҳақ берилмасдан бажариладиган меҳнатдан турли хил шаклда бўйин товланган тақдирда жазонинг 8соати қамоқнинг бир кунига, шартли 50 пул бирлиги жарима миқдорини эса 60 соат мажбурий меҳнат билан алмаштирилиши мумкин.
Қонунда жамият фойдасига ҳақ берилмасдан бажариладиган меҳнатга жалб қилинмайдиган шахслар тоифаси белгиланган бўлиб,уларқуйидагилар:

  • I ва II гуруҳ ногиронлар;

  • Ҳомиладор аёллар;

  • 8 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

  • 16 ёшга тўлмаган шахслар.

Молдова Республикаси ЖКсининг 68-моддасига мувофиқ қамоқ 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатга тайинланиши мумкин.
Қамоқ 16 ёшга тўлмаганларга, ҳомиладор аёлларга, 8 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга нисбатан тайинланиши мумкинэмас.
Муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 ойдан 25 йилгача бўлган муддатга тайинланиши мумкин.
Жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддати15йилдан ошмаслиги шарт.
Жиноятлар жами тариқасида жазо тайинлашда жазонинг умумий муддати 30 йилдан, бирнеча ҳукмлар юзасидан жазо тайинлашда эса 35 йилдан ошмаслиги керак.
Молдова Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят кодексининг (18. 04. 2002 йил қабул қилинган) 71-моддасига биноан, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси бу маҳкумни қолган бутун умри давомида озодликдан бутунлай маҳрум қилишдан иборат бўлган оғир жазо турларидан биридир. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фавқулодда ўта оғир жиноят деб топилган ҳуқуққа хилоф қилмишлар учун тайинланади.Ушбу модданинг 3–қисмига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга ва вояга етмаганларга тайинланиши мумкин эмас. Молдова Республикаси Жиноят кодексининг 70 – моддасига биноан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини фақатгина авф этиш орқали 35 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштиришга йўл қўйилган. Мазкур жиноят кодексига мувофиқ қуйидаги жиноятларни содир этган шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин: оғирлаштирувчи ҳолатларда ўзгаларга ғайриинсоний муносабатда бўлиш (137-модда), урушни тарғиб қилиш (139-модда), уруш олиб боришда тақиқланган усул ва воситалардан фойдаланиш (143- модда), оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (145- модда) вабошқалар.
1999 йил 9 июлда қабул қилинган Беларусь Республикаси янги таҳрирдаги Жиноят кодекси жазолар тизимининг эътиборли жиҳати шундан иборатки, унда ўлим жазоси ҳам умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам айни вақтда асосий жазо турларидан ҳисобланади.
Беларусь Республикаси ЖКсининг 48-моддасига мувофиқ жазо тизимини қуйидагича таснифлаш мумкин:
1) жамоат ишлари;
2) жарима;
3)муайян мансабда ўтириш ҳамда муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
4) аҳлоқ тузатиш;
5) хизмат бўйича чеклаш;
6) қамоқ;
7) озодликни чеклаш;
8) интизомий қисмга жўнатиш;
9) озодликдан маҳрум қилиш;
10) умрбод озодликдан маҳрум қилиш;
11)ўлим жазоси.
Асосий жазо турларидан ташқари ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш ва мол-мулкни мусодара қилиш каби қўшимча жазо турлари ҳам мавжуд.
Жамоат ишлари, жарима, муайян мансабда ўтириш ҳамда муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолар ҳам асосий ҳам қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.
Мазкур давлат жиноят қонунчилигида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш тартибининг ўзига хос хусусияти шундаки,ушбу жазо тури ўлим жазоси билан бир вақтда айнан жиноят кодексида назарда тутилган моддаларнинг санкция қисмида асосий жазо тури сифатида белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 58 – моддасига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси бу – ўлим жазосига муқобил жазо тури сифатида, шахс ҳаётига тажовуз қилишга қаратилган жиноятлар учун тайинланадиган жазо ҳисобланади. Мазкур жазо аёлларга, 18 ёшга етмаган шахсларга ва суд ҳукми эълон қилингунга қадар 65 ёшга етган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар қонунга мувофиқ махсус тартибли калонияларда жазони ўташи белгиланган.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган ёки ўлим жазоси ушбу жазо билан алмаштирилган маҳкумлар тайинланган жазонинг камида 20 йил ўтаб бўлганларидан сўнг суд томонидан унинг хулқи, меҳнатга бўлган ҳалол муносабати, соғлиғи ва ёши ҳолатини ҳисобга олиб умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш масаласини кўриши мумкин. Бунда тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. (Беларусь Республикасининг 04.01.2003 йилдаги янги таҳриридаги қонуни билан киритилган ўзгартириш)
Ушбу жиноят кодексига мувофиқ қуйидаги жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин: агрессив урушга тайёргарлик кўриш ёки уни олиб бориш (122- модда), хорижий давлат раҳбарларига нисбатан террористик ҳаракатлар содир этиш (124-модда), инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар (128-модда), халқаро терроризм (126-модда), геноцид (127-модда),қасддан одам ўлдириш (139- модда).
Юқорида биз асосан МДҲ ва осиё давлатлари жиноят қонунчилигидаги жазолар тизими ва уларнинг турлари хусусида фикр ва мулоҳазалар юритдик. Энди эса, Европанинг айрим мамлактларни кўриб чиқамиз
Хорижий мамлакатлар жазо тизимини ўрганиб чиқиш асосида уларнинг жазо тизимини тузилишига қараб қуйидагича турларга бўлишимиз мумкин:
1.Жазо тизимида оғир жазо сифатида ўлим жазоси назарда тутилган мамлакатлар. Ҳозирда дунёда бундай давлатлар сони 90 дан ортиқни ташкил этади.
2.Жазо тизимидан ўлим жазосини бутунлай чиқариб ташлаган мамлакатлар.Бу мамлакатларнинг сони ҳозирги кунда 80дан ортиқни ташкил этади. Ўлим жазосини бекор қилган мамлакатларда ўлим жазосини ўрнига муқобил жазо сифатида умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнатилган.
3. Жазо тизимида ўлим жазоси билан бир қаторда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган давлатлар. Бундай мамлакатларга АҚШнинг айрим штатлари, Жанубий Корея, Беларусь Республикаси, Исроил ва бошқа давлатлар киради. Бу икки жазо тури ўзига хос қўлланилиш тартиби билан ажралиб туради. Жумладан, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўлим жазосига муқобил жазо сифатида қўлланилади ёки суд томонидан муайян ҳолат бўйича ўлим жазосини қўллаш мумкин эмас деб топилган ҳолларда тайинланади. Бундай ҳолларда халқ маслаҳатчилари ёки судьялар ҳайъатининг шахснинг айблилик даражасини ўрганиб чиқиб,унга нисбатан ўлим жазоси тайинлаш зарурати йўқлиги ҳақидаги хулосаси асосида ўлим жазоси умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки 25 йилгача муддатга узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши мумкин22.
4. Бир вақтнинг ўзида умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳамда узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланган давлатлар. Бунга Бразилия, Ж.Корея, Кипр ва бошқа мамлакатларни киритиш мумкин.
Ҳозирги кунда кўпчилик олимлар орасида умрбодозодликдан маҳрум қилиш жазоси ўлимжазосига муқобил ёки муқобил эмас деган масалаларда баҳсмунозара авж олмоқда. Шулар қатори русолими И.И.Карпецнинг таъкидлашича, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,ушбу жазонинг қўлланилиши билан маҳкум бир умрга маънавий ва руҳий азобга гирифтор қилинади.58[58] 23Бу фикр билан олим умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўлим жазосига давлатлари жазолар тизимидаги асосий жазо турлари хусусида
фикр юритсак. Европа давлатлари жиноят қонунчилигини таққослаш натижасида шундай хулосага келиш мумкинки, энг қаттиқ жазолар белгиланган жиноят кодекси Франция Республикаси Жиноят кодекси,энгюмшоқжазотизимиэсаГФР Жинояткодексиҳисобланади.ГФР жиноят қонунчилигида энг юқори озодликдан маҳрум қилиш муддати ўн беш йил белгиланган бўлса, Францияда бу муддат ўттиз йил қилиб белгиланган. Испания Қироллигининг 1995 йилги янги таҳрирдаги Жиноят кодексида озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг юқори муддати йигирма йил этиб белгиланган.
Юқорида тадқиқ қилинган давлатлар жазолар турлари ичидаги ҳозирги кунда ўлим жазоси ўрнига муқобил жазоси фатида қонунчиликка ўрнатилган умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг белгилари ҳамда уни қўллашнинг айрим хорижий мамлакатлар тажрибасига эътибор қаратсак.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида кўпгина хорижий мамлакатларда, жумладан Венгрия, Ҳиндистон, Греция, Хитой, Кипр, Исландия, Эрон, Исроил, Вьетнам, Шимолий Ирландия ва бошқа мамлакатларда тайинланади.Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўпинча ўлим жазосига муқобил санкция сифатида қўлланилади. Аввало, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг хорижий мамлакатларда тайинланиши ва ундан озод қилишнинг ўзига хос жиҳатларига назар солсак.
Жумладан, Франция Жиноят кодексида озодликдан маҳрум қилишнинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, улар асосан жиноят сифатида жиноят қонунчилигида эътироф этилган жиноий қилмишлар учун тайинланади. Франция жиноят кодексининг 131–моддаси, 1–қисмига мувофиқ жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга қуйидаги жазолар тайинланиши мумкин:
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси.

  • 30 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси.

  • 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси.

  • 15 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси.

Ушбу жазоларни ижро этишнинг қонун билан белгиланган мажбурий муддати ўн йил, яъни ўн йил ўтгунга қадар маҳкумни муддатидан илгари шартли озод қилиш белгиланиши тақиқланади.
Шу ўринда, маҳкумни муддатидан илгари шартли равишда озод қилишнинг Франция жиноят кодексидаги тартибига эътибор қаратишимиз лозим. Умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган шахснинг жазонинг мажбурий ўташ муддати ўн саккиз йилдир. Шу муддат давомида маҳкумга жазони тўхтатиш, қисқатириш ва муддатидан олдин шартли озод қилиб, ярим озодликка чиқаришга оид қоидалар қўлланилмайди. Бундан ташқари ҳакамлик судлари ёки трибуналлар махсус қарор билан ушбу муддатни йигирма икки йилгача чўзиш мумкин.
Шунингдек, содир этилган жиноятнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, яъни қасддан содир этилган, жабрланувчиси 15ёшга тўлмаган шахс бўлган жиноятлар, зўрлик, қийноқ ва ўта шафқатсизлик билан содир этилган жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ижро этишни мажбурий муддати ўттиз йил этиб белгиланиши мумкин.
Озодликдан маҳрум қилиш жазоси ГФР Жиноят кодексида 1970 йил 1 апрелда ўлим жазосини бекор қилиниши муносабати билан қабул қилинган ГФРЖиноят кодексини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунига мувофиқ мустақил жазо турисифатида жазолар тизимига киритилган. Германия Федератив Республикаси жиноят кодексида озодликдан маҳрум қилиш маълум муддатга (бир ойдан ўнг беш йилгача) ва умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзида белгиланган. Юқорида кўрсатилган ҳар икки ҳолатда ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида бир қатор хавфли жиноятлар содир этиганлик учун тайинланади. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса чекланган доирада ГФР жиноят кодекси махсус қисмининг ўта хавфли жиноятлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган бир қанча моддалар билан тайинланиши мумкин. Жумладан, агрессия ( 80), федерацияга хоинлик қилиш (81- модда), ватанга хоинлик қилиш (94- модда,2–хат боши), қасддан одам ўлдириш (212- модда, 2–хат боши), жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган босқинчилик (251- модда), терроризм (211-модда), геноцид (220-модда,1–хат боши) ва бошқа жиноятлар.
ГФР жиноят кодекси бўйича маҳкумнинг айбли даражаси жазонинг келгусидаги ижросини давом эттиришни талаб қилмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни муддатидан илгари шартли озод қилишга тайинланган жазонинг камида ўн беш йили ўтаб бўлингач йўл қўйилади.
Муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларга суд 5 йил синов муддати тайинлайди.
Италия Республикасида ўлим жазоси 1944 йилда жазолар тизимидан бекор қилинган бўлиб, шундан сўнг энг оғир жазо тури сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси намоён бўлган. Қонунчиликка мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси 15 кундан 24 йилгача бўлган муддатга тайинланиши мумкин. Италия Республикаси Жиноят кодексининг 22 – моддасига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар жазони ўташ учун махсус ижро этиш муассасаларига жойлаштирилиб, улар меҳнатга мажбурий жалб қилинадилар.
1962 йил 25 ноябрдаги Италия Республикаси қонунига мувофиқ ЖКнинг176–моддасига ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар жазони 20 йилини ўтаб бўлгач жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Юқорида тадқиқ қилинган мамлакатлар жиноят қонунчилигидан кўриниб турибдики, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда тайинланиб, маҳкум жазонинг маълум муддатини ўтаганидан сўнг шартли озод қилиш ёки жазони ижро этиш тартибини ўзгартириш ёҳуд маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш масаласи кўрилиши мумкин.
Ўлим жазосини бекор қилиш ва унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини киритилишига қонунчиликни тайёрлаш учун амалдаги турли соҳа қонунларига бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритиш масалаларини чуқур ва ҳар томонлама муҳокама этиш лозим бўлади.
Аввало, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва унинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download 236,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish