Қайыпназаров ильяс сайыпназарович мавзу: озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашнинг ҳУҚУҚий асослари ва такомиллаштириш муаммолари



Download 236,3 Kb.
bet11/14
Sana25.04.2022
Hajmi236,3 Kb.
#580843
TuriДиплом
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Қайыпназаров.И

Умрбод озодликдан маҳрум қилиш–асосий жазо турларидан бири бўлиб, уни қўллашдан кўзланган асосий мақсад жазолаш орқали маҳбуснинг ва бошқа кишиларнинг янги жиноят содир этишининг олдини олишдир.Ушбу жазо орқали маҳбусни аҳлоқан тузатиш ва қайта тарбиялаш мақсади назарда тутилсада, лекин жазонинг ўзига хос хусусияти мазкур мақсадларни рўёбга чиқаришни мураккаблаштиради. Ўзининг юридик табиати ва қатъийлиги билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш энг олий жазо ҳисобланган ўлим жазосига яқин туради ҳамда унга муқобил жазо чораси ҳисобланади.
Шахсларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўлим жазосига нисбатан оғир жазо эканлигини ва бу жазога маҳкум қилинганларнинг бир умр виждон азобига тортилишини назарда тутмоқда.
В. Поповнинг фикрига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилинган шахс махсус тайёрланган камераларда сақланиши маҳкумнинг ташқи муҳитдан бутунлай ажралиб қолиши, ҳаракатлари чекланганлиги, ўз вақтини ўзи хоҳлаганича тасарруф эта олмаслиги унда турли хил кучли ҳаяжонланишлар ва руҳий тушкунликка тушушига сабаб бўлади.
Бу эса унинг ўзгаларга бўлган нафратини янада оширади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси асосий жазо тури сифатида бир қатор ўзига хос белгилари билан ажралиб туради. Жумладан,

  • Бу жазо тури ўзининг хусусиятлари ва жазонинг оғирлиги билан ўлим жазосига муқобил жазо сифатида намоён бўлади.

  • Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган тартибда суд томонидан жиноят содир этишда айбдор деб топилган

шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

  • Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси бошқа асосий жазо турлари сингари маҳкумни қийноққа солсада, асосийси, шахсни виждон азобига солади. Бу билан у қилган қилмишидан афсус чекиб, ижобий тарафга ўзгариши мумкин.

  • Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг учинчи белгиси шуки, ушбу жазонинг тайинланиши мажбурият билан боғлиқ бўлиб, у маҳкумнинг хоҳишига қарамасдан қўлланилади.

  • Ушбу жазо тури ўлим жазосининг ўрнига тайинланган муқобил жазо бўлганлиги сабабли, ўта хавфли жиноятлар учун тайинланади.

  • Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахсларни жазодан озод қилиш ёки ушбу жазони узоқ муддатли ва маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазолар билан фақат Президентнинг авф этиш тўғрисидаги фармони асосида амалга оширилади.

  • Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси энг оғир жазо турларидан бири бўлиб, бу асосан ушбу жазога маҳкум қилинган шахсларни сақлаш шароитлари, уларга қўлланиладиган бошқа таъсир чоралари ва чекловлар билан тавсифланади. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум қилинган шахслар махсус тартибли жазони ижро этиш муассасаларида алоҳида ёпиқ хоналарда сақланиб, уларнинг ҳуқуқий ҳолати бошқа судланган шахслардан сезиларли даражада фарқ қилади.

  • Ушбу жазо турининг кейинги белгиси жазонинг мақсадига боғлиқ бўлиб, у маҳкумнинг аҳлоқини тузатиш ва қайта тарбиялаш мақсадини кўзлайди.

  • Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга ўзларининг жазони ўташ муддатидаги хулқи ва меҳнатга бўлган муносабатини ҳисобга олиб қонунчиликда белгиланган тартибда маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши ёки жазони ўташдан бутунлай озод қилиниши мумкин.

Айни вақтда мамлакатда амалга оширилаётган жамият ва давлат ҳаётини демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш борасидаги ислоҳотларнинг моҳияти ва мазмуни, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари жазоларнинг инсонпарварлик тамойилларига мослигини янада таъминлаш ва инсон ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилгандир.
Бу соҳада айниқса, жиноий жавобгарликни одиллаштириш ва шахс манфаатларининг ҳарқандай бузилишининг олдини олиш асосий мақсад қилиб қўйилганлигини олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг моҳиятидан ҳам билиб олиш мумкин.
Жумладан, Ўз. Рес.ЖКнинг 7-моддасида ―Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсирчоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр- қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак дейилади. Давлатнинг қай даражада инсонпарварлигини белгиловчи ушбу тамойил жиноят содир этган шахсга тайинланадиган жазо фақатгина унинг хатти ҳаракатларини чекловчи чора сифатида тайинланиши мумкинлигини ҳамда жазонинг қўлланилиши давлатнинг қонунларда белгилаб қўйган инсонпарварлик тамойилларини бузишга йўл қўймаслигини англатади24.
Кўпгина мамлакатлар томонидан ўлим жазоси бекор қилинаётганлиги боис ушбу жазога тенг аҳамиятдаги жазо чорасини белгилаш ҳамда жазо тайинлашдан кўзланган мақсадларга тўла эришиш учун муқобил жазо тайинлаш масаласи ҳозирги кундаги долзарб масалалардан биридир.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноят қонунчилигида жазо чораси сифатида деярли кўпгина хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида амалиётда қўлланиб келинмоқда. Ушбу жазо чораси, асосан, инсон ҳаётига тажовуз қилиш каби ўта оғир жиноятлар учун тайинланиб, ҳозирги кунда ушбу жазо чорасини суд амалиётида қўллаш оммалашган.
Деярли барча мамлакатлар жиноят қонунчилигида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўлим жазосига муқобил жазо сифатида ҳаётга суиқасд қилишдан иборат ўта оғир жиноятлар содир этилганда ва суд томонидан бошқа25 енгилроқ жазотайинлаш мумкин эмас деб топилган ҳолатларда қўлланилади.Хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси икки кўринишда ижро этилиши билан фарқланади. Жумладан, умрбод қамоқ тариқасида ҳамд аумрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасида. Қамоқ тариқасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ижро этилганда маҳкумни батамом ажратган
Ҳолда махсус камераларда сақлашдан иборатдир. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзда ҳукм ижро этилган ҳолларда маҳкум махсус ижро этиш калониялари ёки турмага жойлаштириш орқали ижро этилади.
Бизнингча, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосининг махсус ушбу жазога маҳкум этилган шахсларни сақлаш учун ташкил этилган калонияларда ижро этиш мақсадга муво фиқдир. Маҳкум жазони ижро этиш муассасасида сақланиш даврида фойдали меҳнат ва ишлаб чиқаришга жалб қилиниши ва шу орқали жамиятга фойда келтириши билан бир қаторда, ўзининг ҳалол меҳнати билан давлат томонидан сарфланаётган маблағларни оқлайди ҳамда давлат бюджетига маълум маънода фойда келтиради.

ХУЛОСА
Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, жиноий жазо қуйидаги белгилар билан ифодаланади ва ана шу белгилар орқали давлатнинг бошқа мажбурлов чораларидан фарқланади:

              1. жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан жазо давлат номидан тайинланади;

              2. жиноий жазонинг шахсга нисбатан жафо келтириш даражаси юқори ва шахснинг муайян ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки чеклаш доираси кенг бўлади;

              3. озодликдан маҳрум этши жазо фақат жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга нисбатан тайинланади;

              4. озодликдан махрум қилиш жазо фақат суднинг ҳукми билангина тайинланади;

              5. озодликдан махрум этиш жазо Жиноят кодекси 50-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган мақсадларда тайинланади;

Шундай қилиб, озодликдан махрум қилиш жазоси жиноятчиликка қарши курашнинг асосий воситаси бўла олмайди, аммо шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини алоҳида шахсларнинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг тажовузидан ҳимоя қилишда муҳим восита ҳисобланади.
Озодликдан махрум қилиш давлатнинг мажбурлов чораси бўлиб, давлатнинг бошқа мажбурлов чораларидан фарқ қилади. Жазо фақат жиноят қонунида жиноят сифатида кўрсатилган ҳаракатларни содир этганлик учун тайинланиши мумкин. Шахсга суд томонидан жиноий жазо тайинлаш учун унинг жиноят содир этганлиги асос бўлади. Агар шахс жиноят содир этмаган бўлса, унга ҳеч қачон жиноий жазо қўл- ланилиши мумкин эмас.
Жиноий жазони давлат номидан фақат суд тайинлаши конститутциявий қоида бўлиб, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида «Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди», дейилади. Шунингдек, Узбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 12-моддасида «Узбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича одил судловни фақат суд амалга оширади», дейилади.
Озодликдан махрум қилиш фақат жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга тайинланади. Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан жазо тайинланиши, шунингдек, улар жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиниши мумкин. Шунга кўра, жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишни ҳам, ёхуд жазо тайинлашни ҳам суд ҳал қилади (амнистия ва авф этиш мустасно, чунки жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг бу турлари фақат Узбекистон Республикаси Президентининг ва Олий Мажлис Сенати ваколатига киради).
Қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган терроризм (ЖК 155-моддаси учинчи қисми) содир этган шахсларга нисбатан қўлланилишига йўл қўйилади.
ЖК 50-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган йигирма йилдан ортиқ, бироқ йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланадиган узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кўриниши бўлиб, у фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган терроризм содир этган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.
Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси суд томонидан ушбу жиноятларга нисбатан қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланиши истисно этилган (масалан, тугалланмаган жиноят учун), шунингдек иш ҳолатларига кўра суд айбдорга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ёки ўн беш йилдан йигирма йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосага келган ҳолларда тайинланиши мумкин.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллаш масаласини ҳал этишда суд мазкур жазо, фақат иш бўйича айбдор томонидан ғайриинсоний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганлигидан, шунингдек жиноятни содир этган шахс жамият учун мутлоқ хавфли эканлигидан далолат берувчи ва унга нисбатан бошқа жазо тайинланиши имкониятини истисно этувчи алоҳида ҳолатлар бўлганда, тайинланиши мумкинлигини инобатга олиши керак.
Шунинг учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланаётганда суд ҳукмнинг тавсиф қисмида бундай қарор қабул қилиниши сабабларини кўрсатиб ўтиши лозим.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тугалланмаган жиноят учун тайинланиши мумкин эмас.
Қонунга кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазолари аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан ҳам тайинланиши мумкин эмас. Бунда олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан бундай жазолар тайинланиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида биринчи инстанция суди томонидан айбдорнинг ҳукм чиқариш кунига қадар, апелляция шикояти (протести) берилган ҳолда — иш апелляция инстанциясида кўрилган кунга қадар бўлган ёшидан келиб чиқиб қўлланилади.
Жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлашда:
жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади;
жиноятлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 59-моддаси бешинчи қисми қоидасига мувофиқ жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади.
Агар жиноятлар мажмуига кирувчи ЖК 97-моддаси иккинчи қисми ёки 155-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган жиноятлардан бирортаси бўйича ҳам узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмаган бўлса, узил-кесил жазо жазолар тўла ёки қисман қўшилганда ҳам, енгилроқ жазо оғирроғи билан қопланган ҳолда ҳам озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати йигирма йилдан ошмаслиги керак.
Шуни назарда тутиш лозимки, шахс қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бир неча жиноят содир этган бўлиб, улардан айримлари у вояга етмаган, бошқалари вояга етган ёшда содир этилган бўлса, вояга етмаган ёшда содир этилган жиноятлар учун жазо ЖК 82—86-моддалари қоидалари бўйича, вояга етган ёшда содир этилган жиноятлар учун ЖК 59-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари қоидалари бўйича тайинланади.
Ҳар қандай жазо тайинлаганда ҳам маҳкум у ёки бу жисмоний, маънавий ёки мулкий ҳуқуқларидан маҳрум бўлади. Жазо, албатта, қўлланилаётган шахсга азоб-уқубат етказади ва айнан ана шу хусусияти унинг зарурий белгиси ҳисобланади. Жазо ўз моҳиятига кўра, ўзида нимадандир маҳрум этиш элементини мужассам этади.
Ҳукмлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бўйича умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 60-моддаси учинчи қисми қоидасига мувофиқ енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали тайинланади. Ҳукмлардан ҳеч бўлмаганда биттаси учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганда узил-кесил жазо ЖК 60-моддаси тўртинчи қисми қоидасига мувофиқ жазоларни тўла ёки қисман қўшиш ёхуд енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш орқали, бироқ йигирма беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тайинланади. ЖК 64-моддаси бирнчи қисмига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятни содир этган шахсга нисбатан жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланади.
Ҳукм билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумга нисбатан жазони ижро этиш муддатини қўллашни лозим топмаган ҳолларда ҳам суд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштириши керак (ЖК 69-моддаси бешинчи қисми).Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, қонунга кўра (ЖК 64-моддаси еттинчи қисми, 69-моддаси бирнчи қисми), жавобгарликка тортиш муддати, шунингдек жазони ижро этиш муддати тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилмайди. Шунинг учун ҳам суд терроризм жиноятини содир этган шахсга нисбатан, жиноят содир этилган вақтдан қатъи назар, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашга ҳақли.
Ҳукм эълон қилингандан сўнг раислик этувчи умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумга ЖПК 473-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган афв тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ва муддатларини тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида қайд этилади.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумнинг афв этиш тўғрисидаги илтимосномаси ЖК 76-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.
ЖК 50-моддасига мувофиқ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумлар жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар.
Махсус тартибли колонияларда, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган эркаклар ҳам сақланади. Узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахсга нисбатан колония тури, содир этилган жиноят оғирлиги ва маҳкумнинг шахсидан келиб чиққан ҳолда, ЖК 50-моддаси бешинчи қисми «б, в, г» бандларига мувофиқ белгиланади.
Умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби ва шартлари Жиноят-ижроия кодексининг бешинчи бўлимида белгиланган. Шуни таъкидлаш лозимки, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкумга, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси авф этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган шахсларга нисбатан қонунда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, жазони ижро этиш муассасаси доирасидан четга чиқиш, бир турдаги колониядан бошқа турдаги колонияга ўтказиш масалалари бўйича алоҳида жиҳатлар белгиланган.
Жиноий жазо қўлланилган шахс янги жиноят содир этса, судланганлик ҳолати жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб топилиши мумкин. Судланганлик маълум давр ўтганидан сўнг тугалланади ёки суд томонидан белгилаган тартибда олиб ташланиши мумкин.



Download 236,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish